топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

64 катак сирлари

Dunyoda sodir bo'layotgan voqealarda xabardor bo'ling
Халқаро янгиликлар  →  Sport

ЎҚИНГ, БУ ЖУДА ҚИЗИҚ!!
Биринчи компьютер-шахмат 1770 йилда яратилган. Бу ёғоч стол бўлиб, юришга қарши ишга тушувчи механизмдан иборат бўлган. Бу “компьютер” Наполеон ва Бенжамин Франклинни ютган. Унинг сири 50 йилдан сўнг фош бўлди: ўйин пайти стол тагида мохир шахматчи ўтирга

1982 йилда Германия шахмат федерацияси шахматни фойдали ва тарбиявий аҳамиятга эга спорт турлари тоифасига киритишга эришди. Бунинг учун асос сифатида прусс қироли Буюк Фридрих ёзиб қолдирган хатнинг “Шахмат инсонни мустақил фикрлашга ундайди” деган жумласи олинди. Лекин бу хатнинг кейинги жумласи атайин унутиб қолдирилди. Унда шундай сўзлар битилганди: “… шу боис ҳам шахматни қўллаб қувватлаб бўлмайди”;
Агар шахматнинг биринчи катагига бир дона, иккинчисига икки дона буғдой қўйилса ва шу тарзда ҳар кейинги катакдаги буғдой доналари икки баробар кўпайтириб кетилаверса 460 миллиард тоннадан ортиқ буғдой керак бўлади. Бу инсоният тарихида истеъмол қилинганидан ҳам кўпроқдир;

Биринчи компьютер-шахмат 1770 йилда яратилган. Бу ёғоч стол бўлиб, юришга қарши ишга тушувчи механизмдан иборат бўлган. Бу “компьютер” Наполеон ва Бенжамин Франклинни ютган.

Унинг сири 50 йилдан сўнггина очилди: стол тагида тирик одам ўтирган экан;

Фарзин энг кўп тош олиш имконига эга. Бир ўйинда у рақибнинг 11 та тошини қириб ташлаган;

Шахмат тарихида бирорта тош олинмай 94 юришгача давом этган ўйин қайд этилган;

Бир ўйинда узлуксиз 74 марта “Шоҳ” берилган. Шунингдек ўйин давомида 114 марта “Шоҳ” берилгани ва унинг 98 таси бир тарафлама амалга оширилгани ёзиб қолдирилган;

Расмий ўйинда 3 марта юришда рақиб мот қилинган ўйин қайд этилган;

Испан инквизитори Педро Арбуэс шахмат ўйинида тирик маҳбуслардан фойдаланган. “Олинадиган тош” қатл этилаверган;

Шахматда юриш имкониятлари нисбатан чеклангани учун компьютер инсонни ютиши эҳтимоли жуда юқори. Го номли япон шашкасида эса аксинча. Агар шахматда тўртинчи юришдан сўнг тахминан 100 мингта юриш имконияти пайдо бўлса, го шашкасида бу кўрсаткич 16 миллиардга етади;

Гарри Каспаров 10 ёшида спорт усталигига номзод, 15 ёшида спорт устаси, 17 ёшида халқаро гроссмейстер унвонини қўлга киритган. У 22 ёшида Анатолий Карповни мағлуб этиб, Жаҳоннинг энг ёш чемпионига айланган;

Майя Чибурданидзе 15 ёшида халқаро гроссмейстер, 17 ёшида аёллар ўртасида Жаҳон чемпионига айланган;

1983 йилда туғилган Лена Дембо 3 ёшида тўртинчи разряд нормативини бажара олган. 5 ёшида 11 та расмий мусобақаларда иштирок этган. У 1 ёшидаёқ шахматнинг барча юришларини ўзлаштириб олган;

Шахмат тахтасида бўлиб ўтиши мумкин бўлган партиялар сони коинотдаги атомлар сонидан ҳам кўпроқдир (аниқлашга уринманг, барибир ҳар иккисини ҳам санай олмайсиз);

Биринчи шахмат олимпиадаси (жамоалар ўртасида жаҳон чемпионати) 1927 йилда Лондонда ўтказилган. 16 жамоа қатнашган бу мусобақада венгрияликлар ғолиб чиқишган;

Россия императори Павел I (1754-1801) шахматни шу қадар севганки, ўлимга маҳкум этилган маҳбус билан уч партия ўйнаган ва ҳамммасида ютқазган. “Уни озод этинг-, буюрган император.

Бундай яхши шахматчи ёмон одам бўлиши мумкин эмас!”;

Авлиё Елена оролига сургун қилинган Наполеон дўстлари совға қилган шахматни жуда севган ва кўп ўйнаган. Лекин шахмат доналари ичида қочиш режаси чизилган қоғозлари яширилганидан бехабарлигича қолган;

Шахмат соатлари жорий этилмаган 1853 йилда ўтказилган Морфи-Паульсен партияси 34 юришда якунига етган ва… 34 соат давом этган.
МАНБА

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.