топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+79.43
avatar

Milliy Rassomchilik va dizayn instituti

Батафсил

Келажак ҳақида хотиралар

Milliy Rassomchilik va dizayn instituti

Академик Баҳодир Жалоловнинг қаламтасвирда яратган график асарларига II-босқич талабалари томонидан ёзилган тақризлар тўплами. Лойиҳа раҳбари — И.Р. Абдураҳмонов,  санъатшунослик фанлари    номзоди, доцент, тасвирий санъат тарихи ва назарияси кафедраси мудири. Мазкур тўплам “Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” кафедрасида муҳокама этилиб, нашрга тавсия этилган.

Тасвирий санъатда Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур образлари талқини

2014 йил 25 февраль куни Камолидин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Маънавият ва маърифат хонасида “Тасвирий санъатда Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур образлари талқини” мавзуидаги илмий-амалий анжуман ўтказилди. Анжуманда ЎзБА бош илмий котиби, т.ф.д., профессор А.Мадраимов, ректор Х.Аминов, ЎзР ФА Шарқшунослик институти катта илмий ходими, т.ф.н. Ш.Мусаев, ЎзР ФА Шарқшунослик институти катта илмий ходими А.Жуманазаров, ЎзБА академиги, Ўзбекистон халқ рассоми  С.Абдуллаев, Ўзбекистон халқ рассоми, ЎзБА академиги Б.Жалолов, Ўзбекистон халқ рассоми  Р.Худойберганов, Илмий ишлар бўйича проректор Г.Қаршиева, Маънавият ишлари бўйича проректор Д.Рахматуллаева, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилари ва  талабалар иштирок этишди.

Устозни хотирлаб...

Milliy Rassomchilik va dizayn instituti
Тасвирий санъатнинг чўққиси бўлмиш мусаввирликнинг мураккаб ва ўзига хос турларидан бири портрет жанрида мўйқалам тебратиш улкан меҳнат талаб қилади. Рассом бу ўринда маълум шахс қаҳрамоннинг фақат ташқи қиёфасини айнан акс эттириш билангина кифояланмай, айни вақтда тасвирлаётган шахснинг ички руҳий ҳолатини очиб беради, ўзига хос характерни ифодалайди, типик образни яратади. Шу билан бирга ўша шахснинг миллий ўзига хослигини чизгилар орқали намоён қилиши керак бўлади.

Устозни ёд этиб

Milliy Rassomchilik va dizayn instituti
Инсон бу дунёга келар экан, ундан фақатгина қилган амаллари, бировларга яхшиликлари қолади ва шу билан унинг номи бу ҳаётда барҳаётдир. Айниқса, бу борада биз талабаларга тиним билмай изланиб, сабоқ беришда чарчамайдиган ўқитувчилик касби лойиқдир. Муаллимлик соҳасига тўхталар эканмиз, яқинда Ўзбекистон санъатшунослиги оламидаги катта йўқотиш, кўпчиликнинг қалбини ларзага солди, мана 10 йилдан кўпроқ вақт давомида Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти, саньатшунослик факультети, тасвирий саньат тарихи ва назарияси кафедраси профессори, саньатшунослик фанлари номзоди, Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган халқ таьлими ходими очиқ кўнгил, меҳрибон устоз Неьмат Убайдуллаевич Абдуллаев бу дунёни тарк этди.

Азиза Маматова ижодига назар

Milliy Rassomchilik va dizayn instituti
Тасвирий санъатга умрини бағишлаган, рангтасвирчи рассом Азиза Маматова ижодий ҳаёти мобайнида улуғ алломаларимиз, давлат арбоблари, замонамизнинг йирик олимлари ва машҳур кишиларнинг портретларини яратди. Рассом А. Маматова 1947 йил 15 апрелда Ўзбекистоннинг қадимий ва гўзал шаҳарларидан бири Қўқонда зиёли оиласида дунёга келган. 1973 йил Россия Бадиий Академияси қошидаги И.Е. Репин номли Санк Петербург рангтасвир, ҳайкалтарошлик ва меъморий олий ўқув юртини, 1980 йил аспирантурани тамомлади. Рассом ижодида портрет жанри етакчилик қилади.

Ўзбекистон Халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий Академияси Академиги, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби

Milliy Rassomchilik va dizayn instituti
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти томонидан Тошкент Фотосуратлар уйи билан ҳамкорликда Ўзбекистон Халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий Академияси Академиги, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Алишер Мирзаев билан “Замонавий миллий рангтасвир муаммолари ва истиқболлари” мавзуида ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Ижод ва истеъдод

Milliy Rassomchilik va dizayn instituti
Бугунги кунда юртимизда иқтидорли ва истеъдодли ёшлар сафи кенгайиб бораётганлиги қалбимизда чексиз фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотади. Чунки ёшлар келажак пойдевори, уларнинг билим ва тафаккурлари, изланувчанлиги натижасида юртимиз ривож топиб, юксалишига сабаб бўлади. Истиқлолнинг дастлабки йилларидаёқ, давлатимиз илк эътиборни ёшларга қаратиб, ҳар томонлама етук ва баркамол бўлиб улғайишлари учун барча шарт-шароитлар билан биргаликда кенг имкониятлар эшигини очиб берди.

History of glassmaking in central asia in antiquity and middle ages (main stages)

Milliy Rassomchilik va dizayn instituti

The work deals with the history of glassmaking in Central Asia beginning from its appearance up to the final stages. During the archaeological excavations in the Central Asian Republics over a long period of time unique samples of ancient and medieval glasswork which give testimony to a high level of local glassmaking were found. These finds play a specific role in the history of the region. However, along with traditional archaeological methods, studying the history of glassmaking needs a special technology, including research in both natural and technical sciences, side by side with the written sources. This first work highlights the peculiarities of glassmaking development in Central Asia in different historical periods.


История стеклоделия центральной азии в древности и средневековье (основные этапы)

Milliy Rassomchilik va dizayn instituti

Центральная Азия – регион с богатейшим историческим и культурным наследием. Несмотря на это до недавних пор существовало мнение в том, что на её территории отсутствовали многие отрасли ремесленных производств, в частности стеклоделие. Развитие археологической науки и раскопки, проводившиеся на территории центрально-азиатских государств убедительно доказали на несостоятельность подобных утверждений и что данный регион является одним ранних и крупных центров стеклоделия. В его городах существовали высоко развитое производство, основанное на многовековые традиции, местные минерально – сырьевые ресурсы и своеобразную технологию.


Марказий Oсиёнинг қадимги ва ўрта аср шишасозлиги тарихи

Milliy Rassomchilik va dizayn instituti

Марказий Осиёнинг бизнинг давримизгача етиб келган кадимги маданият учоқлари харо-баларини қазиш натижасида жуда кўп ноёб, нафис ва мукаммал ишланган шиша буюмлар намуналари йиғилган. Бу топилмалар махаллий хунармандчиликнинг бошка сохалари каторида шишасозликнинг хам жуда юқори даражада ривожланганлигидан дарак беради. Аммо археология фанида Марказий Осиё шишасозлиги тарихи муаммоларини урганиш анчагина мураккаб жараён бўлиб, бу вазифани бажариш турли фан воситалари хамкорлигини талаб этади.


Музейларнинг жамиятдаги ўрни

Milliy Rassomchilik va dizayn instituti
Истиқлол йилларида миллий мерос, қадриятларга бўлган эътибор йил сайин тобора ортиб бормоқда. Айниқса, бу борада музейлар ва уларнинг фаолияти билан боғлиқ масалалар ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг ташаббуслари билан мамлакатда музей ишини тубдан янгилаш, яхшилаш юзасидан бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Музейларнинг долзарб масалалари

Milliy Rassomchilik va dizayn instituti
Ҳозирги замон музейлари маданий-тарихий ва табиий илмий қадриятларни мушоҳада қилишга мўлжалланган ижтимоий ахборот институтини ўзида намоён этади. Улар музей ашёларини ахборот воситасида муҳофаза қилиш, тўплаш ва тарқатиш, жамиятнинг маънавий эҳтиёжларини қондириш учун хизмат қиладиган, ихтисослаштирилган маданий-маърифий муассасалар ҳисобланади. Музейлар нафақат табиат ҳамда жамиятнинг ноёб ва хилма-хил ашёлари хазинаси, балки муҳим илмий, маърифий-тарбиявий марказлари ҳамдир.

Япония Ташқи ишлар вазирининг фахрий ёрлиғи топшириш маросими

Milliy Rassomchilik va dizayn instituti
Ўзбекистон – Япония Дипломатик алоқалари ўрнатилганлигининг 20 йиллиги муносабати билан 2012 йил 13 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Япония ташқи Ишлар вазири Ўзбекистон – Япония ўртасидаги илмий – маданий алмашинувларни ривожлантиришда кўшган хиссаси учун Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройига Фахрий Ёрлиқ топширилди. Иккала давлат орасидаги маданий алоқаларни ривожлантириш, Ўзбекистон – Япония маданияти ва санъатини археология борасидаги лойихаларни тадбиқ этишда ушбу марказнинг алоҳида хизмати бор.
Айтиш мумкинки, Маросимда Япония ташқи Ишлар вазирининг топширган ушбу Фахрий Ёрлиғи япония ва бошқа мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик, хам фикрлилик алоқаларини мустаҳкамлашда бир канча шаҳсларнинг ҳамда ушбу ташкилотнинг хизматлари баҳосидир.      

"Бу замин- менинг Ватаним” ижодий ишлар танлов-кўргазмаси.

Milliy Rassomchilik va dizayn instituti
2012 йил 4 декабрь куни “Мустаҳкам оила йили” муносабати билан  Камолиддин Беҳзод Меъмориал боғ музейида Ўзбекистон Бадиий Академияси ва Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ташаббуси ҳамда  Камолиддин Беҳзод Меъмориал боғ музейи, “Экосан”халқаро фонди, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, “Камолот”ЁИҲ Тошкент шаҳар кенгаши, “Адолат” социал–демократик  партияси Тошкент шаҳар кенгаши ҳамкорлиги ва ҳомийлигида “Бу замин – менинг Ватаним” мавзусидаги ижодий ишлар танлов-кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди. 

Қизлар саломатлиги– мустаҳкам оила гаровидир

Milliy Rassomchilik va dizayn instituti
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида “Қизлар саломатлиги– мустаҳкам оила гаровидир” Маънавий-маърифий ва ахлоқий тарбия ишлари проректори Д.Раҳматуллаева, Ўқув ишлари бўйича проректор А.Порсоев, Молия ва иқтисод ишлари бўйича проректор М.Қайимов, барча факультет деканлари, профессор-ўқитувчилари, “Камолот” ЁИҲ БТ етакчилар Кенгаши раиси Б.Сангиров ва институт ходимлари, “Тасвира” бадиий жамоаси раҳбари У.Исомиддинов ҳамда институт талабалари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи – давлат суверенитети рамзи

Milliy Rassomchilik va dizayn instituti
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 20 йиллиги муносабати билан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий Рассомлик ва дизайн институтида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон республикасининг давлат байроғи – давлат суверенитети рамзи” мавзуида тадбир бўлиб ўтди.

“Ишқнинг илоҳий ранглари”

Milliy Rassomchilik va dizayn instituti
Диёримизда ўтказилиб келинаётган турли замонавий санъат кўргазмаларида ўз асарлари билан  иштирок этиб келаётган таниқли рассом, Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси, Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур номи томошабинлар ва малакали мутахассисилар қалбида илиқ таасуротлар ўйғотиб келмоқда. Аввало Акамал Нур рангтасвири жуда эсда қоларли, ўзига хос бадиий тил ва маълум бир меъёрда ўзига хос сеҳрловчи, мулоқатга чорловчи хусусиятга эгадир. Рассом асарларининг ҳар бири ўзига хослиги, фалсафийлиги, гўзаллигию, латофатилилиги сержиловлиги ва инсон қалбига, кўнглига яқинлиги билан бошқа рассомларнинг асарларидан фарқ қилади.

“Тил – тафаккур элчиси”

Milliy Rassomchilik va dizayn instituti

Ўзбек тили- жозибадор ва нафис тил. Она тилимизга давлат тили мақоми берилганидан сўнг унинг нуфузи ортиб, юксалиб бормоқда. Ўзбек тили миллий ва давлат тили сифатида давлатимизнинг герби, мадҳияси ва байроғи каби муқаддасдир.


Зулфияхоним қизлари

Milliy Rassomchilik va dizayn instituti
Инсонни камолотга етказиш учун аввало аёлни тарбияламоқ зарур, деган сўзлари мутлоқ хақдир. Маълумки, юртимизда аёлни муқаддас билиш, унга алоҳида эҳтиром кўрсатиш, ҳар томонлама етук ёшларни тарбиялашда беқиёс ўрни этироф этилиб, 1999 йил 10 июнь куни “ЗУЛФИЯ” номидаги Давлат мукофоти таъсис этилди. Ҳар йили Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним хотирасига бағишлаб, “Зулфияхоним қизлари” кўрик-танлови бўлиб ўтади.
2012 йил 19-октябрь куни соат 14 00 да Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Ёшлар маданият ” саройида ҳам “Зулфияхоним қизлари” кўрик-танловининг Мирзо Улуғбек туман босқичи бўлиб ўтди. 

Биеннале хақида

Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми жамғармаси томонидан 2012 йил  3-9 октябрь кунлари бўлиб ўтган   “Арт Wеек Stylе.uz – 2012”  санъат ҳафталиги   “ВИ халқаро Тошкент фотобиенналеси билан бошланди. Ўзбекистон Бадиий Академияси билан ҳамкорликда  ўтказилган ушбу тадбирга турли вазирлик ва идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотларининг вакиллари, мамлакатимизда фаолият юритаётган хорижий дипломатик корпус вакиллари, маданият ва санъат намоёндалари, фотоижодкорлар, дизайнер ва мусаввирлар, кино усталари таклиф этилди.