топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Ягонасан, муқаддас ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида гўзал Ўзбекистоним!”.

Камолиддин Бехзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти

       Камолиддин  Беҳзод  номидаги  Миллий рассомлик ва дизайн институтида  2014   йилнинг    2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 23  йиллиги муносабати билан “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида тадбир ўтказилди.


       Байрам тантаналари Ўзбекистон Республикаси Давлат гимнини ижро этиш билан бошланди.


 


Party picture 1


 


Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Бадиий Академияси раиси, Ўзбекистон халқ рассоми, академик А.В.Нуриддинов бошчилигида машҳур рассомлар, академиклар, олимлар ташриф буюрдилар ва барчани Ўзбекистон Республикаси давлати мустақиллигининг 23 йиллиги билан табрикладилар.




 


A.V.Nuriddinov


 


 


Tabrik


 


       Сиёсатшунослик фанлари доктори, профессор Нарзулла Жўраев истиқлол шарофати билан билан амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, мустақиллик йилларида ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳаларда эришилган ютуқларнинг беқиёс аҳамияти, олиб борилаётган  бунёдкорлик ишлари ҳақида  ва Республикамиз Президентининг байрам табриги асосида маъруза қилдилар.


 


Narzilla Jo'rayev


 


        Институт ректори Ҳ.Р.Аминов тадбир иштирокчиларини юртимиз мустақиллигининг 23 йиллиги билан табриклаб, байрам арафасида давлатимиз раҳбари И.А.Каримовнинг Фармонлари билан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони билан мукофотланган институтнинг тасвирий санъат фани ўқитувчиси Тюрин Александр Ивановични  барча ходимлар ва талабалар номидан яна бир бор муборакбод этдилар.


 


Aleksandr Ivanovich


 


        Байрам тадбири доирасида мустақилликни, Ўзбекистонимизнинг гўзал табиатини, ўзбекона урфодатларни тараннум этувчи тасвирий санъат ва фото суратлар кўргазмаси ташкил этилди.


  


Ko'rgazma


 


               Мамлакатимиз мустақиллиги байрами байрамларга улашиб кетди. Институтда янги ўқув йилининг дастлабки куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 29 августдаги “Янги 2014-2015 ўқув йили бошида “Мустақиллик дарслари” машғулотларини ташкил этиш тўғрисида”ги 343-сонли буйруғини бажариш ва  “Билимлар куни” муносабати билан “Мустақиллик дарслари” ташкил этилди.


 


Mustaqillik darslari


 


       Ўзбекистон Республикаси  талаба-ёшларини Ватанга меҳр-муҳаббат ва шукроналик руҳида тарбиялаш, истиқлол шарофати билан амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳаларда эришилган ютуқларнинг беқиёс аҳамияти, улар учун яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар билан яқиндан таништириш, мустақиллик ғояларини ёш авлод қалби ва онгига  сингдириш, шунингдек, тизимда таълим-тарбия ишларини кучайтириш машғулотларнинг асосий ғоясини ташкил этди.


       “Мустақиллик дарси” машғулотлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2014 йил 15-16 май кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқини ўрганиш бўйича яратилган ўқув қўлланмага асосан олиб борилиши белгиланди.


       Қўлланмада белгиланишича, “Мустақиллик дарслари” машғулотлари жами 8 соат: 6 соат маъруза ва 2 соат давра суҳбати ўқитилиши ўқув бўлими томонидан йўлга қўйилди.


 


Dars


 


       Машғулотларда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.В.Нуриддинов ва таниқли рассомлар, академик-олимлар А.Мирзаев, Н.Жўраев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Қирғизбоевлар  иштирок этдилар.


 


A.V.Nuriddinov, A.Mirzayev, A. Qirg'izboyev, N.Jo'rayev


 


       Шунингдек, институтга 2014-2015 ўқув йилида талабаликка қабул қилинган 250 нафар 1-босқич талабалари учун “Биринчи курс мактаби” семинар-тренинглари бўлиб ўтди. “Биринчи курс мактаби”семинар-тренингини Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Раҳматуллаева Д.Н. олиб борди.


 


Seminar trening


 


        Семинар-тренингда дастлаб институтга илк бор қадам қўйган 1-курс талабаларига институт раҳбарияти таркиби, профессор-ўқитувчилар, жамоат ташкилотлари етакчилари таништирилди. Институт тарихи, унда яратилган шарт-шароитлар, “Олий таълим муассасасининг одоб-ахлоқ қоидалари” ҳамда таълим-тарбия жараёнлари ҳақида тушунчалар берилди. 


 


Seminar trening


 


       Шунингдек, “Билимлар куни”тантаналари доирасида бўлиб ўтган  “Биринчи курс мактаби” тадбирида имтиёзли равишда давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинган Измаилова Камилла ва Ниёзов Шуҳрат сўзга чиқдилар.


 


Birinchi kurslar


 


       Тадбир сўнгида Ўзбекистон халқ рассомлари талабаларга рамзий “Билимлар калити”ни топширдилар. 


 


Bilimlar kaliti topshirilmoqda.


 


Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.