топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Юксак маънавиятли ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган ёшлар жамиятнинг тенгсиз бойлиги

JizDPI
Илм-фан
Юксак маънавиятли ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган ёшлар жамиятнинг тенгсиз  бойлиги
Джасанова С
ЖДПИ катта ўқитувчиси
<strong >                                                                                                                Мингбоев Иброҳим.             
                                                                                                                Тасвирий санъат 
                                                                                                                    йўналиши.
Мустақиллик йилларида юртимизда хуқуқий демократик давлат, эркин фуқоролик жамияти барпо этишнинг энг мухим ва устувор йўналишлари аниқ белгилаб олинди… Ўтган давр мобайнида ана шу йўналишлар бўйича кенг кўламли ишлар изчил амалга оширилди ва салмоқли натижаларга эришилди. Айниқса, бугунги ва эртанги хаётимизни белгилаб берадиган барча эзгу орзу – интилишларимизни амалий хаёт жабхасида рўёбга чиқарадиган хар томонлама етук кадрлар тайёрлаш масаласида қилинаётган ишларнинг миқёси беқиёсдир.
Бу ҳақда гапирганда, барчамизга чексиз ғурур ва ифтихор бағишлайдиган бир мисолни айтиб ўтмоқчиман. Жорий йилда Бразилияда ўтказилган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида спортчиларимиз 44 та медал, жумладан, 12 та олтин медални қўлга киритгани мамлакатимиз ҳаётида тарихий воқеа бўлди. Бу эса ёшларга, уларни соғлом ва баркамол қилиб тарбиялашга бўлган эътиборнинг амалий бир кўринишидир.
  Ўзбекистоннинг дунёдаги нуфузли эксперт ва кузатувчилар, таниқли мутахассислар томонидан эътироф этилган, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида шаклланган ўзига хос таълим модели давлатимизнинг кадрлар тайёрлаш борасидаги узоқ ва давомли мақсад – манфаатларини ўзида акс эттиради. Президентимиз Ислом Каримов бу сохага бўлган улкан эътибор ва ғамхўрликнинг сабаби, маъно – мохияти хақида алохида тўхталиб, шундай деган эди: “Бугунги кунда олдимизга қўйилган буюк мақсадларимизга, эзгу ниятларимизга эришишимиз, жамиятимизнинг янгиланиш, хаётимизнинг тараққиёти ва истиқболи, амалга оширилаётган ислохотларимиз, режаларимизнинг самараси ва тақдири – буларнинг барчаси, авваламбор, замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали, онгли мутахассис кадрлар тайёрлаш муаммоси билан чамбарчас боғлиқлигини барчамиз англаб етмоқдамиз”.
  Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда изчил амалга оширилаётган таълим соҳасидаги ислоҳотлар Президентимизнинг ёшларимизни дунёда хеч кимдан кам бўлмай, соғлом ва баркамол бўлиб етишиши хақидаги яхлит таълимотнинг энг мухим амалий йўналишидир. Маданият ва маънавият, соғлиқни сақлаш ва спорт каби сохалардаги хар томонлама етук авлодни вояга етказишга қаратилган ишлар, амалий чора-тадбирлар билан бирга бу йўналиш ана шу таълимотни бугунги кунда хаётимизда реал воқеъликка айлантиришга хизмат қилмоқда.       
Мамлакатимизда олиб борилаётган барча сохадаги ислохотларнинг мазмунидавлат ва жамият ривожининг асосий таянчи бўлган юксак интеллектуал шахсни шакллантиришдир. Ҳозирги глобал олам барқарор иқтисодий ва ижтимоий ривожланишга, табиий ресурсларлардан тежаб фойдаланишга, экологик мувозанатни сақлашга қаттиқ эҳтиёж сезмоқда. Иқтисодни узлуксиз модернизациялашга, инновацион технологияларни татбиқ этишга, меҳнат унумдорлигининг ошишига, табиий ва молиявий ресурслардан самарали фойдаланишга асосланган барқарорлик жамиятни даврий иқтисодий кризислардан, ижтимоий силкинишлардан ва экологик ҳалокатлардан ҳимоя қиладиган ижтимоий тараққиётнинг янги парадигмаси бўлиши керак. Барқарор ривожланишни бу тарзда  тушунишда унинг муҳим омили маълумотли ва интеллектуал ривожланган аҳоли қатлами борлигидир. Ёш авлод таълим олишининг самарали тизимини доимий қўллаб — қувватлайдиган ва инсоннинг бутун меҳнат фаолияти давомида аҳолига узлуксиз таълим берадиган мамлакатгина иқтисод ва жамиятнинг, аҳолининг ҳаёти ва фаровонлиги юксак даражасининг барқарор ривожланишини таъминлай олади. Юртбошимиз И.А.Каримов таъбирича” Бугун хеч кимга сир эмаски, биз яшаётган ХХI аср-интеллектуал бойлик хукмронлик қиладиган аср.Кимки бу хақиқатни ўз вактида англаб олмаса, интеллектуал бойликка интилиш ҳар қайси миллат ва давлат учун кундалик хаёт мазмунига айланмаса — бундай давлат жахон тараққиёти йўлидан четда қолиб кетиши муқаррар”дир.Шу муносабат билан таълимнинг ҳозирги халқаро тизими олдида жиддий муаммолар турибди. Бу муаммолар меҳнат, товарлар, капитал, технология ва ахборот бозоридаги жиддий ўзгаришларга максимал мослашув йўналишида унинг моделини тубдан қайта қуришни талаб этади. Шунингдек, паст маданиятнинг ёш авлодга ҳалокатли таъсир этишига, уларда ахлоқий нормалар йўқолишига қарши тура олиш лаёқатини пайдо қилиш ҳам талаб этилади. Президент Ислом Каримов раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилган охирги 20 йил давомидаги таълим модели ва тизимидаги туб ўзгаришларни Халқаро конференция юқори баҳолайди. Аҳолининг юксак даражадаги таълим олишини таъминлаш бўйича  Ўзбекистоннинг саъй- ҳаракатлари Осиё банки, Жаҳон банки, Ислом банки ва бошқа  халқаро молиявий институтлар томонидан эътироф этилиб, юксак баҳоланди ва қўллаб – қувватланди. Бу борадаги вазифаларни муаффақиятли амалга ошириш учун таълим соҳасини тубдан ислох қилиш амалга оширилди. Таълим соҳасига янги инновацияларни олиб кирилиши, замонавий ўқитиш воситалари билан таъминлашни йўлга қўйиш ўз натижасини берди. Бугун Ўзбекистон таълим соҳасидаги иннавациялар кўрсаткичи бўйича 75,38 балл билан дунёда 2-ўринни эгаллади.(1-ўрин Ирландия 75,70 балл). Албатта бу кўрсаткич таълим сохасидаги барча муаммоларимизни бартараф бўлди дегани эмас. Олдимизда ўз ечимини кутаётган муаммолар анчагина.Таълим — тарбия жараёнининг асосий мақсади интелектуал салоҳиятга эга бўлган, мустақил фикрлай оладиган, ўз касбини моҳир устаси ва билимдони бўлган мутахасис кадрларни етиштиришдир. Юртбошимиз “Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир” номли маърузасида бу борада қуйдаги фикрларни билдирган эдилар:”   Биз фарзандларимизнинг нафақат жисмоний ва маънавий соғлом ўсиши, балки уларнинг энг замонавий интеллектуал билимларга эга бўлган, уйғун ривожланган инсонлар бўлиб, ХХI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур барча имконият ва шароитларни яратишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.”
Бу борада давлатимиз ёшларимизни хар томонлама қобилиятларни юзага чиқариш учун заманавий жихозларга эга бўлган аудитория ва ўқув хоналарини, электрон дарсликлар, юқори малака ва билимга эга бўлган мутахасислар билан таъминлашга катта эътибор бермоқда. Маълумки Корея давлати “ Табиий ресурслар чекланган, аммо ижод чекланмаган” тамойилига амал қилиб, бутун жаҳоннинг етакчи давлатларидан бирига айланди. Шу ўринда айтиш жоизки, Ўзбекистоннинг ер ости, ер усти ресурсларининг аксар қисмига ҳали қўл ҳам урилмаган. Демак бугун бизда Жанубий Корея даражасига етишиш икки карра кўп имконият бор. Бизда нафақат табиий ресурс, балки интеллектуал ижод ресурслари ҳам чекланмаган. Бу- буюк келажакнинг улкан заҳираси демакдир. Фақат ёшларимиз бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, қалбига ватанпарварлик, улкан маъсулият ва шижоатни жо қилиб изланиш ва ижод қилишдан чарчамасликлари керак. Айрим ёшларимиз мутахасислик дипломига эга бўлгач,иш йўқлигини баҳона қилиб енгил пул топиш йўлларини қидириб чет элга кетишни маъқул кўришади. Ахир қўлингиздаги диплом сиз учун ўз мутахасислигингиз соҳасида янги иш ўрнини яратишга, билим ва имкониятларингизни ишга солиб жамиятда ўз ўрнингизни топишга йўлланма эмасми? Агар ёшларимиз лоқайдлик, худбинлик, эгоцентиризмнинг салбий оқибатларидан химоя қилолсак келажакда чет элдан мутахасис чақиришимизга хожат қолмайди. Бу борада президентимиз Шавкат  Миромоновичнинг  қуйдаги  сўзларини  келтириш  мақсадга  мувофиқ бўларди:  “Бунинг учун ёшларимиз билан кўпроқ гаплашиш, уларнинг қалбига қулоқ солиш, дардини билиш, муаммоларини ечиш учун амалий кўмак беришимиз керак. Бу борада уюшмаган ёшлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратишимиз зарур.” 
Демак келажакда мамлакатимиз дунё давлатлари ичида ўз муносиб ўрнига эга бўлиши учун интелектуал салоҳиятли одамларни тарбиялашимиз керак. Ўз ўзидан маълумки бундай одамлар фақат билимга таянган иннавацион жамиятдагина мавжуд бўлади. Олимларимизнинг энг сўнги маълумотларига қараганда интелектул салоҳияти юқори бўлган фарзандларни яратиш омиллари қуйдагиларга боғлиқ экан;
•  30- 35 % насл
•  7 авлоди генлари;
•  ота-оналарнинг интелектуал салохияти ва оила қадриятлари
•  30- 35 % ҳар кунги овқатланиш тартиби (Диета)
•  интелектуал салоҳиятни ўстирадиган овқатлар;
•  етарли миқдорда сув;
•  витамин ва минераллар
•  30- 35 % ўқитувчи ва устознинг маҳорати
•  Энг охирги билимларни ўқитиш;
•  Инновация яратишга ўқитиш;
•  Инновацияни жорий этиш ва экспорт қилишга ўқитиш;
Мамлакатимизда олиб борилаётган саъи-ҳаракатларнинг ёшларни иқтидор ва салоҳиятларини ривожлантиришга қаратилганлигини президентимиз  Шавкат Мирзиёевнинг қуйдаги сўзларидан билиб олиш мумкин: “Бу борада фарзандларимиз учун зарур шароитлар яратиш, янги-янги таълим-тарбия, маданият, санъат ва спорт масканларини барпо этиш, ёш оилалар учун уй-жойлар қуриш, ёшларни иш билан таъминлаш, уларни тадбиркорлик соҳасига кенг жалб этиш бўйича бошлаган ишларимизни янги, юксак босқичга кўтарамиз.”
Дархақиқат, хозирги мураккаб технологиялар, юксак илм-фан ва тафаккур замонида бирон-бир касбни пухта эгалламасдан шу сохада ўзининнг истеъдоди ва махоратини кўрсатишга қодир бўлмасдан туриб, баркамол инсон даражасига кўтарилиб бўлмайди. Умуман, хамма замонларда хам етукликнинг асосий шартларидан бири аввало билим ва хунар, юксак фазилатлар эгаси бўлиш билан белгиланган. Шунинг учун Президентимиз баркамол авлод хақида гапирганда масаланинг ана шу жихатларига алохида урғу беради. “Барчамизга аёнки, юртимиздаги ҳар қайси инсон, ҳар қайси оиланинг энг эзгу орзу-мақсадлари, ҳаётий манфаатлари авваламбор унинг фарзандлари тимсолида намоён бўлади, рўёбга чиқади. Албатта, бу борада юртимизда улкан ишлар қилинмоқда ва улар амалда ўзининг ижобий натижасини бермоқда.
 
Бу борада энг катта ва муҳим вазифаларни адо этиш таълим соҳасида фаолият олиб бораётган устозлар зиммасига тушади. Таълим жараёнида фаолият олиб бораётган устозларнинг ўз устида тинмай изланиши, ёш авлод олдидаги улкан маъсулиятни юракдан ҳис қилиб фаолият олиб бориши бугунги куннинг энг муҳим ва шарафли вазифаларидан биридир. 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.