топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ичкиликбозлик, чекувчилик, гиёҳвандлик ва жиноятчилик- иллат

JizDPI
Илм-фан

Жорий йилнинг 11 май куни Жиззах давлат педагогика институти ахборот- ресурс марказининг  Электрон дарсликлар бўлими 2 –залида  Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият факультети 1- босқич,  103- гуруҳ талабалари билан ҳамкорликда  “Ичкиликбозлик, чекувчилик, гиёҳвандлик ва жиноятчилик- иллат” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Инглиз ва ўзбек тилларида таксиснинг кейинлик микро-майдони ифодаланиши таҳлили.

JizDPI
Илм-фан
Атрофимизда содир бўлаётган воқеалар ривожининг кетма – кетлиги, улар орасидаги тартиб, изчиллик, узвийлик ҳамда тадрижий вақт муносабатларини тилда яъни лисоний акс эттириш ва унинг таҳлили таксиснинг майдон сифатида ўрганилиш эҳтиёжини юзага келтиради.

“Улисс” романининг поэтик хусусиятлари

JizDPI
Илм-фан
“Улисс” романида Стивен Дедалус марказий образлардан бирисаналади. У ўта билимдон, бироқ ўз идеаллари туфайли ҳаёт, атроф муҳит, ҳатто   ватани, оиласи билан келиша олмаган, кўзига дунё тор ёш йигит тимсолидир. Динидан, ватанидан воз кечган Стивен бир йил давомида Парижда санқийди, онасининг оғирлашуви туфайли Дублинга қайтади. Онаси ўлимидан қаттиқ қайғуга ботган Стивеннинг қўли ишга бормайди, фақат кундалик тирикчили эҳтиёжи уни Дублин мактабларининг бирида ишлашга мажбур қилади.

O‘quvchilar fikrlash qobiliyatini o`stirish usullari

JizDPI
Илм-фан
Yangilangan ta’lim mazmuni asosida yaratilgan darsliklarda tilshunoslikning hamma bo`limlariga mo`ljallangan mashg‘ulotlarda darslar ta’rif, qoida bilan boshlanmasdan, ya’ni o`quvchilarga bilimlar tayyor holida berilmasdan har bir mavzu uchun mo`ljallangan topshiriqlar tahlili bilan boshlanadi. Mana shu o`rinda o`qituvchi mahorati, qobiliyati, uquvi namoyon bo`ladi. Bu jarayonda bir faoliyat usulidan bosqichma-bosqich ikkinchi faoliyat usuliga o`tishi, ya’ni kuzatishdan umumiy xususiyatlari asosida guruhlashga, takrorlashdan o`xshash va farqli tomonlarini aniqlash asosida umumlashmalar shakllanadi. Shundagina berilgan topshiriqlar til hodisalarining mohiyatini ochishga xizmat qiladi.

Халқ достонлари тилига хосланган паремиологик бирликлар

JizDPI
Илм-фан
Тилшуносликда мақол, матал, ҳикматли иборалар тизими паремеология, парсемиологик бирликлар номи билан юритилади.
Ўзбек тилшунослигида паремиологик бирликлар (кейинги ўринларда ПБ деб юритилади) борасида анчагина салмоқли ишлар қилинган. Шунингдек, бадиий тилда учрайдиган ПБларнинг  ўзига хос  хусусиятлари юзасидан ҳам анчагина илмий тадқиқотлар олиб борилган ва муҳим фикрлар билдирилган.  Лекин халқ оғзаки ижоди асарлари тилидаги паремиологик бирликлар. ПБлар характери ва ўзига хос хусусиятлари тилшуносликда атрофлича ёритилмаган. Фақат С.Турсуновнинг “Алпомиш” достонининг лексик  хусусиятлари” мавзусидаги номзодлик ишида Г.Жуманазарованинг “Фозил Йўлдош ўғли достонлари тилининг лингвопоэтикаси” номли монографиясида (2.150-168) достонлар  тилига хос  ПБлар юзасидан айрим фикрлар билдирилган (1, 4-16).  1999 йилда “Алпомиш” достонининг минг йиллиги муносабати билан бу  асардаги фразеологизмлар таҳлилига  бағишланган мақолалар эълон қилинди, мухтасар луғат характеридаги иш  нашр этилди (5, 3-36). Проф.Б.Йўлдошевнинг айрим ишларида ҳам достонлар тилига хос ПБларнинг семантик ва грамматик табиати қисман ўрганилган (3, 12-21; 4, 125-130).

So’zlashuv nutqida variantdoshlik

JizDPI
Илм-фан
So'zlashuv nutqi hodisasi deyilganda shu nutqqa hos vazivatboblik. erkinlik dialogic yuzma-vuzlik, tayyorgarliksiz yani to'g'ridan-to‘g‘ri so'zlashuvchi.hoziijavoblilik,erkinli!ik. etikaviylilik intanatsion vositalar, mimika ta'sirchanlik. ko'chma ma'nodagi nozikliklar talaffuzdagi qisqaliklarni taminlovchi fonetik. morfologik formolar tushiniladi. Ma'nolarda qayd etilishicha so'zlashuv nutqining quyidagi masalalari munozaralidir:

Ижодкор концепцияси ва бадиий услуб

JizDPI
Илм-фан
 “Услуб ёзувчининг воқелик ва инсонни идрок қилиши, уларнинг  қалбида ҳақиқатни кашф этиши ва уни сўз воситасида образли ифодалай олиши-бу вазифаларни индивидуал (“ўзига хос”) тарзда яратиш санъати”1 экан, ҳар бир ижодкорнинг сийрати, олами-ҳаётий тажрибаси, билим даражаси, диди, гўзалликни кўра билиши, тасаввури, хаёлот дунёси ўзигагина тегишлидир ва ана шу ўзлик унинг ҳар бир асарида аксланади. Айниқса шоирлар қалбида доим турфа туйғулар жўш уради. Булоқдай қайнаб чиқаётган туйғулар ўзга қалбларга кўчиб, уларни ҳам бедорликка, ўйлашга, фикрлашга бошлайди.

Усмон A'зим шеърларидаги окказионализмларнинг лингвопоэтик хусусиятлари.

JizDPI
Илм-фан
“Бадиий ижодда шоир ва ёзувчилар доимо янги сўз ясашга интилиб келадилар. Бу қонуниятдир. Чунки сўзнинг тасвирий имкониятидан мумкин қадар кенг фойдаланишга интилиш, кутилмаган, ғайриодатий, янги образлар яратиш эҳтиёжи,  ифодани янгича тарзда бериш  зарурати  ижодкорларни ана шундай йўл тутишга ундайди.”[1] Ана шу эҳтиёждан келиб чиқиб, адиблар ва ёзувчиларнинг дунёқарашига хос бўлган, фақат уларнинг асарларида учрайдиган, умумхалқ тилида оммалашиб кетмаган ясалмалар, фавқулотда ўзгача  қўллашлар- окказионализмлар вужудга келади.

Зулфия шеърларида эмоционал-экспрессив бўёқдор сўзларнинг қўлланиши

JizDPI
Илм-фан
Зулфиянинг ўзбек адабиёти тараққиётида алоҳида ўрни бор. Зулфия билим юртида ўқиб юрган давридаёқ адабиётга қизиқиб шеърлар ёза бошлайди. Зулфия шеър ёзишга қизиқишини онасидан деб билади. “Сўзга шайдолик ҳиссини менинг қалбимда… оддий аёл – онам уйғотган” дейди шоира. Зулфия шеърлари тематикаси севги ва садоқат, қўмсаш ва фироқ, соғиниш ва ҳижрон билан боғлиқ бўлибгина қолмай, диққатни меҳнат ва меҳнат кишиси, унинг қамрамонлиги-ю ватанпарварлигини, бахт-саодат йўлидаги шиддатли курашини куйлашга, халқлар ўртасидаги дўстликни, қардошликни улуғлашга қаратди. Буни тасвирлаш, ифодалашда шоира ўзбек тилининг бой лексикасидан самарали фойдалана билганки, биз буни эътироф этиш билангина чекланиб қолмай, шоиранинг индивидуал-стилистик маҳоратини ҳам эътибор қаратишимиз зарур.

Ўқувчиларга математикани ўқитишда математика ва информатика фанлараро боғланиши ўрнатиш.

JizDPI
Илм-фан
Амалиёт кўрсатадики, мактабда ўқитишда фанлараро боғланиш бугун фанда ва жамият ҳаётида содир бўлаётган жараёнлар интеграциясининг аниқ ифодасидир. Бу боғланишлар муҳим ҳусусияти мактаб ўқувчилари томонидан кўникма фаолиятининг умумлаштирилган характерига эгаллашдан иборат бўлган ўқувчиларнинг амалий ва илмий-назарий тайёргарлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга.

Математика фанини ўқитишда инновацион технологиялардан фойдаланиш

JizDPI
Илм-фан
Таьлим-тарбия мазмуни, мақсад ва вазифалари даврлар ўтиши билан кенгайиб бориши натижасида унинг шакл ва усуллари ҳам такомиллашиб бормоқда. Ҳозирда инсон фаолиятининг асосий йўналишлари шу фаолиятдан кўзда тутилган мақсадларни тўлиқ амалга ошириш имкониятини берувчи яхлит тизимга, янги технологияларга айланиб бормоқда. Худди шу каби таьлим-тарбия соҳасида ҳам сўнгги йилларда педагогик технологияга амал қилина бошлади.

Xalq dostonlari tilida dialektal frazeologizmlar

JizDPI
Илм-фан
O‘zbek xalq dostonlarida o‘zbek xalqining asriy turmush sharoitiga mos va xos frazeologik birliklar o‘z ifodasini topgan. So‘zga chechan xalq baxshilari avloddan-avlodga meros qoldirilgan dostonlarni o‘z mehnati va shijoati, shuuri bilan shoda marvariddek e’zozlab bezatganlar, imkoniyatdan kelib chiqqan holda, tinglovchini o‘ziga maftun qilarli darajada yuksak mahorat bilan, o‘ziga xos salohiyat ila kuylay olganlar. Bu esa dostonlar tilini qayta-qayta ishlanishiga, silliqlanishiga yordam bergan. Kuzatishlar shuni ko‘rsatadiki, har bir baxshilik maktabi vakillarining kuylash usuli va ana’nalari bo‘lgan. Jumladan, Ergash Jumanbulbul o‘g‘li Qo‘rg‘ongcha maktabining yirik vakili va savodxon shoiri sifatida bizga katta adabiy meros qoldirdi.Biz ushbu ishimizda Ergash shoir va Fozil shoir tomonidan kuylangan “Kuntug‘mish”, ”Alpomish”, “Xoldorxon” dostonlari (1) tilida qo‘llanilgan. Frazeologik birliklar haqida ayrim mulohazalarni bildirishni lozim topdik. Chunki Ergash shoir va Fozil shoirlar o‘z ijodiy repertuarining soni va salmog‘i, badiiy pishiqligi, uslubining orginalligi bilan boshqalardan farqlanib turadi.

O’quvchilarning aqliy faoliyatini oshirishda grammatik o‘yin – topshiriqlardan foydalanish

JizDPI
Илм-фан
O`rta maktab o`zbek tili darsliklarida o`quvchilarning ijodiy fikrlashini rivojlantirishga xizmat qiladigan o`quv  topshiriqlari berilgan. Bu topshiriqlar turli usullar bilan o`qituvchi hamkorligida o`quvchilar tomonidan mustaqil bajarishi kerak. Ularni bajarishda ijobiy natija beradigan topshiriqlarning asosiy turlaridan biri grammatik o`yin-topshiriqlardir. Topshiriqning bu turi o`quvchilardan bilimdonlikni, izlanishni, topqirlikni va tezkorlikni talab qiladi. O`yin-topshiriqlar ona tili darslarining qiziqarli o`tishini ta’minlaydi.
        

Абдулла Қаҳҳор ҳикояларида парранда ва ҳашоратлар эталонли ўхшатишлар

JizDPI
Илм-фан
Тилшуносликда ўхшатишлар назарияси, ўхшатиш критерияси, ўхшатиш эталони ҳақида етарли фикрлар айтилган, уларнинг таъриф ва тавсифи берилган.

Миллий истиклол гояларини акдемик лецей укувчи ёшларини онгига сингдиришда туристик саёхатларнинг ахамияти.

JizDPI
Илм-фан
Мустакиллигимиз натижаси уларок вужудга келган академик лицейлар ва уларнинг укувчиларини олдига она табиатни асраш ва кадимий жойларга саёхатлар уюштириш укувчиларнинг жисмоний сифатларини тарбиялашда миллий кадриятлар билан биргаликда ижтимоий биологик ва педагогик омилларни хисобга олиш ва улардан кенг фойдаланишда умумий вазифаларни хал килишда мухим ахамият касб этади.

Миллий истиклол гоясини ёшлар онгига сингдиришда жисмоний тарбия ва спортнинг ахамияти.

JizDPI
Илм-фан
Узбекистон Республикаси 1991-йил истиклолга эришгандан сунг, миллий урф-одатларимиз, кадриятларимиз тикланди, тилимиз, байрогимиз, гербимиз, мадхия, комус, армия, чегарамизга хамда уз Президентимизга эга булдик.
Давлатимиз томонидан шахсни ривожланиши, яхши истикомат килиши учун ёш авлодни баркамол, эркин, хар томонлама етук булиши учун «Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш» 1996-йил 17-январда «Узбекистонда футбол ривожлантиришнинг ташкилий асослари ва принципларини тубдан такомиллаштиришни чора тадбирлари тугрисида» ги, 2002-йил «Болалар ва усмирлар спорт жамгармасини ташкил этиш» фармонларини чикарилиши, жойларда жахон андозаларига мос келадиган спорт бинолари ва иншоотларини барпо этилиши ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кизикишини орттирди.