топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Botulizm kasalligi

JizDPI
Илм-фан
Ботулизм касаллиги
 
7.02.2017 йил А.Қодирий номли ЖДПИ  Мактабгача ва бошланғич таълим факультети ҳамда  Республика саломатлик ва тиббий статистика Институти Жиззах вилоят филиали ҳамкорликда “Ботулизм касаллиги” мавзусида давра суҳбати уюштирилди. Тадбирни факультет ММИ бўйича декан ўринбосари Д.Ҳайдаров очиб берди ва олиб борди. Тадбир бошида талабалардан ботулизм ҳақида тест олинди. Ботулизм касаллиги ҳақида вилоят юқумли касалликлар шифохонаси олий тоифали врачи К.Лутфуллаев маълумот берди. Услубиятчи врач Н.Мустафоқулова, ўрта тиббий ходималар Ш.Ортиқова, Л.Шодиева, М.Бухорова, адабий муҳаррир Д.Аҳмедовалар ҳам ботулизм ҳақида гапириб талабалар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб беришди. Ботулизм – овқатдан заҳарланишлар ичида оғир кечадиган касаллик ҳақида, бу касаллик ботулизм таёқчалари билан зарарланган овқат истеъмол қилинганда вужудга келиши ва марказий асаб тизимини шикастланишига олиб келишини тушунтиришди. Касаллик зарарли овқат истеъмол қилингандан 12-24 соат ўтгач ёки 1-5 кундан кейин бошланишини айтишди. Тадбир сўнгида талабалардан қайтадан тест олинди ва биринчи тест билан таққослаганда натижа ижобийлиги кўринди. Бундай тадбирлар тез-тез ташкил этилиши ҳақида фикр мулоҳазалар алмашилди.  
   

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.