создание топика, блога, фотосета или ссылки

Қалбимизда мангу яшайсиз

JizDPI
Образование и наука

Жорий йилнинг 22 январь куни Жиззах вилоят  ахборот-кутубхона марказида Жиззах вилоят ҳокимлиги,  Жиззах давлат педагогика институти ахборот-ресурс маркази ҳамда  Жиззах вилоят телевиденияси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.Каримовнинг 80 йиллиги муносабати билан “Сайёр китоблар карвони” ҳафталигининг очилиш маросимига бағишланган  тадбир ўтказилди. Тадбирда ЖДПИ ахборот-ресурс маркази ходимлари Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримов ҳаёти ва фаолиятини ёритувчи  “Қалбимизда мангу яшайсиз” мавзусидаги адабиётлар кўргазмаси билан иштирок этди.

 Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари Б.Тўхтамишев кириш сўзи билан очиб берди: “И.Каримовнинг Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигига қўшган улкан ҳиссаси, у кишининг сермазмун ҳаёти ҳамда фаолиятининг ёш авлод тарбиясида тутган ўрни беқиёсдир”.
 Сўнгра, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор Г.Тўраева сўзга чиқиб, И.Каримовнинг таълим соҳасини ислоҳ қилиш ва модернизациялаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ёшларнинг турли соҳаларда мамлакатимиз ва жаҳон миқёсида улкан ютуқларини қўлга киритишда муҳим омил бўлиб хизмат қилганлигини алоҳида таъкидлади.
 
         Тадбирни институт ректори,  профессор А.Ж.Холбеков давом эттириб, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.Каримовнинг бунёдкорлик ва яратувчанлик фазилатлари ҳақида гапириб, юртимизда бунёд этилган бинолар, иншоатлар, маданий масканлар тўғрисида шунингдек, ёшларнинг билим олишлари учун яратилган имкониятлар тўғрисида фикр юритди ва талаба-ёшларни И.Каримовнинг фаолият хроникаси билан яқиндан танишишга, унинг асарларида илгари сурилган концептуал ғояларнинг жамият ҳаётидаги аҳамиятини тўла ўрганишга чақирди.  
 Ҳафталикнинг очилиш маросими бадиий -мусиқий чиқишлар билан давом этди. Мусиқий чиқишларда Жиззах санъат коллежи ўқувчилари ўз бадиий маҳоратлари билан фаол иштирок этдилар.
      Тадбирни вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Ҳ.Қудратова якунлаб, “Сайёр китоблар карвони” ҳафталиги туман марказларида давом этишини таъкидлаб, барча китобсеварларни мазкур тадбирларда фаол иштирок этишга чақирди.

0 комментариев

Только зарегистрированные и авторизованные пользователи могут оставлять комментарии.