топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ўқувчиларни меҳнат жараёнида ижодкорлик малакаларини ошириш орқали нафосат тарбияси бериш

JizDPI
Илм-фан

Ўқувчиларни меҳнат жараёнида нафосат тарбияси беришнинг асосий талабларидан бири уларни ижодкорликка ўргатиш, меҳнатга ижодий ёндошишга шакллантиришдир. Ижодий меҳнат ниҳоятда зўр тарбиявий кучга эга. Чунки у ижодий изланиш, иҳтирочилитк, қизиқиш, қобилиятлари каби ажойиб фазилатларни ривожлантиришга имкон беради. Ижодий меҳнат ўқувчидаги салбий ҳислатларни йўқотишга ҳам ёрдам беради. Мана шу ижодий ёндашиш инсонларда ўз касбига муҳаббат уйғотади.



 


Меҳнатга ижобий муносабатнинг асосий шарти – меҳнатни севиш ва унинг инсон ҳаётидаги аҳамиятини англашдир. Тажрибали ўқитувчилар ҳамма вақт ўз ўқувчиларида инсоннинг энг гўзал фаолияти бўлган меҳнатга онгли муносабатда бўлиш хусусиятини ҳосил қилиш ва мустаҳкамлаш ҳақида ғамҳўрлик қиладилар.


 


Мактаб ўқувчиларининг ижодий фаолиятлари, малакалари бадиий адабиётларни идрок этишда, санъат асарларини, мусиқани, тасвирий санъатни, арҳитектурани, театр, кино, қўғирчоқ санъатини, воқейликка эстетик муносабатларини, эстетик дидларида кўпроқ кўзга ташланади ва шулар орқали ўқувчиларда меҳнатда ижодкорлик малакалари ҳосил бўлади ва шаклланади, ривожланади. Буларсиз ўқувчилар ижодкорлигини тасаввур қилиш қийин. Болаларнинг эркин фаолияти учун меҳнат объектини танлашда, бу фаолиятни уюштиришда ўқитувчи унга ижод ва мустақиллик элементларини беришга ва шу билан бирга қулай шароитлар ҳамда имкониятлар яратиб беришга интилмоғи керак. Меҳнат ўқитувчилари ўқувчилар меҳнатини шундай ташкил қилсинлар – ки, болалар меҳнат орқали ва меҳнат натижасида гўзалликка эришишни тушуниб олсинлар.


 


Агар ўқитувчи меҳнатни нафис санъат элеменлари билан боғласа, ўз ўқувчиларида мамнуният ҳисси ҳосил қила билса, бу ўқувчиларнинг меҳнат унумдорлигини, қизиқишини кўтаради ва уларни ишда ижодкорликка ундайди. Ўқувчилар ҳар қандай ишни ҳам сифатли қилиб, завқ – шавқ билан бажаришга интиладилар, буюмларни пардозлаш ва безаш ишларига ўз ҳиссаларини қўшишга ҳаракат қилиб, ишга ижодий ёндашиш намуналарини кўрсатадилар, ишни тез бажариш ва ўз – ўзини идора қилиш малакаларини эгаллай бошлайдилар, айни пайтда психологик жиҳатдан ишлаб чиқаришда ишлашга тайёр бўладилар. Ўқувчиларнинг турли корҳоналарда, завод – фабрикаларида қилган экскурсиялари меҳнат ҳақидаги билими, фикрлари кенгаяди, уларда ишчанлик ғурури ривожланади ва мустаҳкамланади. Чунки ўқувчилар аста – секин меҳнатга ижодий ёндашишга ўрганиб борадилар, ҳар ҳил буюмларни, нарсаларни, масалан, қоғоздан, маҳаллий материаллардан, матолар ва пластилинлардан турли ҳил ўйинчоқлар ясаб ва уларга бадиий безак бериш учун ўз кучларини сарфлайдилар. Масалан, ўқувчи оддийгина саватча ясаш учун қоғоз ва картон билан ишлайди сўнг унга безак беради, турли ҳил апплекациялар ясашда ҳам аввало бирон манзара танлаб олинади, сўнг рангли қоғозлар билан ишлашга ўтилади бунда ҳам ўқувчилар ўз дидларига мос безак берадилар. Шунга айтади – да, “Меҳнатнинг жозибадор хусусиятларини билмагунча меҳнат уларга қизиқарли туюлмайди”. Лекин ўқитувчи меҳнат фаолиятининг эстетик томонларини очиб берсагина ўқувчилар ўзларининг меҳнатга бўлган муносабатларини ўзгартирадилар ва меҳнат жараёнига киришиб кетадилар.


 


Ўқувчиларнинг малака ва кўникмаларига баҳо беришда ишлаб чиқариш талабларигагина эмас, балки меҳнатга ижодий ёндашиш, кашфиётчилик, изланувчанлик, чаққонлик, аниқлик, гўзаллик каби эстетик талабларга ҳам риоя қилиш керак. Фақат иш натижаларини баҳолашдаги қатъий талабларгина меҳнат маданиятини оширишга эстетик дидларни ўстиришга ёрдам беради. Ўқувчи меҳнатнинг эстетик аҳамиятини тушунса ва эстетик жиҳатдан хис этса, меҳнатни мажбурият эмас, балки қувонч, ижод бахш этадиган бир фаолият, деб идрок қилсагина меҳнатни севади.


 


Бошланғич синф ўқувчиларига ўтиладиган меҳнат дарсларини ранг – баранг ва қизиқарли қилиб ташкил этиш лозим Бунинг учун ўқитувчи  ижодкор бўлиши бажарилаётган ишнинг чиройли ва қулай рангларни  рангларни ўз ўрнида бир – бирига мос ҳолда тайёрлаши лозим. Чунки бошланғич синфларда кўпроқ рангли қоғоз ва картон билан ишланади улардан турли нарсалар ясаш ва безаш ўқувчиларнинг ижодкорлигини ошириб боради. Бу ўқувчиларга қувонч баҳш этиш билан бирга уларнинг нафис санъат тарбиясининг шаклланишига ёрдам бериб уларнинг эстетик дидини ўстиради. 


 


Сувонқулова Н

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.