топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ислом Каримовнинг порлоқ хотираси муносабати билан ўтказилган тадбир ҳақида

Islom Karimov
Жамият
Талабалар турар жойидаги Маънавият хонасида Ислом Каримовнинг порлоқ хотираси муносабати билан ўтказилган тадбир ҳақида МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2017 йил 19 январ кунги “Олий таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган кун – 30 январь санасини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги 22-сонли буйруғини институтда ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ жорий йилнинг 24 январь куни  институт талабалар турар жойининг Маънавият хонасида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда институт Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ш.Махмудов, Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Абдухалилов, ТТЖ директори Р.Мадумаров, Қурилиш факультети деканининг маънавий-маърифий ишлар бўйича муовини А.Умаров, “Ўзбекистон тарихи” профессор-ўқитувчилари А.Камилов, Д.Қодирова, З.Хатамова, И.Бурхонов ҳамда фаол талабалардан иборат жами 80 нафар иштирокчи қатнашди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ибратли ҳаёт йўли ва бой мероси ҳақида талабалар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказиш борасида ташкил этилди.Ушбу тадбир  Ислом Каримовнинг маърузалари туширилган видеоролик намойиши билан бошланди. Сўнгра бошловчи талабалар сўзга чиқишиб, Ватан ҳақида шеърлар ўқишди.Энергетика ва Қурилиш факультетининг талабалари ўзларининг тайёрлаб келган куй-қўшиқ ва ёд олган шеърларини айтишиб, Биринчи президентимизнинг порлоқ хотираларига бағишладилар.
 
Тадбир давомида А.Камилов, А.Умаров, И.Бурхонов ва З.Хатамовалар сўзга чиқишиб, мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримов хотираси барчамизнинг ёдимизда қолиши, қолдириб кетган буюк меросини асраб-авайлаш ҳаммамизнинг муқаддас бурчимиз эканлиги ҳақида таъкидладилар.  

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.