топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ислом Каримов: мангуликка муҳрланган эҳтиром

Islom Karimov
Жамият
Хотира ҳамиша инсонлар дилида намоён бўлади. Матонат ва мардликнинг тимсоли бўлган шахсларнинг номи ва нурли ҳаёт йўли минглаб, миллионлаб инсонлар қалбида мангу яшайди. Авлодлар алмашинуви, давр ўзгариши ҳам буюклар хотирасини қалблардан ўчира олмайди. Букилган қадди, топталган ғурурини тиклаган, миллат сифатида ўзлигини йўқотишга маҳкум этилган ўзбек халқининг эрки учун борлиғини баҳшида этган, ақл бовар қилмас жасорат, мардлик намунасини кўрсатган ўзбекнинг забардаст фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Ватан равнақи, халқ олдидаги хизматлари қалбларда мангу хотира бўлиб муҳрланди.
Муносиб йўлбошчи, келажакни кўра оладиган доно сиёсатчи, шу билан бирга, юксак инсоний фазилатларини намоён қила олган Ислом Каримовнинг миллатлараро ҳамжиҳатлик ва ўзаро дўстлик асосида ҳаёт кечириш тамойилига асосланиб амалга оширган ишлари бутун дунёда эътироф этилди. 
Умумбашарий қадриятлар, инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, сайёрамизда осудалик, тинчлик, фаровонликни таъминлашга қаратилган эзгу ғоялари билан юксак минбарлардан нутқ иърод этган Биринчи Президентимиз тинчлик элчисига қиёсланди. Юртбошимизнинг дунё эътибор қаратиши лозим бўлган, аммо кўп ҳолларда назардан четда қолган муҳим ижтимоий муносабатларни жаҳон минбарларида омма эътиборига ҳавола этган ҳолда ушбу муаммоларга оқилона ечим топа олгани чин маънода тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳнамоси эканлигидан далолат беради. 
Шу ўринда буюклик ҳақида… Дунё тамаддунга эришган вақтдан бошлаб унда мавжуд бўлган йўлбошчилар, саркардаю, давлат раҳбарларини икки катта гуруҳ: машҳурлар ва буюкларга бўлишимиз мумкин. Шундай давлат раҳбарлари борки, уларни фақат машҳурлар қаторига қўша оламиз, буюкликка умуман дахли йўқ. Шундай давлат раҳбарлари борки, улар томонидан амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, Ватан тинчлиги, келажак авлод ҳаёти фаровонлиги йўлидаги улкан ислоҳотлари мангуликка дахлдор. Дунё тамаддунига муносиб ҳисса қўшган аждодларининг руҳи покларини қадрлаган ва ёш авлод онгу шуурига эзгуликка асосланган ғояларни сингдира олган Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳам буюклар қаторида!
 
Элёр Раҳматов,
 
ТДЮУ ўқитувчиси

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.