создание топика, блога, фотосета или ссылки

Ислом Абдиғаниевич Каримов хотираси дилларда мангу

Islom Karimov
Общество
Хотира

Эл учун фидо жон, сиз буюк даҳо,
Ажалга чора йўқ, мисоли  юҳо
Бирдан титраб кетди бу дорилбақо
Сиз шундай улуғсиз, ботир, бебаҳо!

Халқ сизни Ота деб, жон қадар суйди
Сизга меҳр қўйди, ифтихор туйди
Кетдингиз мангуга, қақнусдек куйди
Ногаҳон бу алам бағрини ўйди!

Сиздан абад қолди Хурлик, Истиқлол
Бу қадим юрт ичра кулди бахт-иқбол!
Учдингиз самога бир юлдуз бўлиб,
Миллионлаб халқингиз қолди карахт, лол!

Улуғвор йўлларга бошлаб кетдингиз,
Чўққига етганда ташлаб кетдингиз
Ота, мард эдингиз, танти эдингиз
Юртдошлар кўзларин ёшлаб кетдингиз!

Буюклар ўлмайди, буюклар ўлмас
Улар унутилмас, хазондек сўлмас
Улар мангу яшар унутиб бўлмас
Кўкдаги қуёшдек зиёси сўнмас!

Сиз улуғ даҳосиз, йўқлигингиз ғам,
Улуғвор кунларни кўрдингиз бахам,
Буюк сиймоларнинг ўлгани ёлғон
Ўзидек буюкдир хотираси ҳам!

… Хотира абаддир, хотира мангу!

Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи


0 комментариев

Только зарегистрированные и авторизованные пользователи могут оставлять комментарии.