topik, blog, fotoset yoki yo`naltirgich yaratish

БУЮК ЭЪТИҚОД СОХИБИ

Islom Karimov
Jamiyat
БУЮК ЭЪТИҚОД СОХИБИ

Улуғ аждодларимиздан муқаддас мерос бўлиб келаётган  ватанга муҳаббат туйғуси, фарзандларимиз, бугунги ва келажак  авлодларимиз учун чинакам эътиқодга,  чинакам ақидага айлансин".
Ислом Каримов
Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳақиқатан буюк тарихий шахс эди ва юксак эътиқод сохиби эди. Эътиқод-бу ихлос садоқатдир. Ватанга халқга, меҳнатга теран муҳаббат ана шу эътиқотда ўз ифодасини топади. Ҳаётда ҳар бир одам ўз такрорланмас хусусиятларга эга; унинг одатлари, кечинмалари,  фазилатлари, ташқи қиёфаси, дунёни қабўл қилиши-жуда шахсий ва ўзига хосдир. Йиллар давомида мамлакатимизда амалга оширилган барча улуғвор, тарихий ишларнинг заминида ана шу буюк инсоннинг меҳнати самараси ётади.
Мана шулар ҳақида ўйлаганда Ислом Каримовнинг иродасига қойил қоламиз. Биринчи Президентимизнинг меҳнатини,  қалб ва ақл қувватини миллионлар бахтига сафарбар этган фидоий инсон деб биламиз.
Ислом Каримовнинг қатъияти ва жасорати билан республикамиз мустақилликка эришди ва ўз тараққиёт йўлида улкан муваффақиятларни қўлга киритди. Ёш давлатимиз учун ғоят мураккаб ва масъулиятли даврда вазият беқарорлашувининг олди олингани ва халқимизнинг уруш даҳшатларини кўрмасдан эсон-омон ўтиши бевосита Ислом Каримов номи билан боғлиқ.
 Ислом Каримов оқилона олиб борган сиёсат туфайли Ўзбекистон чорак аср ичида гуллаб-яшнади ва жаҳонда муносиб ўрнини топди.1994 йили 22 сентябрда Ислом Каримов парламент минбаридан туриб яқин тарихимизда бошимиздан кечирган воқеалар, яъни, миллатимизнинг қадр-қиммати, шаъни ва номуси поймол қилингани, кўҳна тарихимиз ва муқаддас қадриятларимиз топталгани ҳақида қуйидаги дардли-изтиробли фикрлар билдирган эдилар ва баъзи бир ғоят қийин, аммо табиий саволларни ўртага ташлаган эдилар:
Ўзингиз ўйлаб кўринглар, азиз дўстлар, мустабид тузум, мустамлакачилик даврида биз ким эдик?.. Тақдиримиз, эркимиз кимларнинг қўлида эди?. Каъба деб қаерга сиғинар эдик? Ҳар тонг «Ассалом!..» деган мадҳия оҳанглари остида кимларга қуллуқ қилиб уйғонардик?. Тилимиз, динимиз қай аҳволда эди? Имом Бухорий, Имом Термизий, Хожа Баҳоуддин Нақшбандларнинг муқаддас хокларига эътибор бормиди? Амир Темур, Бобур Мирзо ва бошқа улуғ бобокалонларимизнинг буюк номлари қайси тупроқларда қоришиб ётган эди?. Миллий ғуруримиз, инсонлик шаънимиз, урф-одатларимиз қандай тушунчаларга алмаштирилган эди?.. Хўш, ўзимиз-чи? Ўзимиз ўзлигимизни билармидик? Қандай мўътабар замин, улуғ аждодларимизнинг ўлмас мерослари билан озиқланган элнинг фарзандлари эканимизни англармидик?.. Айтинглар, ўша кезлари Ўзбекистонни дунёда биров билармиди? Биров биз билан ҳисоблашармиди?. Юртимиз қандай ва қанча беқиёс бойликлар хазинаси эканидан қай биримиз хабардор эдик? деган сўзлар хеч биримизнинг эсимиздан чиқмайди.Бундай сўзларни фақат буюк эътиқот сохибигина айта олади. Ватанга бўлган эътиқот-бу мусаффо туйғу Ислом Каримовнинг қадру қимматини улуғлар эди.
            Юртбошимиз Ислом Каримовнинг енгилмас қатъияти ва жасорати билан Ўзбекистон мустақилликка эришди ва ўз тараққиёт йўлида улкан муваффақиятларни қўлга киритди. Ислом Каримов ёзиб қолдирган асарларни варақлар эканмиз, уларнинг ҳар бир жумласида ўзбек халқининг хоҳиш-иродаси, қудрати ва бунёдкорлиги акс этганига гувоҳ бўламиз.
Буюк ишлари туфайли Ислом Каримов сайёрамизнинг нуфузли сиёсатчиларидан бири сифатида тан олинди. 
Ислом Каримов мамлакатда амалга оширилган улкан ишлар, тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳнамосидир.
1991 йил 1 сентябрда Ўзбекистон давлат мустақиллиги эълон қилинди. Бу даврга келиб Ислом Каримов мамалакатда унинг обрўсини беқиёс даражада ошириб юборадиган бир қатор катта сиёсий муваффақиятларга эришган эди.
У ҳокимиятни мустаҳкамлаш, хуқуқни химоя қилиш органлари– милиция, давлат хавфсизлиги хизмати тизимини кучайтириш бўйича қатор қатъий қадамлар ташлади.
И.Каримов суверен ва мустақил Ўзбекистонни барпо этиш, халқпарвар демократик ҳуқуқий давлат яратиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлаш ишига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда бу борада матонат ва жасорат кўрсатганлиги учун "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони, «Мустақиллик» ва «Амир Темур» орденлари билан тақдирланган. 
  Шунингдек, у бир қанча хорижий давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотларнинг орден-медаллари билан ҳам мукофотланган. 
Ислом Каримов ўз халқини чексиз меҳр-муҳаббат билан севди, ўзининг сўнгги кунларига қадар бутун ҳаётини Ўзбекистонга хизмат қилишга бағишлади. Мамлакатимизни қиёфасини тубдан ўзгартириб юборган улуғвор натижалар, Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг буюк ишлари тарихда абадий қолади.Халқимизнинг чексиз муҳаббатини қозонган, мустақил мамлакатимизнинг Биринчи Йўлбошчиси Ислом Абдуғаниевич Каримов қалбларимизда абадий қолади ва келажак авлодлар хотирасида тинчлик, барқарорлик, фаровонлик ва тараққиёт раҳнамоси, буюк давлат арбоби сифатида мангу яшайди.
Жиззах Политехника институти.
Соатова Гулбаҳор Камоловна.

2 izoh

avatar
Juda zur mavzu yozibsiz,,, Xaqiqatdan xam Islom bobomiz etiqodlari buyuk shaxs bulgan, ular barchamizning qalbimizda vatanparvarlik,,, bunyodkorlik, kabi g'oyalarni meros qilib qoldirganlar,,, bobomiz haqida qancha yozsek shuncha kam,,,, yana bir marta raxmat sizga umumiy qilib zur yoritib beribsiz mavzuezda
avatar
Ҳақиқатан ҳам Юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич «Буюк эътиқод сохиби» бўлганлар. У босиб ўтган йўллар, кўчалар, шаҳарлар мангу уни  эслатиб туради, унинг босган излари келажак авлодни қўллаб туради.
Ro'yhatdan o'tganlar va tasdiqlanganlargina izoh qoldirishlari mumkin.