топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ҳиндистонлик

Ҳиндистон
Халқаро янгиликлар

 


ҲИНДУСТОНИЙ-ўрта асрларда асосан Деҳли ва Агра ҳудудларида ишлатилган лаҳжалар асосида IX-XIV асрларда шаклланган тил. Аввалига халқ орасида ўзаро фикр алмашиш ва алоқа воситаси бўлган ҳиндустоний тили кейинроқ ёзма тарзда ҳам қўлланила бошлаган. XII-XIII асрларда диний фалсафий асарлар ва ҳинд шоирлари ижоди асарлари ҳиндустоний тилда яратила бошланган.  


Кҳари боли деб аталувчи ҳиндустоний тили асосан икки адабий тил, яъни урду ва ҳиндий тилларга асос бўлган. Бугунги кунда 300 млн.га яқин киши сўзлашади. Марказий ва жанубий Ҳиндистонга ҳам кенг тарқалган. Ҳинд ярим оролининг жанубида “дакҳиний” (жанубий ҳиндустоний) деб аталади.  Ҳиндустоний тилининг фонетик ва грамматик тузилиши ҳиндий ва урду тиллариникига ўхшаш. Асл ҳиндийча сўзлар (арабча ва форсий, санскрит тилидаги сўз ва иборалардан холи) воситасида гап тузилади.


“Бобурнома” да ҳиндустоний (тили) ибораси бир неча марта қўлланилган.  


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 


Ад: Шаматов А. Н. Очерки исторической лексикологии хинди и урду XV-начала  XVIII вв.- Т: «Фан», 1990. 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.