топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+73.39
avatar

Ҳиндистон

Батафсил

Сапар Исаков – иностранный агент на посту руководителя аппарата президента Кыргызстана

Фигурант прошлогоднего скандала с недвижимостью, купленной на незадекларированные доходы, Сапар Исаков за последние полгода совершил внушительный карьерный скачок — вырос с заместителя руководителя аппарата президента Кыргызстана до руководителя президентской администрации. Таким образом, Исаков в свои 39 лет стал четвертым человеком в республике

Mening bobom,buvim-mahallamiz faxri

Ҳиндистон


          Халқ таълими  вазирлиги
      Наманган вилоят халқ таълими    
                     бошқармаси                
      Чортоқ  туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш  
                   бўлими
13-умумий ўрта таълим мактаби
8-синф ўқувчиси Абдумуталиева       
                    Гулмиранинг
“Менинг бобом, бувим-маҳалламиз фахри”мавзусида ёзган
                             иншоси
                              Иншо
 Менинг  бобом, бувим –маҳалламиз  фахри
                                 Режа.
I.Кириш.  Менинг  бобом  ва  бувим.
II.Асосий  қисм:
                   1.Қариси  бор  уйнинг париси бор.
                   2.Халқучун қўшган ҳиссалари.
                  3.Улар -маҳалла  фахри.
                   4.2015-йил - ,, Кексаларни  эъзозлаш йили’’
III.Хулоса.  Кексаларга  ҳурмат.
       
Кексалик  нуронийлик  демакдир.  Ҳаёт  аччиқ-чучугини  тотган  инсонда  комиллик  сифатлари  намоён  бўлади.  Барчани  бирдек  тушуниш,  сабр,  юмшоқлик  фазилатлари  инсонда  йиллар  давомида  шаклланади  ва  улуғ  ёшда  айни  юксакликка  кўтарилади.  Ҳар бир  инсон  ўзининг  бобо  ва  бувисини  яхши  кўради.  Уларни  ҳурмат  қилади.  Мен  эса  ўзимнинг  бобо  ва  бувимни  кўрмаган  бўлсам  ҳам,  уларни  яхши  инсон  бўлганликларини  биламан  ва  жуда-жуда  яхши  кўраман.  Улар  оккўнгил,  меҳрибон  ва  қалбидарё  инсон  бўлганлар.  Уларни  қишлоқда  барча  ҳурмат  қилган  экан.  Бобом  халқнинг  абадий  олқишига  сазовор  бўлган  шахс  эканлар.  Ёши  улуғ  инсон  ҳар  бир  ишнинг  оқибатини  теран  ҳис  қила  олади.  Уларга  оқиллик  ва  ҳаёт  синовларида  олган  тажрибалари  ҳамроҳ  бўлади.  Бобом  ҳам  худди  шундай  инсон  бўлган  десам,  адашмаган  бўламан.  Мен  доимо  уларга  ўхшашга  ҳаракат  қиламан.Бувимни кўрмаган бўлсамда, улар ҳақидаги ҳикояларни амаки ва аммаларимдан кўп бора эшитганман.Бобом автомобил ҳалокати туфайли вафот этганларида бувим ўзларининг чексиз матонатлари, букилмас иродалари, уммонга тенг меҳрлари билан фарзандларига ҳам ота, ҳам она  бўлган эканлар.Улар пилла қуртини етиштиришда  энг илғор бўлиб кўп марта мукофотлар олган эканлар.Мен ҳам азиз бувижоним ва бобожоним сингари меҳридарё, меҳнатсевар, метин иродали инсон бўлиб, халқимга, Ватанимга хизмат қиламан.
               Халкимиз  азал-азалдан  кексаларни  ҳурмат  қилган.  Уларга  иззат  ва  икром  кўрсатишган.  Халқимизнинг  бошқа  мамлакатлардан  ажралиб  туришининг  бир  сабаби  ҳам  шу  десак,  муболаға  бўлмайди.  Шундай  мақол  бор,  ,,Қариси  бор  уйнинг  париси  бор’’.  Улар  кекса  кишилари  бор  уйни  файзли  ва  фариштали  ҳисоблашган.  Албатта,  ҳозир  ҳам  худди  шундай.  Бу  қадриятлар  ҳеч  қачон  йўқолмайди.  Ҳозир  ҳам  бирор  бир  иш  бошлаш,  узоқ  сафарга  бориш  олдидан,  албатта,  ҳар  ким  биринчи  бўлиб  кексалар  дуосини  олади.  Айтишади-ку  ,, Олтин  олма,  дуо  ол’’,- деб.  Бундай мақоллар  ҳам  ўз-ўзидан  келиб  чиқмайди.  Ҳар  бир  инсон  ёши  улуғ  инсонларнинг  дуосини  олса,  доимо  юзи  ёруғ,  йўли  очиқ  бўлади.  Уларни  ҳурмат  қилиш  эса  бизнинг  бурчимиздир. Модомики,  биз  ҳам  кексаларни  ҳурмат  қилар  эканмиз,  ўзимиз  қариганимизда  ҳам  ҳурматда  бўламиз.  Катталарга  ҳурматда,  кичикларга  иззатда  бўлиш  бизнинг  вазифамиз  ҳисобланади.  Буви  ва  боболаримиз  насиҳатларига  қулоқ  солсак,  ҳеч  қачон  ҳаёт  синовларида  қоқилмаймиз.  Яхши  инсон  бўламиз.
               Менинг  бобом Абдумутал Саидматов мана шу  сўлим Гулдиров  қишлоғимизнинг  13 - умумий  ўрта  таълим  мактабида бошланғич синф ўқувчиларга   дарс  берганлар.  Жуда  кўп  шогирдлар  чиқарганлар.  Улардан  Сулаймонов  Абдумўмин,  Шерматова  Равзахон,  Шерматова  Шаҳло  кабилар.  Ҳозирда  улар  умумий  ўрта  таълим  мактабларида  ва  олий  ўқув  юртларида  дарс  беришмоқда.  Бобом  Наманган  Давлат  институти  талабаси  бўлганлар.  Улар  ҳақида  яхши  фикрларни  қишлоқдош  боболардан  эшитганман. Бобом  доим  халқ  хизматида  бўлганлар.  Ҳеч  қачон  халқ  учун  хизмат  қилишдан  чарчамаганлар.  Ўқувчиларни  билимли  ва  илмли  бўлишини  истаганлар.  Маҳаллада  нима  бўлишидан  қатъи  назар  барчасида  фаол  иштирок  этганлар.  Барча  ўқувчиларга  меҳр  билан  билим  бериб,  устоздек  улуғкасбга  лойиқ  бўлишга  доимо  ҳаракат  қилганлар.  Уларнинг  номи  бутун  маҳалладошларимиз  қалбидан  ўчмайди,  аксинча,  ҳар  эслаганимизда  номлари  янада  улуғ  бўлади.  Уларнинг  хотираси  доимо  биз  билан  барҳаёт  яшайди.  Улар  бизнинг  доимо  қалбимизда.
                        Маҳалладаги  ҳар  бир  яхши  инсон  шу  маҳалла  фахри  ҳисобланади.  Шундай  яхши  инсонлар  қишлоқнинг  ёруғ  юзидир.  Бобом  ҳам  маҳалламизнинг  фахрли  кишиларидан  десам,  адашмаган  бўламан.  Чунки  барча  маҳалладошларимиз  бобомни  шараф  билан  тилга  олади.  Бундан  ташқари  янада  кўп  фахрийларимиз  бор.  Улардан  бири  ўкитувчи  бўлса,  бири  уруш  қатнашчиси, бири меҳнат фахрийси.Ҳар бири ўзининг халққа фидокорона меҳнати, юртга фидойилиги билан нафақат маҳаллада, балки юртимизда  ҳам обрў- эътибор топганлар.Бизнинг Гулдиров қишлоғимизда кексалар доимо эъзозда, ҳар бир тўй, тантана ва маросимлар  маҳалладаги ёши улуғ инсонлар маслаҳати билан қилинади.Уларнинг дуолари билан қишлоқ ёшлари катта муваффақиятларга эришмоқда.Қишлоғимиздан  кичкинагина  бўлса ҳам адабиётшунос, сиёсатшунос, тарихчи олимлар, Америка, Япония,Ҳиндистон каби мамлакатлар талабалари  ва  Зулфия  номидаги  Давлат  мукофоти совриндорлари етишиб чиқиши  ана шу нуронийларнинг дуолари ижобатидир.Шундай  фахрийларимиз  бор  экан,  бизнинг  юртимиз  доимо  гуллаб  яшнайверади. Мен  шундай  аждодларим  борлигидан  доимо  фахрланаман.  Уларга  ўхшашга  ва  уларга  мос  фарзанд  бўлишга  ҳаракат  қиламан.
                        Президентимиз  Ислом  Каримов  ташаббуси  билан  2015 йил  ,, Кексаларни  эъзозлаш  йили’’  деб  эьлон  қилинди.  Бу  эса  ҳурмат  ва  иззатда  бўлган  ёши  улуғларга  яна  ҳам  эътибор  қаратишга  ундайди.  Юртбошимиз  шу  йилда  кексаларга  бўлган  эътиборни  янада  кучайтирдилар.  Қариялар  учун  турли  хил  дам  олиш  масканларига  путёвкалар,  пенсионерларнинг  нафақаларини  ошириш,  кексалар  учун  бепул  телефон  алоқаларидан  фойдаланиш,  уларга  мўлжалланган  турли  хил  иншоотлар  қурдирдилар.  Айниқса,  9 май – Хотира  ва  қадрлаш  кунида  урушда  қурбон  бўлганлар  хотираси  эъзозланди.  Нафақат  урушда  қурбон  бўлганларнинг,  балки  бутун  марҳумлар  хотираси  ёдга олинди.  Бундан  ташқари  қариялар  учун  мўлжалланган  телефонлар  ишлаб  чиқарилди.  Шундай  экан,  биз  ёшлар  ҳам  шу  йили  ёши  улуғларга  қаратилган  эьтиборга  ўз  ҳиссамизни  қўшайлик. 
                        Ёши  улуғларни  ҳурмат  килиш  биз  учун  қадим-қадимдан  миллий  қадриятимиз  бўлиб  келмоқда.  Бу  ҳам  маънавиятимизни  мустаҳкам  қилувчи  бир  мезондир,  яъни  миллий  анъана  ва қадриятлар  маънавиятни  шакллантирувчи  биринчи  мезон  ҳисобланади.  Маънавияти  бой  инсон  биринчи  бўлиб  ўзини  ҳурмат  килади.  Ўзини  ҳурмат  қилган  инсон  эса  бошқаларни  ҳам  ҳурмат  қилади.  Албатта,  барча  инсонлар  шундай  бўлиши  лозим.  Лекин  ёши  улуғларни,  ўзидан  катталарни  ҳурмат  қилмайдиган  инсонлар  хам  йўқ  эмас.  Улар  ҳатто  ўзларини  ҳам  ҳурмат  қилмайдилар.  Биз  эса  уларнинг  сафини  кенгайтирмайлик.  Ҳаммани  ҳурмат  қилайлик.  Зеро,  инсондан  фақатгина  яхши  ном  қолади.
 
 
 
 
     Xalq ta’limi vazirligi
 
Namangan viloyat xalq ta’limi boshqarmasi
 
Chortoq tuman xalq ta’limi muassasalari faoliyatini metodik ta’minlash va tashkil etish bo’limi
 
13-umumiy o’rta ta’lim maktabi
                   8-sinf o’quvchisi Avazbekov       
                            Sultonbekning
          ’’Mening  bobom  va  buvim-mahallamiz         
                                        faxri’’
                       mavzusida yozgan   inshosi.
 
 
 
 
Mening   bobom   va   buvim   mahallamiz   faxri.
                                            Reja:
                     1.Bobom  va  buvim  haqida.
                     2.Ularning  qilgan  ishlari.
                     3.Bobolarim  izidan  bormoqchiman.
            Prezidentimiz      tomonidan    2015-yil   ,,Keksalarni   e’zozlash   yili’’ deb   e’lon         qilindi.    2015-yili   keksa     bobolarimiz  ,    buvilarimiz    har   yilgidan    ham    ko’proq   e’zoz    va    e’tibordadir  .Xususan,   mening    bobom    va    buvim   ham .   Mening     bobom  Xolmatov    Avazbek    1947-yil    tavallud    topganlar  .   Avazbek   bobom   bir   necha   yillar  davomida   maktabimizda   kimyo   va   biologiya  fanlaridan   o’quvchilarga   saboq  berganlar. Ko’p   yillar   mobaynida   maktab  direktori   lavozimida   ham   faoliyat   yuritgan   ekanlar.  Dadamning   aytishlaricha ,   Avazbek   bobom    boshlang’ich   sinf   binosi   qurilishiga   bosh-qosh   bo’lgan   ekanlar .Hozirda   nafaqadalar.   Farzandlari  va   nabiralari   davrasida    qarilik   gashtini   surmoqdalar  . Mening   yana   bobom   bor.  Ularning  ismlari   Jamoliddin. Bu   bobom   ona   tomonidan   qadrdonlar. Jamoliddin   bobom   1957-yilda  tug’ilganlar. Ular  doktor   bo’lib  ,   qishloqdagi   barchani   davolaganlar .Mening    ikkita    buvim  bor.  Ota   tomonidan   buvim   Oyimxon ,  ona   tomonidan   buvim   Ma’sudaxon   bo’ladilar.  Oyimxon   buvim   1949-yilda   tug’ilganlar.   2008-yil   esa   bu   buvim   vafot   etganlar.  Xo’p  yaxshi  ayol  edilar.  Joylari   jannatda   bo’lsin .Ona   tomonidan   buvim   bo’lgan  Ma’sudaxon  oyim  1957-yil   tug’ilgan   ekanlar.    Oyimning   aytishlaricha  ,   Jamoliddin   bobom   bilan  Ma’uda   buvim   sinfdosh   bo’lgan   ekanlar.   Ma’suda   buvim   hozir   nafaqadalar.
        Har   bir  inson   o’zidan   yaxshi   nom   qoldirishga   intilib   yashashi   kerak.  Xalqimizda  ,,Yaxshidan  bog’   qolar,  yomondan   dog’ ”    degan   maqol   bor-ku   axir!   Mening   bobom   va buvilarim   ham   shu   maqolga   amal   qilishadi.   Ya’ni   ular   o’zlaridan   doimo   yaxshi nom   qoldirib   yashashga   intiladilar.   Mening   Avazbek   bobomni   qishloqda   hamma   taniydi.  Chunki    ular   qishlog’imiz   ahlini   savodli   qilishda   muhim   rol   o’ynaganlar.   Jamoliddin  bobomni  qishloq   ahli   haydovchi   deb   bilsa-da,   ammo   ularning   haqiqiy   kasblari emas. Ular   Chortoq  bolalar   sanatoriyasida   doktor   bo’lib   ishlaganlar.   Hozir   ham    ba’zan-ba’zan   doktorlik   qilib  turadilar.   Qayerda   kasal   bemor   bo’lsa  ,   o’sha   bemorga  yordam  beradilar.  Xullas,   Jamoliddin   bobom   qishloq   ahlining   hojatini   chiqarib  yuradilar .   Shunday   ekan,   Jamoliddin   bobomni    bemalol   qishlog’imiz    faxri   deb  atashimiz   mumkin. Ma’suda    buvim    ham  Chortoq   bolalar   sanatoriyasida   hamshira  ayol   sifatida   ishlaganlar.  Hozirda   uyda,   nabiralari    davrasida,    qarilik     gashtini   surmoqdalar.
     Har  bir  odam  bolasi  o’z  ajdodlariga  taqlid  ravishda  yashashga  intiladi.  Men  ham
bobolarim  izdoshiman.  Ularga  munosib  avlod   bo’lishga  intilib   yashayman.  Bobolarim  kabi  qishlog’imiz  ravnaqiga  hissa  qo’shib,  Vatanimiz  obro’sini  ko’klarga  ko’tarish  niyatim bor.  Buning   uchun  nima   qilish  kerak ?    Albatta, qunt  bilan yaxshi o’qib,   oliy  o’quv  yurtlarida   tahsil  olib ,  o’qimishli  bo’lib  Vatanimiz  taraqqiyotiga  hissa  qo’sha  olaman .Men  ham  bobolarim  kabi  yaxshi  inson  bo’lib  yetishmoqchiman.  Insholloh, bu  niyatimga  xudo  yetkazsin.
 
 

Кесанг и Деки: Путешествие к Далай Ламе

Ҳиндистон

Летом 2005 года я провел около двух недель в столице Тибета – Лхасе. Меня очень интересовала информация о тибетской культуре и современном быте. Так я познакомился с молодой тибетской  парой — Кесáнгом и его подругой Декú.


Кесанг, с истинно восточной любезностью проявил желание мне помочь и ответить на вопросы. Меня удивило, как хорошо он говорит по английски – в тех краях это большая редкость. Во время наших встреч выяснилось, что наши интересы и мировоззрение в чем-то схожи, и мне посчастливилось услышать истории, о которых тибетцы особо не распространяются, опасаясь преследований со стороны властей.


Мы говорили на разные темы. Но наиболее впечатлившая меня история была о том, как Кесанг совершил путешествие к Его Святейшеству Далай Ламе — духовному лидеру и самому уважаемому человеку Тибета. Далай Лама покинул Тибет в начале китайского вторжения, и в данный момент проживает в Индии. Тем не менее, многие тибетцы до сих пор считают его своим «правителем в изгнании».


Мавлоно Озод кутубхонаси

Ҳиндистон

МАВЛОНО ОЗОД КУТУБХОНАСИ  (Hindi: मौलाना आज़ाद किताब ख़ाना, Urduمولاناآزادکِتابخانہ Maulānā Azād Kitāb Khāna) – Алигарҳ мусулмонлар университети қошидаги кутубхона.1875 й. асос солинган. 1960 й. Ж. Неру томонидан Мавлоно Озод номи берилган. Етти қаватли кутубхонада 1 150 000 китоб бор.  Шунингдек даврий газета ва журналлар, нодир қўлёзма асарлар, миниатюралар, фотосуратлар ҳам сақланади. Бобур, Акбар, Шоҳжаҳон, Аурангзеб томонидан берилган фармонлар сақланмоқда. Бобурий подшоҳ Жаҳонгирнинг портрети, бобурийлар даврида санскрит тилидан форс тилига ўгирилган юзлаб асарлар сақланмоқда.


Б.Й.

Шатранж

Ҳиндистон
Халқаро янгиликлар

ШАТРАНЖ (Шахмат)-қадимий ҳиндча ўйин. Бир неча минг йиллик тарихга эга. Беруний берган маълумотларга кўра, шатранж чатуранга деб аталган ва унда тўртта рақиб 64 хонали тахтада кураш олиб борган. Ҳар бир ўйинчида биттадан шоҳ, рух, фил, от ва тўрттадан пиёда бўлган. Бугунги кунда дунёнинг ҳамма жойида бу ўйиннинг қоидаси бир хил ва унда иккита рақиб, юқорида санаб ўтилган (шоҳдан бошқа) фигуралар сони икки баробар ошиб, фарзин қўшилган. Ўйиннинг асосий мақсади рақиб шоҳини мот қилиш. 1851 й. илк халқаро турнир ва 1886 й. буён жаҳон чемпионати ўтказилиб келинмоқда. 17-жаҳон чемпиони ватандошимиз Рустам Қосимжонов. Ўзбекистонда бу ўйин қадимдан маълум бўлган. Сурхондарёдаги Далварзинтепадан эрамиздан олдинги 2 асрга оид фигуралар топилган.


Амир Темур шатранж ишқибози бўлган ва унинг даврида Самарқандда Али Шатранжий каби етук ўйинчилар яшаган. Темурийлар саройида махсус шатранж мажлислари (мусобақалар) ўтказилган. Бобур Ҳирот саройида шатранж ўйналганини таъкидлаб ўтган.


Б.Й.


Ад. И. Линдер. Бируни о чатуранге/Шахматы в СССР. №5, стр.20-21; М.Мухиддинов. Шахмат.Т., “Ўқитувчи”, 1991.


 

Шоҳжаҳонпур

Ҳиндистон
Халқаро янгиликлар

ШОҲЖАҲОНПУР — Ҳиндистоннинг шимолий қисмида, Биҳат ва Чиноб дарёлари оралиғида (Дуоби Чаж) жойлашган шаҳар. Аҳолиси 260 минг кишидан зиёд (1990-й.лар ўрталари). Транспорт йўллари чорраҳаси. Қ.х. (донли экинлар, шакарқамиш) р-нининг савдо-саноат маркази. Ҳунар-мандчилик ва гилам тўқиш саноати ривожланган. Бобурнинг эвараси Шоҳ Жаҳон Панжоб субасидаги ўн тўртта қишлоқни иккита афғон амирига бериб мамлакат шимолида мустаҳкам қўрғон қуришни буюрган. 1647 й.да қурилган қалъага Шоҳжаҳонпур деб ном қўйганлар. Истеҳком қурилиши ниҳоясига етгач, унинг атрофидаги саккизта таппа бириктирилиб парганага айлантирилган. “Пур” сўзи қадимий ҳинд ва эрон тилларида “сувли ер”маъносини беради.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ

Ҳиндистонлик

Ҳиндистон
Халқаро янгиликлар

 


ҲИНДУСТОНИЙ-ўрта асрларда асосан Деҳли ва Агра ҳудудларида ишлатилган лаҳжалар асосида IX-XIV асрларда шаклланган тил. Аввалига халқ орасида ўзаро фикр алмашиш ва алоқа воситаси бўлган ҳиндустоний тили кейинроқ ёзма тарзда ҳам қўлланила бошлаган. XII-XIII асрларда диний фалсафий асарлар ва ҳинд шоирлари ижоди асарлари ҳиндустоний тилда яратила бошланган.  


Кҳари боли деб аталувчи ҳиндустоний тили асосан икки адабий тил, яъни урду ва ҳиндий тилларга асос бўлган. Бугунги кунда 300 млн.га яқин киши сўзлашади. Марказий ва жанубий Ҳиндистонга ҳам кенг тарқалган. Ҳинд ярим оролининг жанубида “дакҳиний” (жанубий ҳиндустоний) деб аталади.  Ҳиндустоний тилининг фонетик ва грамматик тузилиши ҳиндий ва урду тиллариникига ўхшаш. Асл ҳиндийча сўзлар (арабча ва форсий, санскрит тилидаги сўз ва иборалардан холи) воситасида гап тузилади.


“Бобурнома” да ҳиндустоний (тили) ибораси бир неча марта қўлланилган.  


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 


Ад: Шаматов А. Н. Очерки исторической лексикологии хинди и урду XV-начала  XVIII вв.- Т: «Фан», 1990. 

Ҳиндустон эли

Ҳиндистон
Халқаро янгиликлар

ҲИНДУСТОН ЭЛИ — Ҳиндустон тилида гапирувчи, дини, миллати ё диний эътиқодига қарамай Ҳинд ярим оролида яшовчи аҳолига нисбатан қўлланиладиган ибора. Бобур Ҳиндистонда истиқомат қилувчи одамлар ҳақида шундай ёзади: “Ҳиндустон элининг кўпраги кофир бўладур. Ҳинд эли кофирни ҳинду дерлар. Ҳиндулар аксар таносухий бўладур. Омил ва мустаъжир ва коргузор тамом ҳиндудир”. Сўнги икки гап алоҳида эътиборга эга. Бобур бу ерда ҳиндларнинг кўпроқ кўзбойлағичлик билан шуғулланишини таъкидлаган.


Бу икки гап “Бобурнома”нинг русча таржимасида тушиб қолдирилган ёки таржима қилишолмаган. .


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 


 


 

Ҳиндистон балиғи

Ҳиндистон
Халқаро янгиликлар

ҲИНДУСТОН БАЛИҚЛАРИ – географик жиҳатдан уч томони сув билан ўралган Ҳиндистон балиқларга жуда бой. Шарқда Бенгал қўлтиғи, жанубда Ҳинд океани ва ғарбда Араб денгизи ва Ҳиндистоннинг ичидаги дарёларда балиқларнинг 1500 га яқин тури учрайди. Ҳаттоки анабас номли балиқ қуруқликда ҳам судралиб юра олади. Бенгалия ва Орисса штатлари аҳолисининг асосий овқати балиқ ҳисобланади. Бобур Ҳиндистонда балиқларини шундай таърифлаган: “Ҳиндустон балиқларининг гўшти лазиз бўлур эди ва қилтиғи бўлмас. Ажаб чуст балиқдурлар. Бир қатла бир сувнинг икки тарафидан тўр солиб келдилар, тўрнинг бир тарафи сувдин ярим қаридан кўпрак юққори эди, балиқларнинг кўпраги тўрдин бир қари юққорроқ сачраб ўттилар.


Яна Ҳиндустоннинг баъзи сувларида ушоқ балиқлар бор. Бир қаттиқ ун ё товуш бўлса баякбор сачраб, сувдин бир қари-бир ярим қари баланд чиқадурлар”.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 

Ҳинд эли

Ҳиндистон
Халқаро янгиликлар

ҲИНД ЭЛИ — дини, миллати ва ирқидан қатъи назар Ҳиндистонда яшовчи аҳоли. Бобур “ҳинд эли” иборасини бир неча марта иштатган. Айниқса, Ҳиндистон ва унинг ҳайвонот, набобат олами ҳақида берган маълумотларида ва Ҳиндистондаги мавжуд ўлчов бирликлари ва саноқ сонларнинг қўлланиши ҳақида “Бобурнома” да шундай баён қилинади:  “Яна ҳинд эли вазнларни тавре тайин қилиб турлар: саккиз рати бир моша, бир моша бир тонгким, ўттуз икки рати бўлғай....


Яна ҳинд эли ададни ҳам хўб тайин қилибтурлар: юз мингни лак дерлар, юз лакни курур дерлар....”.        


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 


 

Болливуд юлдузи Тошкентда

Ҳиндистон
Халқаро янгиликлар

Яқинда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ҳиндистон Савдо  Ярмаркасида Болливуд кино юлдузи Вивек Оберой ҳам иштирок этди. Кўргазманинг очилиш маросимида сўзга чиққан Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Гитеш Шарма бугунги кунда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида маданий алоқаларнинг кундан-кун ўсиб бораётганини таъкидлаб, ўзбек халқининг ҳинд киноларини севиб тамоша қилишини зикр қилиб ўтди. шундан сўнг элчи жаноблари кино юлдузни саҳнага таклиф қилди. 



 


Вивек Оберой Раж Капур, Амитабҳ Баччан ва Митхун Чакробортиларнинг Ўзбекистонда машҳур эканини билишини ва  ўзбек кинотомошабинлари орасида ўзининг ҳам ихлосмандлари борлигини ҳақида сўзлади. Вивек Оберой билан суратга тушишни истаган мухлислар ундан дастхат ёздириб олишди. бундан қаттиқ ҳаяжонга тушган кино юлдуз чеҳраси қувончдан ёришиб кетди ва ўзининг Ҳиндистонда бунчалик  кўп дастхат ёзмаганини айтиб ўтди. 


Ҳиндустоний

Ҳиндистон

ҲИНДУСТОНИЙ – Ҳинд ярим оролининг шимолида кҳариболи асосида XIII-XVI асрларда пайдо бўлган тил. Бобур Панжобни фатҳ этганидан сўнг Давлатхонни олдига келтиртириб таржимон орқали ҳиндустоний тилида гаплашган: “… бир ҳиндустоний билур кишига буюрдумким, бу сўзларни бирор-бирор анга хотир нишон қила айткил,… ” (“Б.”, 258б).


Б.Й.

Рожа

Ҳиндистон

РОЖА, Ража(санскрит тилида Ҳукмдор маъносини беради) – Подшоҳ, шоҳ султон. Рана (Рано), Рао, равал, рай (рой) каби унвонлар кичикроқ ҳукмдорларни билдирган. Бобур Канва жангида иштирок этган мухолифларининг номларини санаганида уларнинг қанча қўшинга эга эканини ҳам зикр қилиб ўтган (“Б.”, 324аб).


Б.Й.

ҚИЗИЛ ҚАЛЪА

Ҳиндистон

Қизил Қалъа


Бобурийзода Шоҳ Жаҳон томонидан 1638-1648 йиллар давомида Жамна дарёси бўйида бунёд этилган.Шимолий ғарб томонда қадимий Салигарҳ қалъасига туташади. Бош меъмор Мукаррам Хон. Сарой деворларининг узунлини икки ярим чақирим масофага, баландлиги дарё томонида 16 метр,  шаҳар томонда 33 метргача етади. Қалъага ғарбдан Лоҳур дарвозаси ва шарқдан Деҳли дарвозаси орқали кирилади. Қалъа ичида ҳинд ва ислом архитектураси асосида қуриган қатор саройлар, кўшклар, масжид, ҳаммом, шийпонлар ва боғлар мажмуи мужассам.


1947 йили Ҳиндистон Бош Вазири Жавоҳарлаъл Неру Лоҳур дарвозаси тепасида озодлик байроғини кўтарган. Ҳар йили 15 август куни мамлакатнинг амалдаги Бош Вазири оҳур дарвозаси тепасида Ҳиндистон байроғини кўтаради ва халққа мурожоатнома ўқийди.   Ҳозир Деҳидаги сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган маскан. Ҳар куни кечқурин рангли мусиқавий шоу ва Ҳиндистон тарихини, асосан бобурийар тарихини ҳикоя қилувчи тадбир ўтказилади. 


Ад:  Йўлдошев Б. У., Ҳиндистон: саёҳатчи йўлдоши.   

Деҳли

Ҳиндистон
Халқаро янгиликлар

ДЕҲЛИ (ҳинд. Дилли) — Ҳиндистон Республикаси пойтахти ва Деҳли иттифоқдош ҳудудининг маъмурий маркази. Аҳолиси 13 млн. киши (2008). Деҳли Жамна дарёси бўйида, денгиз сатҳидан 216 м баландликда жойлашган.


Қадимда Индрапрастҳа ш. яқинида 8-а.нинг 1-ярмида барпо этилган. 1206 й. дан Деҳли султонлигининг пойтахти. 1555 й. Ҳумоюн даврида Бобурийлар давлати пойтахти. Акбар ва Жаҳонгир даврида Агра, Фатҳпур Секри ва Лоҳур бобурийлар давлати пойтахти саналган. 1648 й. Шоҳжаҳон пойтхтни яна Деҳлига кўчирган ва 1858 й. гача бобурийлар давлати бош шаҳри ҳисобланган. 1803 й.да Д.ни инглизлар босиб олиб, фақат Қизил қалъа бобурийлар ихтиёрида қолиб, бобурий ҳукмдорлар Деҳли подшоҳлиги деб аталган. 1857—59 йй.ларда шаҳар ҳинд миллий озодлик қўзғолонининг муҳим марказларидан бири бўлган. 1911 й.дан Британия Ҳиндистонининг пойтахти, ўша йилдан Д.нинг жан.-ғарбида Янги шаҳар (Нью-Дели) қурила бошлади. 1947 й. дан мустақил Ҳиндистон пойтахти, 1950 й.дан Ҳиндистон Республикаси пойтахти. Д. — мамлакатнинг йирик иқтисодий ва маданий маркази, муҳим транспорт йўллари тугуни. Бу ердан мамлакатнинг турли томонига ва чет мамлакатларга т. й., автомобиль ва ҳаво йўллари кетган. Д.да 3 та аэропорт мавжуд. Шаҳарда пойтахт аҳолиси эҳтиёжи учун маҳсулот ишлаб чиқарадиган саноат тармоқлари: тўқимачилик, тикувчилик, трикотаж, кўн пойабзал, ойна-керамика, кимё-фармацевтика, электроника, металлсозлик ва ма-шинасозлик кўпроқ ривожланган. Д. қадимдан анъана бўлиб келаётган бадиий ҳунармандчилик (фил суяги ўй-макорлиги, нафис заргарлик буюмла-ри, олтин ва кумуш буюмлар и. ч.) б-н ҳам машҳур.


Д.нинг эски қисми — Шоҳжаҳон-ободда қад. меъморий ва санъат ёд-горликларидан шаҳар девори (қисман) дарвозалари б-н, Деҳли Жомъе масжиди, Лаъл-Қила (Қизил форт) сарой комплексида Бобурийлар дав-рининг оқ мармардан ишланган саройлари (Ранг-Маҳал, Девони-Ом, Девони Хос, барчаси 1639—48 й.ларда қурилган), Марварид масжид (1660) бор. Эски шаҳардан жан.га томон Ферузобод ш. вайроналари (1351—88), Кулон (1380) ва Қилаи-Кўҳна (1545) масжидлари б-н Пурана-Қила сарой-қўрғон ансамбли (1540), Ҳумоюн мақбараси (1565) ва б. сақланган. Д.нинг эски қисмидан 20 км жанубда 4 та шаҳар-қалъа мав-жуд: Сири (1303 й.да қурила бошлаган), Жаҳонпаноҳ (14-а.), Тўғлоқобод (1325, Ғиёсиддин мақбараси) ва Лаъл-Кот (12-а. охири). Лаъл-Котда Темир устун (1415), Қувват ул-Ислом масжиди (1193 й.да қурила бошлаган), Қутб Минор минораси, Элтутмиш мақбараси (1235 й.дан бошлаб) мав-жуд. Д.нинг янги қисми катта майдон-лар, боғлар ва улардан бошланган кенг кўчалардан иборат бўлиб, у ерда «Ҳиндистон Дарвозаси», марказий ҳукумат қароргоҳи, маъмурий идоралар, банклар ва б. жойлашган. 2 та ун-т, кўплаб коллеж ва ин-тлар, Санъат ва б. академиялар, бадиий галереялар, музейлар, Маҳатма Ганди ва Жавоҳарлал Неҳру мемориал музейлари, театрлар, Миллий музей, амфитеатр, расадхона ва б. бор. Кўплаб замонавий турар жой бинолари қурилган. 2006 й. метро ишга тушган.


Бобур Панипатдаги ғалабасидан сўнг Деҳлига келиб қўрғонни сайр қилган ва азиз авлиёларнинг қабрини зиёрат этган (“Б.”, 268а). 1526 й. 3 май куни Деҳли Жомъе масжидида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номига хутба ўқилган. Бобур Деҳлини шаҳрини ободонлаштириш учун дарёдан чархлар орқали сув чиқариб боғлар яратиш, тош иморатлар ва кўчалар қуришни бошлаб берган. Унинг бу ишини бобурий шаҳзода ва маликалар давом эттирган. Деҳли бугунги кунда дунёдаги энг йирик шаҳарлардан бири.


Б.Й.