топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ЮРТ СОҒИНЧИ ёхуд “Ҳелладос”даги тирик туйғулар

Ijodkor yoshlar
 

Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Ватан ҳақида айтилган мадҳлар бисёр. Бироқ ватанни ўзича севган, ватан ҳақида бирор иллиқ сўз айтмасада, юрти учун жонини қалқон қила оладиган одамлар ҳам орамизда кўп. Ватанни она билиб ундан вос кеча олмаган, унинг учун азиз жонидан ҳам вос кечган ўсмир бола ҳақидаги ҳикоя  “ Hellados ” кўзларимда ёш, қалбимда оғриқ ва соғинч ҳисларини пайдо қилди. Грузин ёзувчиси Нодар Думбадзенинг саводсиз, кўча безориси – бир сўз билан айтганда, муштумзўр Янгули исмли боланинг ватанга нисбатан бўлган кучли меҳрини тараннум этиш билан адиб уни қаҳрамонга айлантиради.
Ундаги енг юксак туюғу – ВАТАНПАРВАРЛИК ўзгача маъно касб этади. Янгули умрида бирор марта бадиий асар ўқимаган, хат-саводи йўқ, сут-қаттиқ сотиб кун кўрадиган грек ўғлони эди. Аммо, лекин унинг юрагида ҳақиқий ватан меҳри жўш уради. Янгули ҳақида ҳикоя қилиб бераётган ўсмирин бола Жамол ҳам унинг жасоратига қойил қолади.
Янгули асли грек фарзанди бўлиб, у отаси Христа Александридининг қистови билан греклар юрти Элладага қайтиб кетиши кеарк эди. Бироқ  Янгули буни истамасди. Гарчи у кўксида  “ Hellados ”, яни грекча “ Эллада ” сўзини нақшнкор ёздирган  бўлсада, Янгули учун ватан Гретсиядаги Эллада эмас. Унинг Элладаси ўзи туғилмиб, ўсган юрт Грусиядаги Сухуми қишлоғидир. Янгули  ўртоғи Жамолга нима учун ўз ватанни ташлаб  кета олмаётганини содда аммо, қалбни жунбушга келтирувчи беғубор болаларча софдиллик билан тушинтиради:
“-Онам йўқ, ҳатто эслолмайман ҳам. Отам уззукун томарқада ёки тирикчилик ташвишида… Мен кўчада, Венетсиан кўчасида катта бўлдим… Менинг ватаним, менинг Элладам бу –Сухуми, Чалбаш; бу Кока, Петя, Курлика, Фема, Қора денгиз, кўприк...- У бир ютиниб олиб давом этди: -Бу – Мида… қолаверса, сен...
Миданинг исмини менинг олдимда Янгули биринчи марта тилга олаётган эди.Аммо мен Мида – бир абхаз кишига турмушга чиққан аёлнинг қизи эканини, Сухумида ундан гўзал қиз йўқлигини, Янгули уни яхши кўришини билардим.
— Тушундингми  энди?
Аьзойи баданим жимирлашиб кетди. Бунақа сўзларни умримда биринчи марта эшитаётган эдим.
Бу нима бўлмаса?-Мен Янгулининг кўкрагини очиб, баланд овозда ўқидим:-Hellаdos.
Бу-нақш, Жамол.Ватан-ичкарироқда, нақд юракнинг ўзида! -Янгули қўлини кўксига қўйди”.
Янгули ватанини шундай қаттиқ севарди. У кемада кетаётганида ҳам уни кемадан қочиб кетмаслиги учун отаси унинг билагидан маҳкам ушлаб турарди. Янгули гарчи кўзёш тўкмасада, қалбан йиғлаётганини титроқ овози сездириб қўйганди: “-Жамол, эго агапо имана су! -Жамол ойингни яхши кўраман!”
Икки қаҳрамон Жамол ва Янгули ўртасидаги ягона ўхшашлик битта- икковининг ҳам дунёдаги энг меҳрибон инсони онаси йўқ эди. Янгули ўртоғининг онаси йўқлигини билиб, Жамолга бошқа қўл кўтармайди, ҳаттоки сўкинмайди. Кўча безориси бўлсада, катта жасоратга тўла юракни кўксида кўтариб юрган грек ўғлони, ватан соғинчига чидай олмайди. Бу мурғак қалб эгаси, ҳеч иккиланиб ўтирмасдан ўзи денгизга ташлаб, ҳалок бўлади.Унинг таниб бўлмас даражадаги танасини кекса балиқчилар денгиз соҳилига чиқаришади. Марҳумниг юзи бўзилиб кетгани сабаб, болалар ҳам уни таний олишмайди.Фақатгина Жамол уни таний олади. Жасаднинг кўкси узра битилган сеҳрли сўз “Hellаdos”дан танийди. Янгули ватанига қайтиб келганди.
Мен… беихтиёр қуйилиб келган кўз ёшларимни тия олмадим. Қонимда аждодларимдан мерос қолган ВАТАНПАРВАРЛИК туйғуси жунбушга келди. Қандайдир сўз айтишни истардим. Бироқ  бўғзимга аламли дард тиқилиб қолганди. Уни на ютиб бўлар, на чиқариб ташлашнинг имкони бор эди. У фақатгина бўғзимни куйдирарди. Бу дард инсон қалбида мангу яшашга ҳақли бўлган сўз эди:
“Мен ватанимни севаман!”
Сиз ҳам бир ўйлаб кўринг, адибнинг ҳикоядан кўзлаган мақсади нима экан? Инсонларга яна бир бор ватан туйғусини онгу-шуурига сингдириш эмасмикан. Бир саводсиз, кўча безори қишлоқи ўсмир бола қалбида ватанига нисбатан шундай юксак туйғу яшаркан, бунга фақат таҳсин айтсак арзийди. Зеро, ватани унга ҳеч нарса қилиб бермаганди. Янгулининг тенгқурлари сингари  мактабга боришга пули ҳам йўқ эди. Бироқ Янгули ватанини борича сева олди, унинг учун азиз жонини фидо қилди. Жасади туғилиб ўсган, азиз тупроғига қўшилиб кетишини истади.
Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг, “Юксак маънавият-енгилмас куч ” асарларида таъкидлаганларидек: “Менга ватан нима бердимас, мен ватанга нима бердим, деб яшаш керак ” каби жумласини келтирсак кифоя қилади.
Бадиий  асарларда доимо ижобий қаҳромонлар  бош қаҳрамон қилиб олинади.Бироқ бу ҳикояда салбий қаҳрамоннинг ижобий сифатлари, инсоний туйғулари қаламга олинган. Адибнинг ютуғи ҳам шунда деб ўйлайман. Ўсмиринлик чоғида болалар бироз ўжар, ўзини мустақил шахс сифатида кўрсатишга ҳаракат қиладиган даври ҳисобланиди. Айни шу даврда ҳурматли ота-оналар, фарзандларига кўпроқ эътибор беришлари, болаларини  тўғри йўлга йўналтиришлари лозим. Шундагина комил, ватанпарвар авлодлар улғаяди.
 
Сапарова Зебинисо Давлат қизи (Зебо Зейнур)
O’zLiDeP Сурхондарё вилояти
Кенгаши ходими
 
 
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.