топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Тушдаги башорат

Ijodkor yoshlar
 
Қишлоқда икки ака-ука бор эди. Каттасининг отини Қобилмурод, кичигини Қизилмурод дерди.
Қобилмурод баъмани, кенг феълли, ҳар ишни маслаҳат билан битирувчи, доимо яхшиликни ўйловчи, қўлидан келадиган яхшиликни кишилардан фямайдиган инсон эди.
Қизилмурод аксинча, феъли терс, урушқоқ, йўқ ердан жанжал чиқариб, муштлашувда ҳар иккала қўлини усталик билан ишлатадиган одам эди. Акаси уни интизомга чақириб, насиҳат қилмоқчи бўлганда, унга ҳам қўл кўтарган, бундан Қобилмурод озорланиб, касалхонага ётиб ҳам чиққан эди. Ундан озор кўрганлар доимо: “Қўлинг узилсин!”-деб қарғашар эди.
Нима бўлди-ю қарғиш тегдими ёки ўзи куни қисқамикан, ҳар ҳолда, Қизилмурод оламдан эрта кўз юмди.
Қобилмурод ундан қолган норасидаларнинг бошини силаб, ёрдамлашиб юрди.
Бир куни у туш кўрди. Тушида кимдир: “Юр, укангни кўрсатаман!”-деди. Чиндан ҳам у укасини соғинган эди, дарҳол отланиб йўлга тушди. Қараса, қабристон томон бришаётир. “Э, укам ўлган эди-ку, унинг уйи қабристонда”, деб ичида ўйлади.
Қабрга боришганда, ичкарига йўл очилди. Бу ёруғ хонада уларни чиройли юзларидан нур ёғилиб турган аёл қарши олди.
-Укамни кўрмоқчи эдим, -деди Қобилмурод.
-Укангиз ўз уйида, -деди мехрибон аёл.
У йўлакдан ўтиб, укасининг олдига борди. Бу ер қоронғу бўлиб, наридан ғира-шира ойдин тушиб турганди. Укаси қора ридода, бутун танаси куйиб қорайган кўйи ерга хомуш термулиб ўтирарди.
Қобилмурод: “Укажон!”-деб қучоқлаб кўришмоқчи бўлганда, қараса, жигарининг иккала қўли ҳам елкасидан йўқ эмиш.
Қобилмурод қўрқиб кетди. Бир сесканиб уйғониб кетди. У “нега мен бундай туш кўрдим экан?”-деб ҳайрон бўлди.
Ўрнидан туриб, таҳорат олди-да, икка ракат нафл намози ўқиб, ўтганлар ҳақига дуои фотиҳа ўқиди, ҳаммасидан, жумладан укасидан ҳам розилигини айтиб, уларнинг охирати обод бўлишини тилаб тиловат қилди.
Алқисса, “Яхши етар муродга, ёмон қолар уятга”.
 
Сапарова Зебинисо Давлат қизи
O’zLiDeP Сурхондарё вилояти
 
Кенгаши ходими

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.