топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Одам савдоси: жиноятлар манбаи

Ijodkor yoshlar

“Ҳар бир киши ўз ҳуқуқини  аниқ ва равшан билиши, улардан фойдалана олиши, ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қила олиши лозим”
 
ИСЛОМ  КАРИМОВ
 
Одам савдоси ижтимоий, иқтисодий, маданий ва бошқа омиллар билан чамбарчас боғлиқ бўлган ёки бевосита уларнинг таъсири остида юзага келадиган мураккаб ижтимоий ҳодисадир.
Одам савдоси дунёдаги кўпчилик мамлакатларда мавжуд бўлиб, уни ҳал этишнинг ягона йўли унинг олдини олиш, аниқлаш, бартараф этиш, унинг оқибатларини имкон қадар енгиллаштиришдан иборатдир. Одам савдосидан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш, одам савдоси билан боғлиқ бўлган жиноятларнинг ҳуқуқий асосларини яратишдир. Ҳар йили одам савдосидан тушадиган даромад 7 млрд АҚШ долларидан ошмоқда, бу эса ҳар йили 2,7 млн одам жабрдийдага айланяпти, деган хулосага олиб келади. Республикамизда одам савдосига қарши ҳуқуқий асос яратилиб, 2008-йилнинг 8-июлида “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги ишлаб чиқилди.
Одам савдоси бу-инсонларни куч ишлатиш, таҳдид ёки мажбурлашнинг бошқа шаклларини қўллаб, ўғирлаш, алдаш, ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ва бошқалардир. Шунингдек, одамлардан фойдаланиш, шахсларни шахвоний нафс йўлида ишлатишнинг шакллари, мажбурий меҳнат, қуллик, эрксиз ҳаёт, инсон аъзоларини ажратиб олиш кабилардир. Қисқа қилиб айтганда, одам савдоси уюшган жиноятчиликка асосланган йирик бизнес ҳисобланади.
Дунё бўйича турли манбалардан олинган маълумотларга қараганда, одам савдосидан жабр кўрганлар сони салкам 200 млнга етган, деб қайд қилинмоқда. БМТ маълумотларига кўра эса, ҳар йили 2,5-3 млн киши одам савдосининг қурбонларига айланмоқда. Шунингдек, йил давомида қарийиб 1млнга яқин аёллар ва болалар алдов йўли билан чет элларга олиб кетилиб, сотиб юборилмоқда. Расмий маълумотларга кўра, 2008-йилда юртимизда мингдан ортиқ шахс одам савдоси билан боғлиқ жиноятлардан жабрланган. Уларнинг 30-40% ни аёллар, 10-15% ни эса болалар ташкил этгани фожеали ҳолатдир.
Одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг жамиятимизга олиб келиши мумкин бўлган салбий оқибатларини чуқур англаган ҳолда, ўтган йиллар мобайнида Республикамизда бундай жиноятларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Яъни, одам савдоси жиноятларига барҳам берувчи норматив-ҳуқуқий базаси шакллантирилди. Давлатимиз одамларнинг яширин тарафига қарши курашиш ва унинг қурбонларини ҳимоя қилишга қаратилган асосий халқаро ҳужжатлар қўшилди.
Одам савдосига қарши курашишда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида ушбу иллатнинг хавфи ва оқибатлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб бориш, фуқароларни бу борадаги вазиятдан огоҳ этиш ҳамда хабардорлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, Сурхондарё вилояти перинатал марказида аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш, матбуот орқали тарғиботни кучайтириш каби муҳим чора-тадбирлар юзасидан вазифалар белгиланиб, амалий ишлар қилинмоқда.
– Ҳурматли ватандошлар, азиз ёшлар!
 
ОГОҲ БЎЛИНГ, МУҲИМИ: МУАММОГА ЖИДДИЙ
ЁНДОШМОҚ ЗАРУР.
 
Сапарова Зебинисо Давлат қизи
O’zLiDeP Сурхондарёвилояти
 
Кенгаши  ходими

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.