топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ИЛОНМИ ЁКИ АВЛИЁ

Ijodkor yoshlar
 
 
Ҳовлимиз тўридаги соҳсупада оқ яктакли, соқоллари оппоқ қордай, нуроний чеҳрасида табассум балқиб турган бобом дастурхон атрофида савлат тўкиб ўтирарди. Тенгқур дўстларига ҳурмат билан илтифот этиб, чой қуйиб узатар экан, дастурхондаги ноз-неъматлардан тамадди қилиб туришларини мулозамат қилди. Бобо суҳбат орасида ёшлигида бошидан кечирган, бир умрга хотирасида муҳрланиб қолган, ҳаётий бир сирли воқеани сўзлаб бердилар.
Ўша воқеа айнан 1931 йилнинг янги йил кечаси 31 декабрда, қахратон қишнинг аёвсиз чилласида содир бўлган эди. Биз ҳамкасбдўстлар билан юк автомашиналарга керакли юкни ортгач, ўз фурсатида олис пойтахт Тошкент шаҳридан ортга қайтдик. Мана, олти соатдирки, кучли қор бўрони бизга қийинчилик туғдирарди. Биз минг азоб-уқубатлар кечиб, хизмат сафаридан қайтаётган эдик. Тонг саҳарда қадимий ва навқирон Термиз шаҳрига кириб келар эдик. Кутилмаганда олдиндаги юк машинаси қўққисдан берилган тормоздан қаттиқ силкинганча тўхтади. Бизлар ҳам саросимада ҳовлиққанча бирин-кетин юк автомашиналаримизни тўхтатдик. Айни вақтда олд юк автомашинасининг иккала эшиги ҳам бир вақтда очилиб, ҳайдовчи ёнидаги иккала шериги отилиб чиқди ва ҳаллослаганча, ховлиқиб биз томонга югириб келишди. Қўллари билан юк машинаси турган жойни кўрсатиб, аланималар дейишар, бироқ уларнинг тез сўзлашидан ҳеч нимани англаб бўлмасди. Бунинг устига уларнинг кўзлари косасидан чиққудек бўлиб, қўрқув аралаш нигоҳлар билан юк машинасини имо қилишиб кўрсатишарди. Зулмат қоронғусида бирор нарсани кўришнинг имкони мавжуд эмасди.
Бироздан сўнг ҳайдовчи ўзини ўнглаб олгач, тонг отгунга қадар шу ерда қолишимиз кераклигини айтди. Бизлар ундан бирваракайига сабабини сўрай бошладик. У олдинги юк машинасига имо қилганча гапира олмади. Барчамиз худди шу вақтда олдинги юк машинаси олдида тўдалана бошладик. Бу даҳшатли воқеани ўз кўзларим билан кўриб, гувоҳи бўлаётганимга сира ишона олмас эдим. Биро бу рўё эмас, айни ҳақиқат эди. Баландлиги симёғочдек келадиган улкан илон қиёфасидаги учта баҳайбат махлуқ йўлнинг ўнг ва сўл томонига судралиб ўтганча, дарҳол ортга қайтишарди. Улар аҳён-аҳёнда оғзидан олов пуркашарди. Илонларнинг йўғонлиги инсон ақлини шошириб қўядиган даражада эди. Улардаги отнинг ёлидек узун тимқора ёллари тўлин ой ёруғида товланиб, одамни ваҳима искажасида қодирарди. Бошида буқанинг шохларидек ўткир тиғли баҳайбат тик шохлари мўйинининг ичидан кўзга ташланарди. Улар бизга йўл беришмаётгандек эди, назаримда. Шунда ҳамкасбларимиздан бири “Тонг отгунча кутамиз” деган қарорни кескин рад этиб, ўзбошимчалик билан “Биз бу ярамас махлуқларни янчиб ўтамиз” дея, қаттиқ қаршилигимизга қарамасдан, машинага шериклари билан ўтиришди. Юк машинасини махлуқлардан бирининг устига ҳайдай бошлади. Ўша вақтда юк машинаси зарб билан махлуқнинг қоқ белига бориб урилди. Махлуқлардан бири йўлнинг қатнов, қисмида тўхтаб, биз томонга бир зум қараб қотиб турди.
Теварак атроф кучли портлашдан ёришиб кетди. Гумбирлаган қаттиқ товушдан ҳушёр тортиб, орқага қоча бошладик.  Тонг ҳам бир неча соатдан сўнг, ота бошлади. Биз ваҳима исканжасида воқеа содир бўлган жойга келиб қарасак, юк автомашинаси ва ҳайдовчилардан ном-нишон қолмаган эди. Юк автомашинаси ёниб кул бўлганди. Эҳтиёт қисмлари эса, теварак атрофдаги қум узра қор уюмлари устида сочилиб ётарди.
Нима бўлган тақдирда ҳам ҳамкасб дўстларимизнинг қувноқ чеҳралари, шўх-шодон кулгилари, умрбод қалбимиз тўрида сақланиб қолди. Ўша тонг Термиз-Тошкент йўлининг 12-чақиримида бизга кўринган рўё –баҳайбат илон қиёфасидаги авлиёмиди ёки илоҳий бошқа бир кучмиди, буни фақатгина Яратган эгамга аён. Яна ҳам ким билади дейсиз, -дея бобом ўз ҳикоясини нихоялади.
Ҳикояни тинглаган бобомнинг тенгқур дўстлари отамга кейинчалик хайратланарли бу сирли воқеани сўзлаб беришганди. Илонлар доимо сирли мавжудот сифатида инсонларни қизиқтириб келган. Қиссадан хисса шуки, “Айрилганни айиқ ер, бўлинганни бўри ер”, деган мақол бежиз айтилмаган экан.
 
Сапарова Зебинисо Давлат қизи (Зебо Зейнур)
O’zLiDeP Сурхондарё вилояти
Кенгаши ходими
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.