топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Гиёҳвандлик фожеаси

Ijodkor yoshlar
 
Ёшлар ҳаётини издан чиқаишга қаратилган хатарлардан яна бири –гиёҳвандлик ва беҳаёликдир. Бу иллатларни ёнма-ён келтираётганимиз бежиз эмас, албатта. Негаки, қаерда гиёҳвандлик бўлса, ўша жойда беҳаёлик, ахлоқсизлик авж олади. Жуда катта муаммоларни келтириб чиқараётган гиёҳвандлик вабоси баъзи йирик давлатларнинг стратегик мақсадлари сабабли ҳам ривожланаяпти. Масалан, дунёдаги гиёҳванд маҳсулотларининг 70% ни етиштираётган Афғонистонда гиёҳванд моддалар кўпайиб бормоқда. Гиёҳванд моддани истеъмол қилган инсон нафақат ўзига, балки фарзандларига, умр йўлдоши ҳаётига ҳавф солиши мумкин. Бундай инсонлардан ақлий заиф, ногирон фарзандлар туғилиш эҳтимоли катта ҳисобланади.
Наркотик моддаларни истеъмол қилишнинг сабаблари:
Замонавий тиббиёт бу муаммони ўрганди ва ўрганмоқда, ҳали аниқланмаган қирралари жуда кўп. Сабаби шундаки ҳаётда жуда омадли, омадсиз, ўрта ҳол инсонларда ҳам бу муаммога учраганлар етарли. Аммо аниқланган статистик маълумотларданмаълум хулосаларга келиш мумкин. Замонави олимлар гиёҳвандликнинг келиб чиқишини учта асосий факторга ажратишади: социологик (жамият ва оила таъсирида гиёҳвандликка берилиш), психологик (инсон ўзини тақдирлаш ёки овутиш мақсадида гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиши) ва биологик (бангиликнинг яъни наркотик моддаларга берилишнинг турли кишиларда ҳар хил кечиши).
Ҳозирда гиёҳванд моддаларнинг жуда хавфли тус олишига сабаб уларнинг таркибида табиий моддалар эмас, балки кимёвий моддаларнинг жуда кўп қўшилганидадир. Кузатишлар шуни кўрсатадики, гиёҳванд айнан ўз табиатидан келиб чиққан ҳолда гиёҳванд моддани танлайди. Ҳар бир гиёҳвандга чалинган киши уларда ўзида йўқ бўлган нарсани гўё тўлдиришга ҳаракат қилади. Бир сўз билан айтганда фақат иродасиз кимсаларгина гиёҳванд моддаларга ружу қўяди.
Барча мамлакатларда наркодиспансерлар мавжуд бўлиб йилига миллионлаб кишилар даволанияпти, кимларгадир даволаниш насиб қилишига қарамай, аксарият беморлар бу касаллик туфайли дунёдан бевақт кўз юмяпти. Бугунги кунда дунё аҳолисининг 10% га яқини гиёҳванд моддаларини истеъмол қилиши бу жуда катта фалокат эканидан далолат беради.
Гиёҳвандлик ва беҳаёлик каби иллатларга қаршикурашда ёшларни болаликдан бошлаб соғлом ҳаёт тамойилларига ўргатиш, уларнинг спорт билан табиат гўзалликлари билан ошно бўлиб яшашига эришиш муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун уларга қарши бутун жамиятимиз ҳамжиҳатликда кураш олиб бориши лозим. Шундагина ёш авлодимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол қилиб вояга етказишга эришамиз.
Сапарова Зебинисо Давлат қизи
O’zLiDeP Сурхондарё вилояти
 
Кенгаши  ходими

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.