топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Йиғлайди

Ijodkor yoshlar
 
 
Ўлсам, юлдуз йиғлар кўкда мўлтираб,
Юлдуз нима бўбди, осман йиғлайди,
Булутлар кўксига бошини тираб,
Изим ўполмаган нарвон йиғлайди.
 
Ўлсам, мени гўрга кузата туриб,
Устуни эгилиб айвон йиғлайди.
Девордаги михга бошини уриб,
Елкасин чанг босган чопон йиғлайди.
 
Ўлсам, қавариққўлларим соғиниб,
Чўпон таёқбилан

Кетаман

Ijodkor yoshlar
Кетаман… кўзимга қараб тўйиб қол,
Сўнгра бу ерларга босмайман қадам.
Мени қанча суйсанг, ҳозир суйиб қол,
Кийин севгимизга ўқилар мотам.
          
Кетаман… сочимни шу бугун сила,
Эртага армонда қолар қўлларинг.
Мени қисматим шу, сабр қил, чида,
Энди сентомонга бормас йўлларим.
 </span

Бобо деҳқоним...

Ijodkor yoshlar
БОБО ДЕҲҚОНИМ...
 
Бизлар бир тасаввур қилсак агар кечаги ўн йил олдин Масковга бориб, бошқа жойларга бориб Ўзбекистон қаерда жойлашган? Ўзбекистон нима билан шуғулланади? Ўзбекистонда қанча одамлар яшайди? Бу захматкаш халқнима билан банд деб сўраса агар ҳаммаси фақат битта иборани ишлатарди – нима эмиш: “Пахта макони”.

Мен бугун жангдаман

Ijodkor yoshlar
Мен бугун жангдаман, аёвсиз жангда,
Талашиб юрибман ўзим билан оҳ!
Яшагим келар-у, лекин, чамамда
Оғирлик қилади менга бир гуноҳ...
 
Рўҳимни истаги – бағрингда паноҳ,
Ташвишлар тирмашиб олган танамга,
Яшагим келар-у, барибир ногоҳ
Ташвишлар рўҳимга оғир чамамда...
 
Ҳозирча тирикман, ҳаётни ҳамда
Ташвишни енгиб яшайман

Зомин семинарлари

Ijodkor yoshlar
Инсон ҳаётида шундай номлар, манзиллар бўладики, уларнинг меҳру соғинчи бир умр дилда яшайди. Қалб ва онгни тарбиялашга, одам болаларини бир умр эзгулик ва олижанобликка интилиб яшашга ўргатади.

 Бир булбул умрича умр кўрган гулнафас шоиримиз: “Энг гуллаган ёшлик чоғимда, Сен очилдинг кўнгил боғимда. Шунда кўрди кўзим баҳорни, Шунда ­қалбим таниди ёрни” сингари бетакрор сатрларни битар экан, ўз қалби ва шеъриятининг навбаҳори билан шунча соғинчу изтироблар, илинжу интизорликларни ортда қолдириб, бир умрлик ҳажру айрилиқлардан сўнг, ниҳоят орадан роппа-роса етмиш беш йил ўтгандан кейин Тошкентда бино этилгувчи Адиблар хиёбони ёки Жиззах шаҳридаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги майдонда дийдорлашиш насиб этмоғини хаёлига келтирганмикан?…

ЮРТ СОҒИНЧИ ёхуд “Ҳелладос”даги тирик туйғулар

 

Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Ватан ҳақида айтилган мадҳлар бисёр. Бироқ ватанни ўзича севган, ватан ҳақида бирор иллиқ сўз айтмасада, юрти учун жонини қалқон қила оладиган одамлар ҳам орамизда кўп. Ватанни она билиб ундан вос кеча олмаган, унинг учун азиз жонидан ҳам вос кечган ўсмир бола ҳақидаги ҳикоя  “ Hellados ”

Тушдаги башорат

 
Қишлоқда икки ака-ука бор эди. Каттасининг отини Қобилмурод, кичигини Қизилмурод дерди.
Қобилмурод баъмани, кенг феълли, ҳар ишни маслаҳат билан битирувчи, доимо яхшиликни ўйловчи, қўлидан келадиган яхшиликни кишилардан фямайдиган инсон эди.
Қизилмурод аксинча, феъли терс, урушқоқ, йўқ ердан жанжал чиқариб, муштлашувда ҳар иккала қўлини

УМУМБАШАРИЯТГА ХАВФ СОЛАЁТГАН ТАҲДИД Жаҳонни жаҳаннамга айлантирмоқчи бўлаётганлар

 
 
            “.Ҳаёт бор экан, давлат, эл-юрт бор экан, шу эркин, осуда ҳаётни кўраолмайдиган, ҳасад ва фитна билан яшайдиган, зўравонлик билан ўз ҳукмронлигини ўрнатишга, халқ тинчлигини бузишга уринадиган ёвузлар ҳамиша бўлади”.
 
ИСЛОМ КАРИМОВ
Ўзбекистон

Сеҳрли тилсим мистик-фантастик қисса

 

Ер юзида инсонлар яраганидан сўнг, аста-секинлик билан одамлар кашфиётлар қила бошлашдилар. Бу кашфиётлардан бири ягона давлат қилиб, уни бошқаришда ақилли инсонни шоҳ қилиш бўлди. Бироқ бу вақтда сеҳр-жоду ҳам авж олган эди. Жодугарлар умур боқий яшаб, шоҳ бўлиш учун уларга сеҳрли тилсим керак эди. Бу тилсим нима напрса эканлагини хатто

Саклар маликаси (тарихий – фантастик қисса)

 

СЎЗБОШИ
 Халқимиз тарихи мўъжизаларга бой. Ўтмиш бизни қандай яшаш кераклигига ўргатади, Ўрта Осиёда яшаб ўтган саклар ва массагетлар тарихидан ватанпарварлик намунаси сифатида қизиқарли ҳикоят ва ривоятлар сақланиб қолган.Уларни ўрганиш, бадиий талқин қилиш маънавий ва маърифий тарбияга хизмат қилади.
Шу жиҳатдан олиб қараганда

Партиямиз либерал

 
Тадбиркорлар таянчи,
Ишбилармон суянчи,
Фидойилар қувончи–
Партиямиз либерал!
Тўрт партия сафида,
Эл-юртимнинг нафида,
Дадил тургай гапида
Партиямиз либерал!
Кимда бўлса  бизнес ғоя,
Юртда тўкин сармоя.
Уни айлар ҳимоя
Партиямиз либерал!
Ёшлар, эгаллаганг ҳунар,
Ҳунар-ҳунардан унар.
Сизни мардликда синар
Партиямиз

Жаҳолатга қарши маърифат ёхуд “Оммавий маданият”га қарши курашишга даъват

 
“Табиийки, “оммавий маданият” деган ниқоб  остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик ортириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий  негизларига  беписандлик, уларни қўпоришга

Одам савдоси: жиноятлар манбаи


“Ҳар бир киши ўз ҳуқуқини  аниқ ва равшан билиши, улардан фойдалана олиши, ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қила олиши лозим”
 
ИСЛОМ  КАРИМОВ
 
Одам савдоси ижтимоий, иқтисодий, маданий ва бошқа омиллар билан чамбарчас боғлиқ бўлган ёки бевосита уларнинг таъсири остида юзага келадиган мураккаб ижтимоий

Марказий Осиё мутафаккирлари асарларида комил инсон образи ҳамда инсонпарварлик ғояларининг миллий тарбия тизимидаги зарурати


 
Тарих миллатнинг ҳақиқий тарбиячисига айланиб бормоқда. Буюк аждодларимизнинг ва ишлари ва жасоратлари тарихий хотирамизни жонлантириб, янги фуқаролик онгини шакллантирмоқда. Ахлоқий тарбия ва ибрат манбаига айланмоқда.
 
Ислом Каримов
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти
 
Жаннатмакон юртимизнинг истиқлолга эришуви

Юртимнинг эрксевар шоири


 
Муҳаммад Юсуф –Ўзбекистон халқ шоири, халқимизнинг булбулзабон фарзанди эди. Эзгу қалб эгаси бўлган шоир қисқа умр кўрган эсада, ортидан серқирра жуда ҳам бой, бебаҳо ва нодир шеьрият мулкини қолдириб кетган.
Шоирнинг ўзбек халқини жонидан ортиқ севгани айни ҳақиқатдир. М.Юсуф ўзбек халқининг қора кунларини эслаб, дилдан ачинади.