топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ижтимоий тармоқларга шахсий суратларни бетиним жойлаштириш одати депрессиядан дарак беради

"Ҳалокатга юз тутма!.."
Маданият ва маърифат

ЎҚИНГ, БУ ЖУДА ҚИЗИҚ!!
Ижтимоий тармоқларга шахсий суратларни бетиним жойлаштириш одати депрессиядан дарак беради Тадқиқотчилар фойдаланилган компьютер дастурида 166 кишининг 43 950 та суратини таҳлил қилиб, тиббий хулосага кўра уларнинг 71 нафари тушкун ҳолатдалигини аниқлаганлар. Америкалик тадқиқотчиларнинг олиб борган изланишларига кўра, ижтимоий тармоқларга тўхтовсиз суратлар қўядиган фойдаланувчиларда тушкунлик ҳолати мавжуд бўлиши аниқланган. Таҳлилларга кўра, тушкунликда қўйилган суратларда кўп ҳолларда фойдаланувчининг юзи акс этади ва улар филтрланмайди, суратлар табиий ҳолатни ифода этади. Гарвард ва Вермонт Университетларининг олимлари ижтимоий тармоқлардаги суратлардан фойдаланиб, одамнинг қай даражада тушкун ҳолатда эканлигини аниқлаш имконини берувчи компьютер дастурини ихтиро қилдилар. Ушбу дастур ёрдамида инсон саломатлигига хавф солувчи рухий касалликларни аниқлаш мумкин. “EPJ Data Science” журналида чоп этилган илмий ишда компьютер дастури 70 фоиз аниқликда тушкунлик ҳолатини кўрсатиб бера олади. Тушкунликда олинган суратлар кўпинча бўғиқроқ рангларда бўлади ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кўп сонли изоҳ қолдиришларига сабаб бўлади. Тадқиқотда фойдаланилган компютер дастурида 166 нафар одамнинг 43 950 та сурати таҳлил қилинган ва улардан 71 нафари тиббий хулосага кўра, тушкун ҳолатда экани аниқланган. Бироқ тадқиқотлар кўламини кенгайтириш учун ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари ва суратларидан фойдаланиш учун қонуний асос яратилиши зарур.
Зоҳиршоҳ Жўраев

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.