топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Соғлом она – соғлом бола” миллий модели буюк келажагимизнинг мустаҳкам асоси

Обод турмуш - жамият пойдевори
Жамият

Президентимиз Ўзбекистон мустақилликка эришган илк кунларданоқ “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт!” деган мақсадни дастуруламал сифатида ўртага ташлади. Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, репродуктив саломатликни сақлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳам жисмонан, ҳам маънан баркамол авлодни вояга етказиш масаласига жиддий эътибор қаратилди.
Ўзбекистоннинг илк ордени “Соғлом авлод учун” дея номланди, мамлакатимизнинг Мустақиллик майдонида она ва бола ҳайкали ўрнатилди.
Ўтган йиллар мобайнида “Соғлом она – соғлом бола” оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш Миллий модели ишлаб чиқилди.
1992 йилда қабул қилинган Конституциямизнинг Оила бобида оналик ва болаликнинг давлат томонидан муҳофаза қилиниши тўғрисидаги меъёр мустаҳкамлаб қўйилган. (65-модда). Ушбу йўлда олиб борилаётган тизимли ишлар ўтган йилларнинг “Соғлом авлод йили” (2000), “Оналар ва болалар йили”(2001), “Соғлом бола йили”(2014) давлат Дастурларида ўз ифодаси ва амалий вазифасини бажариб келмоқда.
2009 йилнинг 13-апрелида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда соғлом авлодни шакллантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги Қарорлари доирасида аҳоли репродуктив саломатлигини, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш хизмат тизимини такомиллаштириш кўзда тутилган.
Мустақиллик йилларида юртимизда ҳар бир кириб келаётган йилга муносиб ном бериш гўзал бир анъана сифатида йўлга қўйилган. Бу орқали бутун бир йил давомида амалга оширилиши зарур бўлган ишлар режалаштирилади ва мазкур йил номида ўз аксини топади.
Жамиятда сиёсий, ижтимоий-маънавий муҳит бар¬қарорлиги ва тараққиёти аёлларга, ёшларга, оилага бўлган муносабат ва эътибор билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини мустаҳкамлаш, уларнинг билимли, замонавий мутахассис, малакали касб эгалари бўлишлари ҳамда соғлом ва мустаҳкам оила қуришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, биринчи навбатда, соғлом бола туғилиши ва уни тарбиялаш, оналар ва болалар соғ¬лигини муҳофаза қилиш каби масалаларга давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида қаралмоқда.
2016 йил давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда “Соғлом она – соғлом бола” деб эълон қилинди.
2015 йил 10 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида Фармойиши эълон қилинди.
Президентимизнинг бевосита ташаббуси билан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилгани боис «Соғлом она — соғлом бола» дастури умуммиллий ҳаракатга айланди. Бир  қатор нуфузли халқаро институтларнинг баҳолашича, Ўзбекистон дунёнинг 125 давлати орасида хотин-қизлар учун қулай шароитлар яратиш ва оналикни муҳофаза қилиш борасида етакчи ўринлардан бирини эгаллаб турибди.
Мамлакатимизда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди йигирма икки йилдан буён оилалар фаровонлиги, турмуш хотиржамлигини таъминловчи энг улуғ восита – фарзанд саломатлиги ҳамда унинг камолотини таъминлаш мақсадида фаолият юритиб келаётир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 13 апрелдаги “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1096 сонли қарори, 2014 йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги қарори – бу борадаги муҳим қадам бўлди. Бугунги кунда мамлакатимиз болаларининг 92 фоизи ривожланиш кўрсаткичлари бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларига тўла мос келади. “Save the Сhildren” халқаро ташкилоти рейтингига кўра, Ўзбекистон дунёдаги болалар саломатлиги тўғрисида энг кўп ғамхўрлик кўрсатадиган ўнта мамлакат қаторидан жой олди.
Бола тарбиясида фикри соғ¬лом, тафаккури кенг ота-онанинг ўрни ниҳоятда муҳим. Онанинг жисмоний саломатлигидан ташқари, билим-заковатли, юксак маънавиятли бўлиши мамлакат эртанги кунини ҳал қилувчи муҳим омил саналади.
Президентимиз ўз маърузасида боланинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол улғайишида онанинг ҳар жиҳатдан етук, комил бўлиши зарурлигини қуйидагича таъкидлади: “Соғлом бола соғлом ва аҳил оиланинг меваси бўлиб, фақатгина соғлом онадан соғлом бола туғилади!”.  
Мамлакатимизда ҳуқуқий давлат, демократик жамият барпо этиш, инсон манфаати, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини энг олий қадрият сифатида қарор топтириш борасида қонунчилик ва амалий сиёсатимизда қандай натижа ва ютуқларни қўлга киритган бўлсак, уларнинг барчаси Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган талаб ва тамойиллар билан узвий боғлиқдир.   
Конституциямизда инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари энг олий қадрият эканлиги эътироф этилганлиги ҳам юртимиздаги барча саъй-ҳаракатлар аҳолининг фаровон, соғлом ҳаёт кечиришини таъминлаш учун хизмат қилишини англатади. Конституциямизнинг 40-моддасида “Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга”лиги қатъий белгиланган. Ундан ташқари, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасида ҳам шундай дейилган: «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари соғлиқни сақлаш борасида дахлсиз ҳуқуққа эгадирлар. Давлат ёши, жинси, ирқи, миллати, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, фуқароларнинг соғлиғи сақланишини таъминлайди».
Бундай мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида ҳам, халқ таълими тизимида ҳам олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлиги даражасини оширишга олиб келди, бунинг учун пухта замин яратилди. Тиббиёт тизими қисқа фурсат ичида миллий моделнинг умумэътироф этилган халқаро андозаларига мос ҳолда шаклланди. Янгидан-янги замонавий шифо масканлари ва уларнинг бугунги кун талабига монанд ҳолда жиҳозланиши, инсонлар саломатлигини яхшилаш ва касалликларни ўрганиш, тадқиқ қилиш, даволаш билан боғлиқ жараёнларга илм-фан ютуқларини кенг жалб этиш каби масалалар биргина Қомусимизнинг олтин қоидаларида ўз ифодасини топди. Миллий ўзликни англаш, миллат генофондини асраб-авайлаш, сифатли ва кафолатли тиббий хизмат турларидан эркин фойдаланиш ҳуқуқи халқимизнинг эзгу мақсадлари йўлида хизмат қилмоқда.
Дунё тажрибасида илк бор ҳомиладор аёлларни таркибида инсон ҳаёти ва саломатлиги учун зарур бўлган микроэлементларга эга поливитаминлар билан таъминлаш амалиётининг самараси оналар ва дунёга келаётган фарзандларнинг саломатлик кўрсаткичи янада яхшиланаётганида, вазни кам болалар туғилишининг олди олинмоқда. Она ва бола ўлими 3 баробардан зиёдга камайиши, мамлакатимиз болаларининг 92 фоизи ривожланиш кўрсаткичлари бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларига тўла мос келмоқда.  
Аҳоли ўртасида тўғри овқатланиш ҳамда микронутриент етишмаслиги ҳолатларининг олдини олишга эътибор қаратилиши натижасида кам вазнли болалар фоизи 19 дан 5 гача, туғруқ ёшидаги аёллар ўртасида охирги йилларда камқонлилик фоизи 60,0 дан 33,15 гача камайди. Эпидемик барқарорликни таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган тадбирлар натижасида йиллар давомида аҳоли ўртасида полиомиелит, бўғма, қоқшол касалликларининг рўйхатга олинмаган. 2002 йилда Ўзбекистон полиомиелит вирусидан ҳоли ҳудудлиги тўғрисида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сертификатига эга бўлди. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги, 2016 йил апрел ойидан полиомиелитга қарши янги эмлашни жорий этишни режалаштирмоқда.
Мамлакатимиз тиббиёт институтлари Шарите (Германия), Гарвард (АҚШ), Манчестер (Буюк Британия), Вена (Австрия) университетлари клиникалари, Япония, Жанубий Корея ҳамда бошқа давлатлардаги йирик госпиталлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган.  
Ўзбекистон Буюк Британиянинг «Save the children» (“Болаларни асрайлик”) халқаро ташкилоти томонидан тузилган жаҳон рейтингида болалар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида катта ғамхўрлик кўрсатилаётган энг илғор етакчи ўн мамлакат қаторига киритилди.
«Соғлом она – соғлом бола» миллий ғоясини ўзида ифода этувчи дастурлар асосида кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалиётда қўлланилиши натижасида скрининг ва перинатал каби янги тиббий марказлар ҳамда уларнинг вилоятлардаги филиаллари тиббиётимиз ривожида мустаҳкам ўрин эгаллади. Юртимизда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология ҳамда Педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказлари, уларнинг жойлардаги филиаллари фаолият кўрсатмоқда.  
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 140-сонли қарорига биноан 1998–йилда болалик давридан ногиронликка олиб келувчи туғма ва бошқа касалликларни ҳомиладорлакни илк ойларидаёқ аниқлаш ва касалликка қарши тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, касаликни олдини олиш ва ҳомилани эрта аниқлаш мақсадида «Она ва бола скрининги» Давлат дастури қабул қилинди.
Бўлғуси келин-куёвларни никоҳдан аввал тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби жорий қилинди. Барча ҳудудлардаги қишлоқ врачлик пунктлари, вилоят кўп тармоқли шифохоналари, перинатал ва скрининг марказлари, гинекология ва туғруқхона мажмуаларида аёлларга малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
Конституциямизнинг 23 йиллиги тантанали йиғилишда Президентимиз “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини ишлаб чиқишда эътибор қаратилиши лозим бўлган бошқа қатор долзарб вазифалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтдилар.
Мазкур устувор вазифаларни амалга ошириш учун аввало ҳуқуқий замин яратилиши талаб этилади. Шунинг учун Президентимиз “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини ишлаб чиқишда, юртимизда оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш бўйича шаклланган ҳуқуқий-меъёрий базани такомиллаштириш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Бола ҳуқуқлари ва ёшлар соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масаласи мамлакат парламентининг доимий диққат-эътиборидадир. Масалан, ўтган давр мобайнида республикамизнинг қонун чиқарувчи органи томонидан “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинган, шунингдек “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги, “Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида”ги конвенциялар ва бошқа қатор халқаро ҳужжатлар ратификация қилинган.
2015йилда Олий Мажлис томонидан қабул қилинган “Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги (янги таҳрир), “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонунлар юртимизда бевосита баркамол, соғлом авлодни тарбиялашга қаратилган.
Президентимиз таъбири билан айтганда “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади”.

Синларова Феруза.
Сергели политехника касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, касб-ҳунар таълими аълочиси.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.