топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Мустаҳкам оиланинг жамият тарақиётида тутган ўрни

Обод турмуш - жамият пойдевори
Жамият


  Оила ижтимоий Ҳодиса. Президент И.А.Каримов таъкидлаганидек:
 “Шарқда қадим-қадимдан оила муқаддас Ватан саналган. Агар оила соғлом ва мустаҳкам бўлса, жамият ва маҳаллада тинчлик, ҳамжиҳатлик яхши йўлга қўйилиб, давлатда осойишталик ва барқарорлик ҳукум суради.Оила фаравонлиги-Миллий фаравонлик асосидир.”[1] Шу боисдан кишилик жамиятида оиланинг пайдо бўлиш тарихи, ижтимоий моҳиятини ахлоқий-тарбиявий ролини ва бошқа хусусиятларини ўрганиш ғоят муҳимдир. Оилашунослик илми ижтимоий фанларда алоҳида бир тармоқ сифатида шаклланган. Бу ҳақида буюк мутафаккирлар Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний Абу Али Ибн Сино, Кайкавус, Алишер Навоий ва бошқалар ўз асарларида жамият тараққиёти ҳамда ривожланишида оиланинг ўрни, ота-она ва фарзандлар муносабати доирасида талқин қиладилар. Оила муаммоларига унинг жамиятдаги ўрнига бағишлаб қатор тадқиқотлар яратилди. У кўп қирроли муаммо бўлиб, фуқаролик жамият тараққиётини белгилашда, маънан баркамол ва жисмонан соғлом авлодни тарбиялашда жиддий аҳамиятга эга. Оиланинг мустаҳкам ва барқарор бўлишида қуйидаги белгилар шаклланган бўлиши керак:
-                    Оила ва жамият, оила ва маҳалла муносабатлари бой миллий анъаналаримизга ва қадриятларимизга асосланиб, жамият ривожланишига мос ҳолда ўзини шакллантирган бўлиши керак;
-        Оилада ота-онанинг ўрни ва ахлоқий сифатлари жамият нормаларига амал қилган ҳолда фаолият намоён этиши лозим;
-        Оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, демографик хусусиятлари жамият талаблари асоисда таҳлил этилиши керак;
-                     Оилани ривожланиши, унинг саломатлиги бугунги жамиятнинг тиббий – биологик, илмий-амалий асосларида шаклланган бўлиши лозим;
-         Оилада ҳар бир оила аъзосининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилиниши, соғлом ўсиш, эркин фикр юритиш, болаларни мактабга тайёрлашда ота-онанинг масъулиятларини ошириш лозим;
-         Оилада ёшларни ҳаётга тайёрлаш, никоҳ уйлари, саломатлик марказлари билан, ижтимоий институтлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш лозим.
Оила тарихий категория сифатида жамият қонунларига амал қилар экан,… “ У кишиларнинг табиий-биологик (жинсий муносабатлар, бола туғиш), иқтисодий (мулкий муносабатлар, уй-рўзғорни бошқариш), ҳуқуқий (никоҳни давлат йўли билан қайд этиш), маънавий (эр – хотин ота – она ва болалар ўртасидаги меҳр – мухаббат туйғуси) муносабатларга асосланган ижтмоий бирлиги ”[2] бўлиб, унинг хилма – хил шакллари ва кўп қиррали вазифалари мавжуд. Буларнинг барчаси жамият манфаатларига мос унинг тараққиётига ҳисса қўшадиган даражада бўлиши керак.
Оила жамият низомлари асосида яшасада оилавий муносабатлар нисбатан мустақил ҳодисадир. Оилавий ишларга бошқа бир кишини аралашувига йўл қўйилмайди. Шу маънода оила жамиятнинг муқаддас ва дахлсиз мустақил мухториятидан иборат салтанатдир. Бу салтанатларнинг подшоҳи ота, вазири-онадир. Оилавий муносабатлар жамиятга мансуб ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-мафкуравий, маънавий-ахлоқий муносабатлар замирида ва таъсирида кечади: шу жараёнга хос ўзгаришлар асосида ўзгариб, ё такомиллашиб, ё таназзулга учраб бораверади.
Оила таназзули, фикримизча тубондаги омилга боғлиқ ҳолда юз беради,
-эр хотиннинг маънавий-ахлоқий жиҳатлари бир-бирига мос келмаслиги;
-фарзандсизлик оқибатлари;
-уч-тўрт хотиндан тузилган кўп фарзандлар орасидаги келишмовчиликлар;
-фарзандлар орасидаги мерос талашиш;
-иқтисодий имкониятларнинг талаб даражада бўлмаслиги, бесабрлик;
-оиладаги миллийликни йўқотиш;
-оила аъзоларининг турмуш машшақатларига чидамсизлиги.                                 
Аммо оиланинг режаларини фақат оила аъзоларигина ҳал этадилар. Оилавий масалаларни оила аъзолари оилавий шароитга, миллий қадриятларга асосланиб режалаштирадилар. 
-          Юртимизда фуқаролик жамиятини, унинг институтларини шакллантирар эканмиз фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш, оилавий турмиш, уни йўлга қўйиш давр талабидир. Шунинг учун хам оиланинг мустахкамлигини, барқарорлигини таъминлаш асосий мақсад қилиб олган юзлаб нодавлат ва нотижорат ташкилотлари фаолият кўрсатмоқдалар.
Оила тарихий — ижтимоий сифатида фуқаролик жамиятида қатор вазифаларни бажариб, ҳам  ўзининг, ҳам жамиятимизнинг такомиллашувини таъминлаб келмоқда. Оиланинг ижтимоий вазифаси асосида худди шу заминда, оиланинг жамиятни бунёдга келтирувчи ва соғлигини таминловчи бирлик эканлигидир. Эркак ва аёлнинг ўзаро тенглиги, муносабати, бир – бирини англаган ҳамда биргаликда яшаш ва кўпайиш истагининг, жамиятни тўлдириш, энг муҳими, уни ҳам иқтисодий, ҳам маънавий – ахлоқий мукаммаллаштириш йўлида биргаликда қиладиган ҳаракатлар ҳосиласидир.
Оила ва оилавий муносабатлар жамиятдаги ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатса, ишлаб чиқариш муносабатлари ҳам ўз навбатида оилавий муносабатларнинг ривожланишига таъсир кўрсатади.
Оила ёш авлод тарбиясида беъниҳоят катта вазифаларни ўтайди, чунки бола туғилганидан оила жамоасида бўлади ва у урф – одатларига, оммавий муҳитга мослашиб боради. Оила ва фуқаролик жамияти ўзаро муносабатларда шу қадар бир – бирига яқинки ҳар қандай оилавий вазифа оила аъзоларининг ҳам вазифаси, кимнинг ўз–ўзида мавжуд бўлган энг яхши фазилатларини бир умумий иш учун сарфлашдан иборатдир.
Оила интизоми–жамият ва давлат интизомининг сарчашмаси.  Оиладаги интизом туйғуси шаклланган киши давлат ва давлат ичида ҳам шу туйғу соҳиби сифатида хизмат қилади, давлат қонунларига чап беришни ҳаёлига ҳам келтирмайди, ҳар бир ишни ўз жойида ва ўз вақтида белгилаб тартиб асосида бажаради. Бундай интизом жамиятда бутун халқ ва миллатнинг шарафига айланади.
Бугунги замонавий оилада, тарбия топган шахс эркин фикрлайдиган, оилада, атроф муҳитда бўлаётган воқеа–ҳодисаларга мустақил фикрлайдиган, ўзининг ташаббускорлиги, тадбиркорлиги, ижодкорлиги билан тез ўз фикрини топадиган фуқаро сифатида кўзга ташланади.
Ёшларни тарбиялашда, уларнинг тақдирига ўта маъсулият билан қараш орқали ота – оналар ўз зурриёдларини  қобил ва мўмин, ақлли, имон – эътиқодли соғ – саломат вояга етказишга ҳаракат қиладилар. Оила нафақат эр ва хотинни балки маҳалла, қўни – қўшни, қариндош – уруғлар тақдирига ҳам маъсулият билан қарайди. Шунинг учун ҳам ўзбек оилалари ўзининг мустахкамлиги билан, барқарорлиги билан бутун дунё мамлакатлари орасида муҳим ўрин тутади. Мустахкам оила эса махалланинг ободлиги ва тинчлиги, аҳолисининг тотув яшашини таъминлайди. Бугунги кунда махалла эса жамиятнинг юксак маънавият бешигига айланмоқда. Чунки юксак маънавият оилада, сўнгра махаллада шаклланмоқда. Оила махалла жамоаси билан узвий боғланган. Жамиятида махалла оиланинг ғамхўри бўлса, оила махалланинг таянчи ҳисобланади.
Шу асосида “Маҳалла ҳам отанг, ҳам онанг” деган ҳикмат жамиятида қарор топганда тўла ҳаётий ҳақиқатга айланади. Оилада амалга ошириладиган тартиб мазмуни фарзандда ўз ота–онасидан, оиласидан, авлод, аждодлари тарихидан, ўзи туғилиб ўсган ўлкаси, Ватани, миллати, халқи, тили, дини ва анъаналаридан ғурурланиши ҳиссини шакллантириши керак.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, оила тарбия маскани, шахснинг келажагини шу масканда ўзининг биринчи кўникмаларини шакллантиради.
 
     Катта ўқитувчи  Мамадалиева М.З. (ТТЙМИ)

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.