топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Маҳаллада тозалик

Обод турмуш - жамият пойдевори
Жамият
 Ҳар бир одам эрталаб ишга, ўқишга ёки бирон бир ишлари билан кўчага чиқади, кечга яқин яна ишдан, ўқишдан, умуман кўчадаги ишларини битириб уйга қайтганда маҳалла кўчаларидан ўтиб боради. Ҳеч эътибор берганмисиз турар жойларимиздаги ҳовлиларнинг аҳволига? Уйимиз олдида болалар ўйин майдончаси қурилган, болалар ўйнаб юрганини кўриб одамнинг кўзи қувонади, лекин баъзида майдон олдида ахлат, овқат чиқиндилари ётганига кўзимиз тушади. Ишларимиз билан банд бўлиб кўрган нарсаларимизга эътибор бермай ўтиб кетаверамиз. Балки кимларнидир ҳаёлидан дам олиш кунларида шу жойларни тозалаб қўйиш керак, ёки шанбалик уюштириш керак деган фикр чироқдек ёниб ўтар, лекин айнан шу дам олиш кунлари келганда шу фикр куйган лампочка чироқ ўчишига сабаб бўлгандай пақ этиб ўчиб қолади. Маҳаллаларда олиб борилаётган ободончилик ишларига фақатгина маҳалла раислари ёки маҳалла идорасида ишлайдиган одамлар эмас, шу маҳаллада яшайдиган аҳоли ҳам ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилса анча ишлар битади. Кўп қаватли уйлар олдидаги ташландиқ ерларни тозалаб, гуллар экиб, темир панжаралар билан тўсибсал кам бунёдкорлик ишларини бажараётган қўшн иларимиз ҳам йўқ эмас. Бу мақолам билан атрофга назар бериб, тозаликка эътибор қаратиш кераклигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Ёнган чироқни ўчиб қолмаслигига аҳамият беришингизга ишора J

0 изоҳ

Мақола муаллифи изоҳ қолдиришни маън этган.