topik, blog, fotoset yoki yo`naltirgich yaratish

Рейтинг
+162.22
avatar

Обод турмуш - жамият пойдевори

Batafsil

3 октября (первый понедельник октября) – Международный день врача

Jamiyat
Ежегодно в первый понедельник октября во многих странах отмечают Международный день врача (International Doctor’s Day), который считается днём солидарности и активных действий врачей всего мира. Ведь главная цель доктора любой национальности – улучшение и сохранение здоровья пациентов. Инициаторами создания этого праздника выступили

КЕКСАЛАРИМИЗНИ ЭЪЗОЗЛАШ ҲАР БИРИМИЗНИНГ БУРЧИМИЗДИР

Обод турмуш - жамият пойдевори
Jamiyat
КЕКСАЛАРИМИЗНИ ЭЪЗОЗЛАШ ҲАР БИРИМИЗНИНГ БУРЧИМИЗДИР
 
Ота-оналаримиз кексалик ёшига етганларида уларга эҳтиром кўрсатиш, хизматларидан малолланмаслик, аксинча, ота-она истакларини адо этишда қойим туришни ўзимизга шараф деб билишимиз лозим.
 
И.А.Каримов мамлакат биринчи Президенти
 
Кексаларни ҳурмат қилиш, уларга эътибор

Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф

Jamiyat
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига ташрифи, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи юртдошларимизга чексиз ғурур-ифтихор бағишлади. Бу мазкур ташриф анчадан буён кутилгани, Президентимизнинг нутқи одамларнинг қалбидан, тафаккуридан чуқур жой олганидан далолат. 

Шавкат Мирзиёев янги институт ташкил этиш ҳақидаги қарорни имзолади

Jamiyat
Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарорига мувофиқ Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви Академияси қошида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ташкил этилади.
 
Ҳужжатга кўра, институт ёшлар муаммоларини ўрганиш, мазкур йўналишда илмий-тадқиқот ва таҳлилий изланишлар олиб бориш ҳамда истиқболли ёш кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида фаолият олиб борувчи давлат муассасаси ҳисобланади.

Гиёҳвандлик моддаси ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтириш

Обод турмуш - жамият пойдевори
Jamiyat
Ўзбекистон Республикасида 2016-2020 йилларга мўлжалланган комплекс дастур ишлаб чиқилган. Ушбу дастурга кўра, гиёҳванд моддаларга бўлган талабни камайтириш, ёшлар ўртасида тарқалишини олдини олиш, спортни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш вазифалари белгилаб берилган. 
Шу нарса аёнки, бугунги кунда Афғонистондан ўтиб келаётган

Конституциямизнинг азиз жиҳатлари...

Обод турмуш - жамият пойдевори
Jamiyat
Мактабда ҳуқуқ фани ўқитувчимиз биринчи дарсданоқ Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини ёдлата бошлаган. Ўша пайтда буни тўла тушунмай ё эркалик қилиб «устоз, ҳуқуқ фанини ўтақолайлик», деганмиз. 

Ўқитувчимиз «Конституцияни билсангиз ҳуқуқ фанини ҳам билган бўласиз. Мамлакатимиздаги барча қонунлар, қарорлар Бош Қомусимизга асосланади. Конституция ҳар бир соҳада, бутун умр керак бўлади», деганди. 

Ўша ғўр болалар бугун улғайган. Ўқишларни битириб, бирор касбнинг бошини тутган. Озми-кўпми ютуқларга эришган. Чунки улар ўз ҳуқуқларини, айни пайтда бурчларини ҳам яхши билади. 

Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котибининг ўринбосари билан учрашди

Jamiyat

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016 йил 29 октябрь куни АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннонни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА ахборот агентлиги маълум қилди.

Маҳаллада тозалик

Обод турмуш - жамият пойдевори
Jamiyat
 Ҳар бир одам эрталаб ишга, ўқишга ёки бирон бир ишлари билан кўчага чиқади, кечга яқин яна ишдан, ўқишдан, умуман кўчадаги ишларини битириб уйга қайтганда маҳалла кўчаларидан ўтиб боради. Ҳеч эътибор берганмисиз турар жойларимиздаги ҳовлиларнинг аҳволига? Уйимиз олдида болалар ўйин майдончаси қурилган, болалар ўйнаб юрганини кўриб одамнинг

Universitetimizda “TINCHLIK VA OSOYISHTALIKNING” qadriga etaylik shiori ostida “Quvnoqlar va zukkolar” ko‘rik-tanlovining “Kamolot kubogi” tanlovi bo’lib o’tdi

Jamiyat
Universitetimizda “TINCHLIK VA OSOYISHTALIKNING” qadriga etaylik shiori ostida “Quvnoqlar va zukkolar” ko‘rik-tanlovining “Kamolot kubogi” tanlovi bo’lib o’tdi
10 FEB 2016
AGRAR UNIVERSITETI
 

“TINCHLIK VA OSOYISHTALIKNING” qadriga etaylik shiori ostida
“Quvnoqlar va zukkolar” ko‘rik-tanlovining “Kamolot kubogi” tanlovi
“O‘zbekiston Respublikasida  2016 yilda yoshlarga oid davlat siyosatini amalga oshirishga qaratilgan qo‘shimcha chora-tadbirlar Dasturi”ning 53-bandida belgilangan vazifalar ijrosini ta’minlash maqsadida   2016 yil  8-9 FEVRAL KUNLARI Toshkent davlat agrar  universiteti faollar zalida 

Tafakkur sinovlari universitet boskichi bo’lib o’tdi

Обод турмуш - жамият пойдевори
Jamiyat
2016 yil 29 yanvar kuni  Toshkent davlat agrar universitetida  “O‘zbekiston Respublikasida 2016 yilda yoshlarga oid davlat siyosatini amalga oshirishga qaratilgan chora-tadbirlar Dasturi”ning 5-bandida  belgilangan vazifalar ijrosini ta’minlash, talabalarning nazariy bilimlarini yanada mustahkamlash va amaliy ko‘nikmalarini rivojlantirish, ularni mamlakatimizda amalga oshirilayotgan ijtimoiy-iqtisodiy, siyosiy, bilimlarini aniqlash  maqsadida tashkil etilgan mazkur tadbirda universitetnnig 7 ta  fakultetining  “Tafakkur sinovlari” jamoalari: “Qishloq xo‘jaligida menejment” fakultetining “ZIYOKOR”,

Баркамол авлод марказлари

Обод турмуш - жамият пойдевори
Jamiyat


Ўқувчининг бўш вақти
Бугунги ўсмирларнинг бўш вақтларини қандай ўтказишлари ота-оналарга ҳам, устозларга ҳам, қолаверса, барчамиз учун катта аҳамиятга эга. Агарда ўқувчи бўш вақтини бир мақсадга йўналтирмаса, ҳар турфа шов-шувга бой, аммо фойдали билим бермайдиган газеталар, интернетнинг ахборот хуружлари, ҳатто зарарли саҳифалари, компьютер ўйинлари каби инсоннинг бебаҳо умрини совурадиган, ақлни лолу ҳайрон этиб, нафақат кунларни, балки йилларни лаҳзадай ўтказиб юборадиган воситалар тўлиб-тошиб ётибди. Ўсмирни чалғитадиган шундай муҳитда ҳар ким ўз олдига бирон мақсад қўйиши ва уни амалга ошириш сари интилиши, шунга яраша билим-кўникмаларни эгаллаши лозимдир. Демак, ўсмир ўзининг бўш вақтини одоб, билим, саломатлик – баркамоллик сирларини ўзлаштиришга бағишлаши керак. Акс ҳолда, унинг ҳаёти ўз-ўзидан зарарли ахборотларга, одатларга тўлиб бораверади.      

Диний экстремизм ва терроризмга қарши курариш давр талаби

Обод турмуш - жамият пойдевори
Jamiyat
Дунё яралибдики, тинчлик-осойишталик инсоният учун тенгсиз неъмат бўлиб келмоқда. Чунки, биринчи  галда осуда ҳаёт, яратувчан меҳнат ва фаровонлик, умуман, барча эзгу мақсадларнинг рўёби энг аввало шу неъматга боғлиқ. 
 
Аммо азалдан яхшилик билан ёмонлик, эзгулик билан ёвузлик каби нисбий кучлар бўлганидек, инсон ҳаётига рахна солувчи офатлар ҳам мавжуд. Улардан бири эса диний ақидапарастлик ва терроризмдир. Бу балою офат ўтган асрнинг сўнгги ўн йиллиги ва ХХI асрга келиб, ўзининг жирканч қиёфасини  намоён эта бошлади.

Қорачиққа чўп тушмасин...

Обод турмуш - жамият пойдевори
Jamiyat
Оила қуриш инсон ҳаётидаги энг масъулиятли вазифа ҳисобланади. Ҳар бир оила мустаҳкам пойдеворга эга бўлишига эришиш, жамиятда ҳар бир гўдакнинг соғлом туғилиши ва яшаб кетишини тўла кафолатлайдиган зарур шарт-шароитларни яратишга эътибор қаратиш бугун барчамизнинг зиммамизга юксак масъулиятни юклайди. Мамлакатимизда оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, айниқса, ёш оилаларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани қувонарли ҳолдир, десам адашмаган бўламан. Чунки, йигит-қизларнинг турмуш қуриш ёши оила мустаҳкамлигига таъсир кўрсатувчи асосий омиллардан биридир. Афсуски, айрим ота-оналар кўпинча фарзандининг келажак тақдири, бахт-саодати ҳақида ўйламай, ҳали балоғат ёшига етмаган қизини узатиш ёки ўғил уйлантириш тараддудига тушади. Бунинг оқибатида қизларни ўн олти, ҳатто ундан кичик ёшда турмушга узатиб юбориш ҳоллари учраб турибди.

15-май Ҳалқаро оила куни муносабати билан “Оила-спорт-мустаҳкам жамият сари лойиҳаси

Обод турмуш - жамият пойдевори
Jamiyat
15-май Ҳалқаро оила куни муносабати биланКосон туманида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, учрашувлар ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Жумладан,  лойиҳа доирасида 13 май куни тумандаги Гувалак қишлоқ фуқаролар йиғинидаги 4-Болалар ва ўсмирлари спорт мактабида  спорт мусобақалари ва маънавий-маърифий тадбир ўткаонди туман бўлинмаси, туман ХТМФМТ ва Тэ бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган лойиҳада Гувалак, Пистали, Тошкўприк, Ушоқтепа, Наврўз қишлоқ ва маҳалла фуқаролари йиғинларидан 15 та оила, 
Қизғин ва муросасиз ўтган “Арқон тортиш” бўйича 1-ўрин Пистали МФЙдан Дилафрўз Йўлдошева, 2-ўрин Жамолмомо Рўзибоева, 3-ўрин Шермат Мирзаевлар оиласига насиб этди. Шунингдек, мусобақаларда фаол иштирок этган Пистали МФЙдан Шахзода Юсупова, Нуржаҳон Халилова, Гулбиби Эшимова, Ушоқтепа МФЙдан Мохира Эронова, Гувалак МФЙдан Хамза Рўзиқулов, Дилнора Эроновалар оилалари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
Тадбир давомида томошабинларга иқтидорли ёшлар томонидан кўй-қўшиқлар ва рақслар ижро этилиб, ютуқларга эришган спортчиларининг бадиий чиқишлари йиҳада фаол иштирок этган ва ташкиллаштиришда фаоллик кўрсатганлари учун Наика Улашова, Кумуш Тўхтаева, Махлиё Боймўминовалар диплом билан тақдирландилар. 
Шунингдек, тумандаги педагогика иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида волейбол бўйича “Спортчилар оиласи” мусобақаси, 9-умумтаълим мактабида “Оила мустаҳкамлигининг асоЛойиҳа давом этмоқда.....
Л.Аллаярова
“Камолот” ЁИҲ Косон
туман Кенгаши етакчи мутахассиси
 

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг Ахборот ресурс марказида “24 март- Жаҳон силга қарши кураш куни” га бағишлаб 2015 йил 23 март куни семинар-тренинг ўтказилди.

Обод турмуш - жамият пойдевори
Jamiyat
Тадбирда Юқумли касалликлар, тери-таносил ва микробиология кафедраси мудири О.Садуллаев сил касаллиги жаҳон бўйича энг долзарб масалаларидан бири эканлиги, силнинг қандай юқиши, уни ўз вақтида даволаш чоралари кўриш жуда муҳимлиги тўғрисида гапирди.
Кафедра доценти Б.Самандарова Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган давлат дастурларида беморларга бериладиган тавсиялар, ҳозирда сил касаллигини даволашда ДОТС стратегиясини қўллаш тавсия этилгани, ДОТС силга чалинган беморни даволаш курси давомида зарур дори-дармонлар билан бепул таъминлашини, шунингдек, даволаш жараёни жиддий назорат остида бўлиши ҳақида гапирди.
Ш.Алимов “Роберт Кох”, С.Рахимова “Сил касаллиги-нинг морфологияси”, С.Мингбоев “Сил қандай юқади?”, Ш.Отабоева “Сил касаллигининг патогенези”, С.Қаландарова “Сил касаллигида иммунитет”, С.Халимов “Туберкулёз билан касалланган беморларни текшириш усул-лари”, С.Қурамбаев “Сил касаллигининг даволаш ишлари” каби мавзуларда талабалар тақдимот қилдилар.
— Киши мустаҳкам саломатликка эга бўлгандагина чинакам бахтли яшаши, бунинг учун ҳар биримиз соғлиғимизни асрашимиз лозимлиги, юқумли касалликларнинг олдини олиш зарурлиги ҳамда ҳар доим соғлом турмуш тарзига амал қилиш керак,-дейди музокараларда сўзга чиққан АРМ директори Ш.Султанова.
Семинар-тренингда талабалар билим кўникмаларини шакллантириб боришида сил касаллигини аниқлаш ва даволаш хизматлари амалдаги қонунчиликка биноан бепул эканлиги, сил бошқаларга юқмаслиги учун нималарга аҳамият бериш зарурлиги, силга чалинган беморлар сил батериялари ўта яшовчанлиги сабабли даволанишни тўхтатмасдан шикофкорларнинг кўрсатмаларига мувофиқ амал қилиш лозимлиги, сил белгилари пайдо бўлганда нима қилиш кераклиги ва кимларга мурожаат қилиш керак каби маълумотларга эга бўлдилар.
Семинар-тренинг қизғин бахс ва мунозаралар остида ўтди.

Ахборот хуружи ва мафкуравий ҳимоя

Обод турмуш - жамият пойдевори
Jamiyat
Ахборот тушунчаси бугунги кунда глобал моҳият касб этмокда. У инсон тафаккурига турли йўналишларда таъсир ўтказувчи, яхлит инсоният ҳаётини ва такдирини у ёки бу томонга буриб юборувчи, гох салбий, гох ижобий моҳият касб этувчи қудратли воситага айланди.
Компьютерлаштирилган дунё, ялпи ахборотлаштирилган глобал тизимнинг вужудга келиши миллатлар, халклар ва бутун инсоният такдирини бир-бирига боғлаб қўйди.
Ахборот технологиялари глобал оқибатларидан бири янги асрда юзага келган ахборот хуружи, информацион-психологик уруш хавфидир.