топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Вилоятимизда “Биз – буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди

Гулистон давлат университети
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги  “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан ҳудудларда “Биз – буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остидаги ёшлар фестивалларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 07-07/1-55-сонли баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йилнинг 28-30 апрел кунлари Сирдарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан “Биз – буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди.




 

Фестиваллар доирасида ташкил этилган ҳар бир тадбир давомида ёшларга мустақиллик йилларида эришилган ютуқларни ҳаётий ва аниқ мисоллар, халқаро миқёсдаги муҳим эътирофлар орқали атрофлича тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилди.



Ёшлар фестивали2016 йил 28-29 апрел кунлариШирин, Янгиер шаҳарлари, Гулистон, Мирзаобод, Оқ олтин, Ховос, Сардоба, Сайхунобод, Сирдарё ва Боёвут туманларида, 30 апрел куни Гулистон шаҳрида қуйидаги йўналишдаги:

-         “Замонамиз қаҳрамонлари”
-         “Оммавий маданият ва ёшлар маънавияти”
-         “Ўзбекистонга хизмат қиламан”
-         “Одам савдоси – давр муаммоси”
-         “Диний экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид” 
-         “Нуронийлар эъзозимизда” 
-         “Ҳоким ва ёшлар” 
-         “Сиз севган қаҳрамонлар”
-         “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!”
-         “Камолот кутубхонаси”
-         “Виждонли сотувчи”
-         “Бу менинг Ватаним!”
-         “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!”
-         “Ёшлар жонли ижро тарафдори”
“Депутат ва ёшлар” лойиҳалари бўйича амалга оширилди.
 
Фестивал доирасида ташкил этилган тадбирларда “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиби Шоҳруҳ  Ғуломов,  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳилол Насимов,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳриддин Раҳматов,Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев, эстрада хонандаси Шоҳжаҳон Жўраев,эстрада хонандасилар Фарҳод ва Ширин, ЎзР ФА Энергетика ва автоматика институти катта илмий ходими Дилмурод Юсупов, сўз устаси Валижон Шамсиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Асатулло Холиқов, Халқаро “Мунозара” турнири ғолиби  Алишер Рўзиохунов,   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова, кино актёри Баҳодир Муродов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Абдуллаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тошпўлат Маткаримов, театр актёри Расулхон Қодирхонов, шашка бўйича Осиё чемпионати совриндори Алишер Артиков, ЎзР ФА Биоорганик кимё институти ходими Талъат Соатов, шахмат бўйича жаҳон чемпиони Нодир Абдусатторов, актёр Расулхон Қодирхонов, актриса Наргиза Рўзибаева, эстрада хонандаси Мурод Юсупов, ЎзХДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси А.Тошматов, “Зулфия” номидаги давлат мукофоти совриндори Д.Холжигитова, Республика маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими раҳбари Ғ.Юсупов, Гулистон давлат университети доценти Р.Маҳмудов, ёзувчи, “Давр ёшлари” газетаси бош муҳаррири Н.Қосимова ва бошқа эл суйган маданият ходимлари иштирок этдилар.
2016 йил 28-29 апрел кунлари ҳудудларда ташкил этилган лойиҳаларда тарғиботчиларга ёрдамчи сифатида 20 нафар талаба, 10 нафар матбуотчи талабалар жалб қилинди. Университет талабалари лойиҳаларни юқори савияда ташкил этилишида кўмаклашиш билан биргаликда матбуотда ва интернетда кенг ёритилишида ўз ҳиссаларини қўшишди. Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига “Тўйга тўёна” шиори остида “25” акцияси ўтказилди. Акция доирасида университетимиз ёшлари Республикамизнинг барча олий таълим муассасаларига акцияни ўтказиш бўйича “Чорлов” ташлашди. Ушбу акцияда жами 370 нафар талабалар иштирок этди. 

2016 йил 30 апрел куниНавоий шоҳ кўчаси бўйлаб “Марра бизники!” шиори остидаги мустақиллик марафонида 50 нафар,  хонодонларда “Нуронийлар эъзозимизда” лойиҳасида 6 нафар, Гулистон шаҳар болалар шаҳарчасида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” лойиҳасида 5 нафар,  Гулистон шаҳар 1-сонли мусиқа ва санъат мактабида “Бу менинг Ватаним!” шиори остидаги ўтказилган лойиҳада  университетнинг 150 нафар талабалари иштирок этишди. Университетда фестивал доирасида Президент асарлари тақдимотлари, Президент Ислом Каримовнинг ёшларга мурожаатлари жамланган видиороликлари ва “Қиёмат”, “Хиёнат”, “Қадр”, “Вафодор” номли қисқа метражли фильмлар намойиш этилди. Ушбу лойиҳаларда 1210 нафар талабалар иштирок этди. Ушбу фестивал доирасида 2345 нафар талабалар иштирок этишди.

 

 



Фестивалнинг ёпилишига бағишлаб “Алпомиш” спорт мажмуасида “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остидаги ёшлар фестивалининг якуний гала-концертида  университетимизнинг 490 нафар талабалари фаол иштирок этишди. Фестивал якунлари бўйича энг фаол қатнашган фестивал иштирокчиларига номинациялар бўйича Президентимизнинг эсдалик совғалари топширилди. “Камолот” ЁИҲ университет бошланғич ташкилоти етакчиси вилоят бўйича  “Йилнинг энг намунали ёшлар етакчиси” номинацияси ғолиби бўлиб, махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирданди. Ушбу фестивал университет талаба ёшлари ҳаётида унитилмас тадбир сифатида ёдда қоладиган бўлди.

 
 







Г.Хашимова 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.