топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Университетда ёшлар онгига таҳдид солувчи ахборот хуружларининг олдини олишга қаратилган семинар-тренинглар ўтказилди

Гулистон давлат университети
Илм-фан


2017 йилнинг 23-24 март кунлари университетнинг барча факультетларда Физика-математика факультети  “Ахборот технологиялари” кафедраси мудири Д.Абдураҳимов, кафедра профессор-ўқитувчилари Ш.Мавлонов ва М.Ниёзовлар томонидан “Ахборотлашган жамиятда интернетнинг ўрни” мавзусида семинар-тренинглар ўтказилди. Семинар-тренингларда талабаларга “Интернетдан фойдаланаётган ёшлар ҳаёти” мавзусидаги видеоролик намойиш қилинди ҳамда маънавий таҳдидлар, уларнинг ёшлар онгига етказадиган зарари ва келтириши мумкин бўлган оқибатлари, “Оммавий маданият” ва ёшлар маънавияти, ахборотлашган жамиятда ахборот  хавфсизлиги омиллари, диний экстремизм ва терроризмнинг ёшлар келажагига таҳдиди, ахборотлашган жамиятда интернетнинг ўрни, ахборотли олам ва интернет, ахборотлашган жамиятда ёшларнинг ўрни ва бурчи ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Семинар-тренингларда жами 650 нафардан зиёд талабалар иштирок этди.
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.