топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Университетда 14 январь “Ватан химоячилари” куни муносабати билан ўтказилган “Ёшлар ванат қўриқчиси!” шиори остидаги концерт дастури ўтказилди.

Гулистон давлат университети
Илм-фан
2018 йил 12 январь куни Гулистон давлат университети фаоллар залида Гулистон давлат университети маъмурияти, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Гулистон давлат университетидаги бошланғич ташкилот Кенгаши, Университет хотин-қизлар қўмитаси, Гулистон шаҳар болалар шаҳарчаси билан биргаликда “Ёшлар ванат қўриқчиси!” шиори остидаги концерт дастури ўтказилди.

Тадбирни Гулистон давлат университети ректори М.Т.Ходжиев кириш сўзи билан очиб берди ҳамда Ватанимизнинг мард ва олийжаноб йигитларини ҳамда матонатли, кучли ва жасур, эл-юрт тинчлиги, осойишталигини ҳимоя қилишни муқаддас бурч деб билган барчани 14 январ “Ватан химоячилари” куни билан самимий муборакбод этди.

 
Шундан сўнг “Ватан химоячилари” куни муносабати билан ўтказилган ойлик доирасида ташкил этилган танлов ва мусобақаларда фаол иштирок этган ва ғолиб бўлган талабаларга университет маъмурияти томонидан диплом ва эсталик совғалари топширилди.

Тадбир давомида Филология факультети, Жисмоний маданият факультети, Табиий фанлар факультети талабалари ҳамда университетнинг “Божалар” жамоаси томонидан тайёрланган байрам дастури намойиш этилди.

 
Тадбирда 500 нафардан ортиқ талаба ёшлар иштирок этди. Тадбир байрамона руҳда ва кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.