топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

"Универсиада-2016"

Гулистон давлат университети
Илм-фан
Университет ректорининг буйруғи асосида университетда “Универсиада-2016” спорт мусобақаларига тайёргарлик кўрувчи ишчи гуруҳ таркиби ва амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси тасдиқланган. Гулистон давлат университети вилоятда ягона олий ўқув юрти бўлганлиги учун ҳудудий босқичдан тўғридан-тўғри мусобақаларга йўлланма олди.





 



 

“Универсиада – 2016” спорт мусобақаларининг финал босқичида иштирок этувчи Сирдарё вилоят терма жамоаси 2016 йил 26 май куни вилоят ҳокимяти ҳамда университет рахбарияти томонидан Фарғона шаҳрида бўлиб ўтадиган “Универсиада-2016” спорт мусобақаларига тантанали равишда хизмат сафарига юборилди. Тантанали маросимда Сирдарё вилояти ҳокими Ойбек Шодмонқулович Ашурматов, университет ректори Б.Закиров, вилоят ҳокими ўринбосари Д.Хайдарова, вилоят ҳокимлиги котибият мудири Ф.Боқиев, проректорлар, факультет деканлари иштирок этдилар.
 
 
Г.Хашимова 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.