топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Шарқшунос олим

Гулистон давлат университети
Илм-фан

Куни кеча Гулистон шаҳар 2-сонли болалар мусиқа мактаби мажлислар залида тарихчи-шарқшунос олим, тарих фанлари номзоди, доцент, Турон Фанлар академиясининг фахрий академиги Орифжон Аюповнинг таваллуд ёшининг 75 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда кириш сўзини Гулистон давлат университети ректори Б.Закиров очиб бериб, устозни илмий фаолияти билан таништирдилар ва қутлуғ ёши билан чин дилдан муборакбод этди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги котибият мудири Ф.Боқиев О.Аюповни табаррук 75 ёшлари билан самимий муборакбод этиб, у кишига узоқ умр, мустаҳкам соғлик тилади.
Шундан сўнг Илмий ишлар проректори, т.ф.н., доц. А.Сулаймонов, университет профессор-ўқитувчиларидан Қ.Абдушукуров, У.Ўлжабев, Р.Маҳмудов, С.Исмоилов, Ў.Эрбўтаева, О.Сувоновлар сўзга чиқиб, устозни ҳаёт йўли, илмий фаолияти тўғрисида маъруза қилдилар.







 

Орифжон Аюпов 1980-1984 йилларда университетда проректор, 1988-1992 йилларда “Умумий тарих” кафедраси мудири, 1990-1991, 2000-2002 йилларда Тарих факультети декани, 2003-2013 йилларда университет жамоатчилик кенгаши раиси вазифаларини бажарган. 2009 йилдан ҳозиргача Ўзбекистон Республикаси Тарихчилар жамиятининг Сирдарё вилоят бўлимига раислик қилган ҳолда, “Тарих” кафедрасида доцент лавозимида ишлаб келмоқда. Олимнинг университетда олиб борган илмий-ижодий фаолияти давомида 100 дан ортиқ илмий услубий қўлланма, замонавий педагогик технологиялар асосида ёзилган ўқув-услубий мажмуалар, маъруза матнлари, шунингдек, ўзбек, рус ва форс тилларида чоп этилган илмий-оммабоп мақолалар эълон қилган.
 
 
ГулДУ ММ бўлими

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.