топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Муқаддас тимсол

Гулистон давлат университети
Илм-фан


 
Давлат рамзлари халқнинг азалий орзуси, эзгу ниятлари, бугунги ҳаёт мазмуни акс эттиради. Ушбу рамзлар тимсоллар орқали халқнинг улуғ ўтмишини эсга солиб, кечани бугунга, бугунни эртага боғлайди.

2016 йилнинг 18 ноябр куни университет видеоконференция залида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Ватаннинг муқаддас тимсоли” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.  Тадбирда барча проректорлар, бўлим бошлиқлари, Тарих кафедраси профессор-ўқитувчилари Л.Қодирова, А.Шоимқулов, 30 нафар ректорат ходимлари иштирок этдилар.
 


Сўзга чиққан Л.Қодирова қадимда вужудга келган байроқ ва рамзлар ҳақида тақдимот асосида қизиқарли маъруза ўқиди. Жумладан, Давлат байроқларининг аждоди сифатида туғлар жуда ҳам қадимги ўтмишга эга эканлигини, қадимги турклар туғларни уруғнинг руҳи, янада аниқроғи руҳнинг макони деб ҳисоблашганликлари ва уни муқаддас тимсол сифатида эъзозланганлигини қизиқарли мисоллар орқали айтиб ўтди.



 Бундан ташқари сўзга чиққан проректор Ф.Ниязов Давлат рамзлари муайян бир давлатнинг суверенитетини ифодалайдиган, тарихан таркиб топган алоҳида энг муҳим белгиларидан бири эканлигини айтиб ўтди. буни исботи сифатида Ўзбекистон Респубдикаси биринчи Президентининг қуйидаги сўзларини мисол қилиб келтириб ўтди:

“Биз, озод Ўзбекистан фуқаролари учун мустақилликнинг муқаддас рамзлари — Давлат Герби, Давлат Байроғи, Давлат Мадҳияси азиздир. Улар маънавиятнинг энг муҳим тимсоллари ҳамдир. Улар она-Ватан — Ўзбекистон Республикасига ифтихор ва чексиз ҳурмат туйғусини тарбиялайди. Бизнинг байроғимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотида қатнашувчи бошқа мамлакатларнинг байроқлари қаторида мағрур ҳилпираб, ташқи муносабатларда тенг ҳуқуқлилик ва очиқликнинг рамзи бўлиб турибди”.

Тадбир қизиқарли савол жавоблар билан мазмунли ташкил этилди.
  
 
 
Г.Хашимова 

3 изоҳ

avatar
Давлат рамзларини ардоқлаш, унга ҳурмат билан муносабатда бўлиш ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг шарафли бурчидир. Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, “Миллий тимсоллар ва рамзларнинг ҳар бири ана шу буюк ғояга, миллий ғуруримизни юксалтиришга хизмат қилади. Уларнинг ҳар бири — катта бир дарслик, кучли тарбия воситасидир”.
avatar
2010 йил 24 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари ҳақидаги айрим қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун қабул қилинди. Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонунга янги 51- ва 52-моддалар ҳам киритилиб, Давлат  байроғи  тасвири  туширилган белгилардан фойдаланиш тартиби мустаҳкамланди.
avatar
Ўзбекистон байроғинингмуаллифи Эркин Сулаймонов.
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.