топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ГулДУнинг “Божалар” ҚВЗ жамоаси “Сафимизга чорлаймиз!” шиори остида ўтказилган фестивалда иштирок этди

Гулистон давлат университети
Илм-фан

2016 йил 2-6 апрел кунлари Тошкент шаҳрида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг очилишига бағишлаб “Сафимизга чорлаймиз!” шиори остида ўтказилган фестивалда университетнинг “Божалар” жамоаси иштирок этиб қайтди.

Кўрик-танлов Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирлик ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Фестивалда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг “Шоввозлар”, Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Дув-дув гап”, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг “Болалар”, Тошкент молия институтининг “Молиячи”, Тошкент давлат аграр университетининг “Янги юлдузлар”, Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетининг “Илҳом”, Нукус давлат педагогика институтининг “Турон”, Андижон қишлоқ хўжалиги институтининг “Оғалар”, Гулистон давлат университетининг “Божалар”, Жиззах давлат педагогика институтининг “Жиззахлик жиянлар” жамоалари иштирок этди.

 
 
 
Маънавият ва маърифат бўлими

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.