топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ГулДУ талабалари ва Рио-2016 олимпиадаси совриндорлари ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди

Гулистон давлат университети
Илм-фан


Жорий йилнинг 6 октабрь куни Гулистон шаҳрида жойлашган Ёшлар марказида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Сирдарё вилоят Кенгаши ва Гулистон давлат университети билан биргаликда ёшларни таклиф ва муаммоларини ўрганиш бўйича очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Ёшлар ҳаётига доир ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий-маърифий ва маданий масалалардаги таклиф истакларини ўрганиш учун эл ардоғидаги санъаткорлар, адиблар ва  Рио-2016 олимпиадаси совриндорлари Муроджон Аҳмадалиев, Шахрам Ғиёсов, Хасанбой Дўстматов ва бошқалар  ташриф буюришди.

Сўзга Муроджон Аҳмадалиев, Шахрам Ғиёсов, Хасанбой Дўстматовлар юртимиз бўйлаб ўтказилаётган ёшлар учрашувида Сирдарё вилоятига етиб келганидан, ёшларимизнинг таклиф ва муаммоларини эшитиш, таклифларини қўллаб қувватлашга тайёр эканликларини таъкидлаб ўтдилар.  Сўнгра,  талаба ёшлар билан илиқ  мулоқотга киришдилар. Ёшлар учрашуви таклиф ва саволларга уланиб кетди.



Чет тиллар факультети талабаси спортнинг шахмат тури бўйича 17 карра Ўзбекистон чемпиони, Осиё чемпиони, Халқаро мусобақалар совриндори Сарвиноз Қурбонбоева сўзга чиқиб, вилоятимиз маркази Гулистон шаҳрида бунёдкорлик ишлари юқори даражада олиб борилаётганидан жуда ҳам мамнун эканлигини билдириб, бунёд этилаётган ёшлар майдонида алоҳида ҳудуд ажратиб бериш ва у ерда шахмат тўгарагини ташкил этиш истагини билдириб амалий ёрдам сўради.



Сўзга, Ижтимоий-иқтисодий факультети талабаси Отабоев Элдор чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда спортга катта эътибор берилаётганини бир даврда имконияти чекланган ёшлар ўртасида ҳам Республика миқёсида спорт мусобақаларини ташкил қилиш таклифини билдирди.



Давра суҳбати қизғин бахс, таклиф ва мулохазаларга бой бўлиб, кўтаринки руҳда ташкил этилди.
 
 
ГулДУ ММ бўлими

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.