топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ГулДУ да Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган мотам тадбири ўтказилди

Гулистон давлат университети
Илм-фан


 
    2016 йилнинг 4 сентябр куни соат 8:00да университет ховлисида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган мотам тадбири ўтказилди. Хотира тадбирини университет ректори Б.Закиров очиб берди.

Шундан сўнг, университет профессор-ўқитувчиларидан Р.Маҳмудов, О.Сувонов, У.Ўлжабоев, Н.Саидқуловлар сўзга чиқишди.
 
 


 

 

Сўзга чиққанлар Ислом Абдуғаниевич Каримов 25 йил давомида мустақил Ўзбекистонни бошқариб, очиқ фуқаролик жамияти ва бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуришнинг чуқур ўйланган стратегиясини ишлаб чиққанлигини ва уни амалга оширган буюк давлат арбоби эканлигини, Ўзбекистон халқи истиқлол йилларида эришган барча оламшумул ютуқлар ва натижалар мамлакатимизнинг биринчи Президенти номи ва фаолияти билан узвий боғлиқлигини, Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳақли равишда демократик талаблар ва халқаро мезонларга тўла жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муаллифи эканлигини, уни ҳаётга амалий жиҳатдан татбиқ этишнинг ҳақиқий кафолатгўйи бўлганлигини, юртбошимиз томонидан машҳур беш тамойил асосида бутун дунёда тараққиётнинг “ўзбек модели” деб эътироф этилган Ўзбекистон иқтисодиётини тубдан ислоҳ этиш ва таркибий ўзгаришларни амалга ошириш дастурининг асосчиси эканлигини, Ўзбекистоннинг дунёда энг жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган иқтисодиётга эга бўлган бешта давлат қаторидан жой олгани Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан олиб борилган ислоҳотларнинг амалий ифодаси бўлганлигини қайд этишиб, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти, ўзбек халқининг буюк фарзанди Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг сўнмас хотираси барчамизнинг қалбимизда абадий сақланиб қолишини таъкидлашди.

Тадбир сўнгида университет ректори Б.Закиров томонидан Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира дарслари” эълон қилиниб, талабаларга мазкур дарсларга кириш учун рухсат берилди.

Хотира тадбирида 1550 нафар талабалар, профессор-ўқитувчилар ва ота-оналар иштирок  этишди.
 
ММ бўлими 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.