топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+83.33
avatar

Go'zallik sirlari

Батафсил

Камроқ шакар истеъмол қилиш учун 5 сабаб

Саломатлик

Шакар мавзуси ҳозир долзарб мавзуга айланиб қолди. Шакар танқислиги сабабли кўпчилигимиз уни камроқ истеъмол қилишга мажбур бўлмоқдамиз. Лекин шакарни камроқ истеъмол қилиш учун бундан муҳимроқ бўлган сабаблар бор. Бу мақоламизда шу сабаблардан бештасини танладик.

Юз терисидаги тешикчаларни уй шароитида торайтириш усуллари

Саломатлик

Юз терисидаги тешикчалар орқали тери нафас олади. Демак, улар керак! Аммо улар кенгайган бўлса, чора кўриш шарт. Қуйида биз теридаги тешикчаларни уй шароитида торайтириш усулларини келтирамиз.

Реклама туфайли харид қилинадиган кераксиз 20 маҳсулот

Саломатлик

Ҳозир шундай замонки, катта-кичик ёрлиқлар, реклама роликлари бизни бетиним ҳарид қилишга рағбатлантиради. Газета, журнал, телевидение, радио ва ҳар қадамда учрайдиган баннерлардаги кўтаринки кайфият бағишловчи гаплар, чиройли кишилару ширингина болакайларнинг суратлари онгимизга таъсир кўрсатиб, кўп ҳолларда кераксиз буюмларни сотиб олишга чорлайди. Демак, осмонларга чиқариб мақталадиган 20 та кераксиз буюмлар рўйхати билан танишинг!

Асал юрак хуружининг олдини олиши аниқланди

Саломатлик

Асал таркибида мавжуд табиий қанд моддаси (трегалоза) юрак хуружларининг олдини олиши мумкин. Бу ҳақида Вашингтон Университети олимларининг тадақиотига асосланиб, «Ортодокс» тиббий портали хабар берди.

Аёлларни келажакда нималар кутмоқда?

Саломатлик

Аёллар гўзаллашади

Хельсинск университети олимлари вақт ўтгани сайин аёллар янада мафтункор бўлади деган фикрга келишди. Улар шундай урфни олиб чиқишди: чиройли аёллар, у қадар чиройли бўлмаган аёлларга қараганда кўпроқ фарзанд дунёга келтиришади. Шунингдек замонавий имкониятлар билан аёллар йилдан йилга ташқи кўринишларига кўпроқ эътибор қаратишади. Шундай қилиб, иккита авлоддан сўнг ер юзида гўзаллик ҳукмрон бўлади.

Юздаги доғлардан халос бўлишнинг замонавий 6 усули

Саломатлик

Ёз келгач, кўпчилик аёллар юзларида пайдо бўлган қуёш “из”ларидан шикоят қилишади. Бодринг ҳам, қатиқ ҳам фойда бермай қўйганида эса «Ойнинг ҳам юзида доғи бор» деб ўзларига тасалли беришдан ўзга чора топишмайди. Севимли «Суғдиёна» газетасининг ижодкорлари ва косметолог Маҳфуза МАМАНОВА фақат сиз учун доғлардан халос бўлишнинг энг замонавий усулларни тақдим этади.

«Зелёнка»ни қандай кетказиш мумкин?

Саломатлик

Сувчечак билан оғриган боланинг қўлига ёки бошқа жойларига бехосдан тўкилиб кетган кўкдори («зелёнка») изини қандай кетказиш мумкин? Бу саволни кўпчилик бундай ёрқин ва кўзга ташланувчи доғлардан қутулишни хоҳлаган кишилар беришади.

Куйгандан кейинги доғлар… Кетказишнинг имкони борми?

Саломатлик

Орамизда бир марта бўлса ҳам куйишдан азият чекмаган аёл топилмаса керак. Айниқса, ошхонада куймаланадиган опа-сингилларимизнинг тез-тез дуч келадиган нохушлиги бу. Лекин бир қарашда арзимагандек кўринган кичик куйиш ҳам баъзида доғ ва чандиқларга сабаб бўлади.

​Совуқ душ қабул қилиш учун 5 сабаб

Саломатлик

1. Қон айланиши яхшиланади

Совуқ душ танада қон айланишини тезлаштиради. Бу юрак-қон томир тизими учун фойдали ва қон босими ошишида, веналарнинг варикоз кенгайиши каби касалликларнинг олдини олишда ёрдам бериши мумкин. Мияда қон айланишининг тезлашиши эса унинг бенуқсон ишлашига хизмат қилади.

Меваларнинг фойдали ва шифобахш хислати

Саломатлик
Қулупнай

Унинг таркибида калорий миқдори паст ҳисобланади. Ҳаттоки, қулупнайли парҳез ҳам мавжуд. Бундай парҳез натижасида тери ёшаради ва унга яхши таъсир қилади. Қулупнай витаминларга бойдир. Фойдали экан деб, меъёридан ортиқ истеъмол қилиш ярамайди. Чунки аллергияси борларни безовта қилиши мумкин.
 
  • 150 гр. миқдорида ейилган қулупнай стрессдан қутулишнинг энг зўр йўлидир.
 

Яхши ишлашни истайсизми?! Таътилга чиқинг!

Саломатлик
Замонавий ҳаёт тарзи ҳар биримиздан максимум қувват, доимиий эътибор ва диққатни талаб этади. Биз 24 соат давомида ҳамма ишга улгуришга интиламиз, фақат кундалик ёки келажак учун тузилган режаларимиз орасида “дам олиш” деган пунктга жой ҳамда вақт ажратмаймиз. Келинг, шу бугундан бошлаб жисмоний ва руҳий саломатлигимиз ҳақида қайғуриб, ҳордиқ чиқаришни ўрганамиз! Бу борада «Sug`diyona» аёллар клубининг малакали мутахассиси, руҳшунос Гўзал РЎЗМАТОВА ўз тавсияларини бериб ўтади.

Ёз мевалари ёрдамида даволанамиз!

Саломатлик

Гилос, олма, ўрик, олча… жаннатмакон юртимизнинг боғларию расталарини тўлдириб турган бу мевалар организмимизни витамин ва минераллар билан тўйинтиради. Шу билан бирга, уларнинг таркибидаги шифобахш моддалар, турли касалликларни даволашда фойдали.

Ёзнинг иссиқ кунларида полиз косметикасидан фойдаланинг

Саломатлик


  • Петрушка терини тетиклаштиради. Петрушка шарбати терини тез фурсатда силлиқлаштирувчи ниқоблар ўрнини босади. Ювиниш учун жуда мос восита.
  • Сельдерей моддалар алмашинувини яхшилайди. Бу неъмат, одатда, скрабларга ва тана териси учун мўлжалланган воситаларга қўшилади.

Сақичнинг қанчалик фойдаси бор?

Саломатлик

Энг машҳур «чайналувчи» брендларни реклама қилувчи маркетологларнинг таъкидлашича, Orbit ва Dirol — кариесдан самарали ҳимоя қилувчилар ҳисобланади. Лекин ялпизли ва мевали резинали думбоқчаларни чайнашнинг фойдаси фақат шуми?

Кексаликка қадар тишларни соғлом сақлаб қолиш сирлари

Саломатлик
Тишларимизнинг тақдири бир қарашда аввал бошидан маълумдек: сут тишлари чиқади, уларнинг ўрнини доимийлари эгаллайди, улар ҳам вақти-соати келганда тўкилиб кетади… Тишларнинг соғлом қолиши ёхуд тез зарарланиб, тушиб кетиши меросийликка, табиий шароитга, овқатланишга ҳамда ҳаёт сифатига боғлиқ.