топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

12 май халқаро Ҳамширалар кунига бағишланган “ОИЛАЛАРГА ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШДА ҲАМШИРАЛАР ЎРНИ” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Соғлом бола-соғлом ва аҳил оила мевасидир
Саломатлик
Хаммамизга маълумки хамширалар бошланғич тиббий таълим мутахассислар бўлиб, шифокор ёки фельдшердан беморларни парвариш қилиш бўйича олинган кўрсатмаларни бажарувчи докторларнинг беминнат ёрдамчилари хисобланади. Улар энг инсонпарвар касб эгалари хисобланишади.
Бутун дунёда “12 май – халқаро Ҳамширалар куни” сифатида нишонланади. Шу мақсадда, 12.05.2016 йил ТТА маънавий маърифий ишлар проректори Т.А.Бобомуратов бошчилигида ОМХ факультети ходимлари томонидан академиямизда жуда қизиқарли тадбир ташкиллаштирилди.
Тадбирга Ўзбекистон Халқ демократик партияси миллий кенгаши хотин қизларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш сектори мудири Г.С.Асатова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ЎзХДП фракцияси аъзоси С.Рахматов, Халқ депутатлари Тошкент шахар кенгаши депутати А.Рахматуллаева ва бошқа кўплаб меҳмонлар таклиф қилинди.
Тадбирни ТТА проректори Т.А.Бобомуратов очиб берди. 
Хаммамизга маълумки хар йили 12 май халқаро Хамширалар куни сифатида бутун дунё нишонлаб келади. Тиббиёт сохасида шифокорларнинг ўрни ва маъсулияти билан бирга малакали хамшираларнинг ўрни хам беқиёс. Сабаби беморни даволашда агар шифокор бор билим ва қобилиятини кўрсатса, малакали хамшира эса беморга рухий мадад бериб боришда хам ўзини намоён қилади. Хозирги пайтда давлатимизда берилаётган имкониятлар шундан далаолат берадики, тиббиёт сохасида нафақат малакали шифокор, балки малакали хамшираларга хам кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.
Кейинги сўзни   Ўзб.ХДП миллий кенгаши хотин қизларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш сектори мудири Асатова Гулшан Саитовнага берилди. Мехмонимиз ўз маърузаларида халқаро хамширалар куни нима учун нишонланиб келаётгани, тарихи ва аҳамияти хақида тўхталиб ўтдилар. Зеро мамлакатимизда аёлларга берилаётган имкониятлар, енгилликларнинг барчаси мустақиллигимиз туфайли эканлигини таъкидлаб ўтди. Маърузачининг мазмунли чиқишлари барча талаба ва мехмонларда чуқур таасурот қолдирди.
Ундан сўнг кейинги маърузачи, Ўзб.Р.Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзб.ХДП фракцияси аъзоси С.Рахматовга берилди. Хозирги пайтда мамлакатимиздаги ютуқлар, тиббиётга берилган имкониятлар хақида тўхталиб ўтди. 
Ўз маърузаларидан сўнг ташриф буюрган депутатлар ХДП томонидан тақдим этилган совғаларни ўз эгаларига топширдилар. Яъни ТТА нинг бир неча фаол профессор ўқитувчилари хамда талабалари Ўзб.ХДП нинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Партия вакилларини  тақдирлашларидан сўнг ўзимизнинг хам битирувчи талабаларимизнинг бир қатори ўзларининг фаолликлари, билими ва қобилиятлари учун академиянинг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.
Тадбир сўнгида ташриф буюрган барча мехмонлар, профессор ўқитувчилар учун факультетимизнинг фаол қизлари ижросида рақс намойиш этилди хамда хаммага маълум бўлган тиниқли “Эйфория жамоси” ўз чиқишларини намойиш қилишди.
 
Тадбир жуда кўтаринки рухда ўтди.

 
 
 
 
 
 
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.