топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ГулДУ амфитеатрида “Жума оқшоми” тадбири ўтказилди

GulDU "Kamolot" YoIH
    2016 йилнинг 6 май куни кеч соат 19:00 да университет амфитеатрида ТТЖда истиқомат қилувчи талабалар учун 9 – май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Жума оқшоми” тадбири ўтказилди. Тадбир 2-сонли ТТЖ маъмурияти ва “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилди. Тадбирда университет ректори Б.Закиров, проректорлар Э.Насиров, А.Сулаймонов, Ф.Ниязов, “Маънавият ва маърифат” бўлими бошлиғи Ш.Абдурасулов, “Камолот” ЁИҲ университет бошланғич ташкилоти етакчиси З.Зикрияев, 2-ТТЖ мудири Б.Бойбўтаев ва 600 нафар талаба ёшлар иштирок этишди.




Тадбирни университет ректори Ботир Сабитович Закиров очиб берди ва ўз нутқида талабаларнинг фаол ва ташабускорликларидан мамнун эканлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбирда “Педагогика” факультетининг “Мусиқий таълим” йўналиши талабалари Она-Ватан ҳақида жонли ижрода қўшиқлар куйлашди, университетнинг “Божалар” ҚВЗ жамоасининг репертуаридан ажойиб саҳна кўринишлари намойиш этилди. Шунингдек, талаба ёшлар ўртасида “Ош таёрлаш мусобақаси” ўтказилди.








Тадбирда ТТЖ талабалари ўртасида футбол бўйича ўтказилган “Хотира турнири” ва “Ош таёрлаш мусобақаси” ғолибларига фахрий ёрлиқлар,  диплом ва медаллар топширилди.



Футбол бўйича “Хотира турнири”да 1-ўринни “Ижтимоий–иқтисодий” факультети жамоаси, 2-ўринни “Жисмоний маданият” факультети жамоаси, 3-ўринни “Камолот” терма жамоалари эгаллади.

 “Ош таёрлаш мусобақаси”да 1-ўрин “Жисмоний маданият” факультетига, 2-ўрин “Физика-математика” факультетига ва 3-ўрин “Ижтимоий-иқтисодий” ҳамда “Таббий фанлар” факультети талабаларига насиб этди.

 
 

Ф.Зикрияев

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.