топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+73.11
avatar

"Бобурнома" да ҳайвон ва ўсимликлар номи

Батафсил

Фил

"Бобурнома" да ҳайвон ва ўсимликлар номи
Илм-фан

ФИЛ-сут эмизувчи, хартумли ҳайвон. Ҳиндистон филлари Африка филларидан кичикроқ. Уларнинг бўйи 3, 5 метргача ва оғирлиги 5,5 тоннагача етади. Ҳиндистон филларининг узунлиги 6, 6 метргача, думи 1,5 метргача етади.Олд оёқларида 5 та ва орқа оёқларида 4 тирноқ бўлади. Фил териси 2, 5 см. Ҳинд филлари тропик ва субтропик қалин ўрмон ва чакалакзорларда яшашни ёқтиради. Бир кунда 4 соатдан кўп ухлайди. Соатига 48 км тезликда югура олади. Фил бир кунда 150-300 кг ўсимликлардан иборат емиш истеъмол қилади. 70-90 литр сув ичади. Филллар 18 ой ҳомиласини кўтариб юради ва янги туғилган фил боласи ўртача 100 кг тош босади. 70 йилгача умр кўради. Фил суяги бозори чаққонлиги сабаб уларни овлаш натижасида камайиб бормоқда. Шу сабаб 1879 йили Филларни асраш тўғрисида қонун қабул қилинган. 1986 йили осиё фили Халқаро Қизил китобга киритилган.


 


         Ҳиндиизм ва буддизм динларида фил муҳим ўрин эгаллагни сабаб анъанавий байрам ва тантаналарда итирок этади. Оқ фил жуда қадрланади ва Таиланд қироллигининг рамзи саналади. Донолик маъбудаси Ганеш фил калласига ўхшаш. АҚШнинг Орегон штатида Филлар музейи бор.


         Филлардан ишчи кучи ўрнида фойдаланилади.Оғир юкларни кўтаришда филлар тенгсиз ёрдамчи саналади. Машҳур Тож Маҳал мақбарасини қуришда мингта фил қурувчиларга мармар тошларни етказиб беришда иштирок этган. Бобур ҳам филнинг ана шу хусусиятларини батафсил ёзиб ўтган: “… улуқ сувлардин ва тун ва тез сувлардин қалин юк кўтариб, осон ўтадур ”. “Бобурнома” да филнинг зийрак жонивор экани ҳам алоҳида қайд қилинган.   


Бобурийлар саройида филхона ва уларга мутасадди филхона доруғаси, қоровулбеги каби амал ҳам бўлган. Абул Фазл Алломийнинг гувоҳлик беришича Акбар подшоҳ саройидаги филларни етти хил турга ажратишган ва уларга алоҳида эътибор қаратилган.  


Жаҳонгир ҳукмронлигининг ўн учинчи йилида кекса ва ёш филларни овлашни таъқиқлаб махсус фармон чиқарган. У ўзига тегишли филлардан бирига Нур Бахт деб ном қўйган. Жаҳонгир фил овлашни жуда севган. У атайлаб Гужоратга бориб фил шикор қилган.


Бугунги кунда Ҳиндистонда филлардан саёҳатчиларни тоққа олиб чиқиш ва сайр қилиш соҳасида ҳам кенг қўлланилмоқда.  


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 


 


 

Тол

"Бобурнома" да ҳайвон ва ўсимликлар номи
Илм-фан

ТОЛ  — толдошларга мансуб дарахтлар ва бута, чала буталар туркуми. Толнинг  300 хил тури маълум, шундан 22 хили Ўрта Осиёда учрайди. Тол асосан, мўътадил минтақада, Европа ва Шим. Америкада кенг тарқалган. Дарахтларининг ходаси йўғон, пўсти дағал, барглари навбат б-н жойлашган. Баъзилари барги ёзилгунча, бошқалари барги ёзилгандан кейин ёки барги ёзилиши билан бир вактда гуллайди. Икки ёшли новдалари кучала чиқаради. Ўзбекистонда оқ тол, қора тол, игна-барг тол, мажнунтол, сувтол, турон толи турлари тарқалган. Кўкаламзорлаштириш, ободонлик, иҳота ўрмонзорлари ташкил этиш, ёғоч ва хода олиш учун экилади. Қадимдан тол ёғочидан қурилиш материаллари, тоқи, ишком, сўри, ҳар хил буюмлар, бешик, болалар ўйинчоқлари, кетмон ва белкурак дасталари ясашда фойдаланилади. Толнинг новдаларидан ҳар хил саватлар  тўқилади. Бобур бир неча жойларда супа ясатиб унинг атрофини тол эктириб дам оладиган жой ҳозирлаганини “Бобурнома” да қайд қилиб ўтган.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 


 


 

Сунбул

"Бобурнома" да ҳайвон ва ўсимликлар номи
Илм-фан

СУНБУЛ ДАРАХТИ — унчалик катта бўлмаган ўсимлик. Икки хил тури бўлади: хушбўй ва тоғ нордини. Сунбулнинг гули ҳам, меваси ҳам ва шохи ҳам бўлмайди. Ҳинд сунбули узунроқ ва колоси йирикроқ. Қора сунбул қизил ранглисидан яхшироқ. Ҳиндистонда ўсадиган сунбулни “гангтис” деб ҳам аташади. Гангтис тоғи атрофида кўп ўсиши унинг шундай номланишига сабабдир. Нордин турли сунбул фақат тоғда ўсади ва ҳиди ўткирроқ бўлади. Замонавий ҳиндий тилида ҳам сунбулни нордин деб аташади. “Бобурнома” да муаллиф шундай баён қилган: “Сунбул дарахтининг таърифи эшитилиб эди, бу юртта кўрдук. Бу тоғ доминасида сунбул дарахти озроқтур. Бирор бирор бўладур. Илгарроқ Ҳиндустон кўҳ доминасида сунбул дарахти қалин бўладур, улуқ бўладур”.  


Ботир ЙЎЛДОШЕВ

Пулпакор

"Бобурнома" да ҳайвон ва ўсимликлар номи
Илм-фан

ПҲУЛПАЙКОР – Ҳиндистоннинг тоғли ҳудудларида учрайдиган қуш. “Жаҳонгирнома” да бу қушни Кашмирликлар “сонлу” деб аташлари ва орқаси ҳамда думи қора рангда бўлиши ҳақида маълумот берилган. Бобур бу қушнинг томоғидан кўксигача хушранг қип-қизил бўлиши ва уй товуғига ўхшаш эканини баён қилган. (“Б.”, 279б).


Б.Й.


 

Ҳиндистон набототи

"Бобурнома" да ҳайвон ва ўсимликлар номи
Илм-фан

НАБОТОТ – Ўсимликлар дунёси. Бобур Ҳиндистон набототидан гуллар, мевали дарахтлар, уларнинг ҳиди, меваси шакли ва хусусиятлари ҳамда ҳинд, араб ё форс тилида қандай аталиши тўғрисида батафсил маълумотлар келтирган (“Б.”, 282б-288а).


Б.Й. 

МАТА

"Бобурнома" да ҳайвон ва ўсимликлар номи
Илм-фан

МАТА (Dendroccitta rufa) – Ҳиндистондаги қуш. Бобур уни Ҳиндустон аккаси, деб номлаган ва унинг жуссаси аккадан кичик ҳамда ола рангда бўлади деб таърифлаган (“Б.”, 214б). “Б.” нинг охирги ўзбекча нашрида “матайла” деб ёзилган. Русча, инглизча ва ҳиндча таржималарда “мата” деб келтирилган. Ҳиндча таржима изоҳида  арабчада “акка”, туркийда “зағизғон” деб аталиши кўрсатилган.


Б.Й. 

Лола

"Бобурнома" да ҳайвон ва ўсимликлар номи
Илм-фан

ЛОЛА (Tulipa) — лоладошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимликлар туркуми, манзарали экма гул. Л. асосан, адирлар, тошли ва чағир тошли қияликларда яхши ўсади. Ер юзида Л. нинг 1400 га яқин, жумладан,  Ўрта Осиёда 64 тури тарқалган. Л. лар пиёзли баҳори ўсимлик ҳисобланади, Ўзбекистоннинг адир ва тоғларида Л. нинг ёввойи 25 тури ўсади. Ўзбекистан ФА Ботаника боғида 60 га яқин хили ўстирилади. Қизил ранг Л.нинг турли туслилари: оч қизилдан, қора қизилгача, шунингдек, сариқ, тарғил, гунафша ва б. хиллари учрайди. Пиёзи тухумсимон, ромбсимон, шарсимон, диаметри 2,5—4 см, Пояси 20— 30, баъзан 50 см гача. Л. Уруғи ҳамда пиёзидан кўпайтирилади.


Бобур лола ҳақида бир неча марта сўз юритган. Ўш тўғрисида: “… баҳори бисёр яхши бўлур, қалин лола ва гуллар очилур”, деб таърифлайди (“Б.”, 3а). Кобул яқинидаги Дашти Шайх доминасида Бобур ўттиз уч хил Л. нави ўсишини баён қилган. Уларнинг ичида қизил гул ҳиди келадиган Л.ни “лолаи гулбўй” деб атаганини таъкидлаб ўтган. Бобур вақти вақти билан лола сайрига бориб турган. Яна бир сафар Гулбаҳор доминасида Л. нинг ўттиз тўрт хил навини санаттирганини “Бобурнома” да зикр қилиб ўтган.


Б.Й.


 

Коял

"Бобурнома" да ҳайвон ва ўсимликлар номи
Илм-фан

КОЯЛ (Eudynamys orientalis)- Ҳиндистондаги қушлардан бири. Унинг номи тухум очиш пайтида чиқарадигантовушидан келиб чиққан. “Б.” нинг инглизча таржимасида the koel, ўзбекча 2002 й. нашрда куил деб берилган. Ҳиндча таржимада коял деб тўғри берилган.  Бобур коялнинг узунлиги зоғча, аммо ундан ингичка бўлиши, қалин дарахтли боғларда яшаши ва Ҳиндистонликлар бу қушни булбул каби ҳурмат қилишларини баён қилган ( “Б.”, 281б).


Б.Й.

Қоракийик

"Бобурнома" да ҳайвон ва ўсимликлар номи
Илм-фан

КАЛАҲИРАН (ҚОРА КИЙИК) — Жайроннинг бир тури. Елкаси қора ва туклари оқ шохдор жонивор. Модаси оқ рангда бўлади. Ҳиндий тилида “Ҳиран” (кийик) ва “кала” (қора) сўзларидан олинган. Бобур К. Ҳиндистонда ёввойи кийикларни овлашда кенг фойдаланилишини баён қилган. Яъни, К. нинг шохига тўр илиб, узоққа кетиб қолмаслиги учун оғир тош боғланади. Урушқоқ хусусиятга эга ёввойи кийиклар К. билан шохлашиб тўрга ўралади ва овчилар осонлик билан ўлжага эга бўлади.   


Ботир ЙЎЛДОШЕB

Ёсуман

"Бобурнома" да ҳайвон ва ўсимликлар номи
Илм-фан

ЁСУМАН, ёсмин, жасмин (Jasminum)-зайтундошларнинг бир туркуми. Тропик ва субтропик ўлкаларда 200 га яқин тури бор. Шулардан 2 тури доривор (J. Officinall-Грузияда ва J. Fruticans-Kопетдоғда) ёввойи ҳолда ўсади. Абхазияда йирик гулли Ё. (Jasminum grandiflorum L.) экилади, гулидан парфюмерия саноатида қимматли эфир мойи олинади (янги терилган гулида 0,1% гача эфир мойи бор), чойга хушбўй ҳид бериш учун ишлатилади. Ўзбекистонда Ё. (J. fruticans) манзарали ўсимлик сифатида экилади. Ё. экилган майдонлардан 20-25 йил гул олиш мумкин. Бўйи 100—150 см, барглари оддий ёки 3 бўлакли, устки баргчалари куракси-мон. Косачаси қўнғир, бигизсимон, узун бўлакларга бўлинган. Гули сариқ. Май ойида қийғос гуллайди. Бобур Ҳиндистонда ўсадиган Ё. оқ рангли, ҳажми биздагидан кўра улкан, ҳиди тунд бўлиши ва уни ҳиндлар чампа деб аташларини зикр қилган (“Б.”, 288а). Жаҳонгир ўзининг “Тузуки Жаҳонгирий” асарида бобокалони Бобур маълумотларини тўлдирган ҳолда Ё. гули шаклан шафран гулига ўхшаши ва оққа мойил сарғиш рангда бўлишини қайд қилган.


Б. Й.