топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

«Мўлжалга отиш» ўйини

Мактабгача таълим
Ўйиннинг мақсади: болаларни чаққонликка ўргатиш, коптокни мўлжалга отиш кўникмаларини ҳосил қилиш.

Ўйин қоидаси: буйруқ асосида коптокни отиб, кеглиларни йиқитса, у битта очко олади. Кеглилар эса тезда тўғрилаб қўйилади.

Ўйинни ўтказиш: болалар доира бўлиб турадилар, хонада бўлса ўтиришлари мумкин. Тарбиячи мўлжалга ол ва от деганидан кейин қўлида коптоги бор болалар у билан кеглини мўлжалга олади. Агар бола кеглиларни йиқитса, у очко олади, йиқитмаса очко олмайди ва коптокни бошқа болаларга беради. Ўйин яна қайтадан бошланади.

Бу ўйин дастлабки даврда бошқа нарсаларни мўлжалга олиш билан бошланади. Болалар мўлжалга олишни ўрганганларидан кейин кегли билан ўйнашлари мумкин бўлади.
Бу ўйин болаларда чаққонлик, жасурлик, мерганликни ривожлантиради, ирода ва тафаккур каби психологик хусусиятларни ривожлантиради.

Юқоридагилардан ташқари «Оқ теракми, кўк терак», «Чумчуқлар», «Балиқчи», «Ким келди», «Улоқ», «Мерганлар» каби миллий ҳаракатли ўйинлардан фойдаланилса бўлади.

Г. Қўшоқова,
М. Усмонова,
ЖДПИ ўқитувчилари



0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.