топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Кимгадир кераклигингни ҳис қилиш бахти

Кўнгил битиклари
Бахт нима? Ҳамма ҳар-хил тариф беради. Бир-бирига ўхшамайдиган жавоблар. Ҳамма бир ҳил бахтли бўлишни истайди, бироқ ҳар ким ўзича бахтли. Эпикур, “Ўзини бахтиёр сезмаган-бахтиёр эмас” деган экан. Агар толе фақат одамнинг ўзига боғлиқ бўлганида эди, дунёда бирорта ҳам толесиз зот бўлмас эди. Тўғри, ҳар ким бахтини ўзи яратади, аммо бошқаларнинг ёрдамида яратади. Кимгадир кераклигингни ҳис қилиш, яқинларинг учун қадирли эканлигингни билиш ҳам катта бахт, менимча.  Агар бунинг акси бўлса-чи, унда яшашдан қандай маъно қолади?

 “Бахтли одамлар бахт куйлагида туғилади”, дейдилар. Йўқ, одам бахтиёр туғилмайди, балки бахтли яшаш имкони билан туғилади. Бу имконни қўлдан чиқарган бўлса-чи? Ноумид шайтон дейдилар, тирик эканмиз ҳаракатда давом этамиз. Вақт бир жойда турмайди. Сиз бир жойда қотиб қолдингизми, юргингиз келмаяпдими, демак сиз орқада қолиб кетаяпсиз. Сиз ўзингизни ўзгартирмагунингизча,  ҳаётингниз яхши томонга ўзгармайди. Баъзилар эса осонгина барчасига қўл силташни маъқул кўришади, гўёки шундай қилса ҳаммасидан осонгина қутиладигандек. Агар инсонлар ўзини бахтли сезишмаса, ҳар ким ўзича бу вазиятдан чиқишади. Кимдир ҳаракат қилади, ҳаётини яхши томонга ўзгартиришга, кимдир ботқоқа ботади, яна кимдир, ўзини ўлдиришгача олиб боради. Бу ҳолатни қандай тушуниш мумкин? 

Яқинда бир воқеани эшитдим.  Бир танишимнинг қудаси, жуда аянчли холда ўзини-ўзи ўлдирибди. Оёғининг остига қоғоз қутиларни йиғиб, ёқибди, бу ҳам етмагандек, оловнинг устида ўзини осган. Жон ширин эмасми, иссиқнинг тафти куйдиргандан сўнг, ўзини олиб урган, аммо арқондан чиқолмай куйиб кетган. Ўша инсоннинг танасидан руҳи чиққунча қандай қийналганини тасаввур қилиш қийин. Инсоннинг бу каби тубан ишни қилишга ким ёкин намалар сабаб бўлди экан.

Суҳбатдошимнинг айтишича, у одамнинг хотини эр ўрнида кўрмай, беписанд муомилада бўлган, оилада, фарзандлари орасида ўрни, ҳурмати бўлмаган. Вақтида яхши жойда ишлаган, оиласи иқтисодий жиҳатдан яхши таъминланган бўлган, кейинчалик эса иши юришмай, ичкиликка берилган, ўзини кераксиз деб билган,  оқибати эса ёқимсиз ҳол билан тугаган.

Энг ачинарлиси, тирик инсон бўлсангда, сенинг бор-йўқлигинг билан ҳеч кимнинг иши бўлмаса. Наҳотки, бир ёстиққа бош қўйган турмуш ўртоғи, аёллик, оналик  бахтини ҳис қилишида эри сабабчи эканлигини  унутган бўлса. Фарзандлари-чи, уларни ҳам камолга етказишнинг ўзи бўлмагандир ёки улар осмондан тушмаган-ку?

Қаёққа қараб кетаяпмиз ўзи, яқинларимизга меҳр беришга оғринамиз, оқибатни ҳам пулга тақаймиз. Тўғри бизнинг кўпгина эҳтиёжларимиз, муаммоларимизнинг ечими иқтисодга бориб тақалади. Лекин бу оч қолганда, виждонини ҳам еса бўлади дегани эмас-ку!

Ота-онанинг ёмони бўлмайди, улар Оллоҳнинг бизга берган катта туҳфаси, уларнинг борлигини  эса бахт дейиш мумкин. Буни ҳис қилиш учун юрак керак, холос.

Тирикликнинг ўзи тенгсиз бахт, бироқ бахт тўғрисида гап кетганда уни ҳеч ким тилга олмайди.  Киши бахтини мисқоллаб йиғади-ю, ботмонлаб йўқотади. Айбни эса тақдирга юклашади.  Ҳар биримизни  кимгадир керак эканлигимизни ҳис қилиб яшаш бахти тарк этмасин.

Нигора Жумаева

2 изоҳ

avatar
Инсон бировга керак бўлмай қолишдан ўзи асрасин… Кимдир сизни йўқламай қўйиши… ёддан чиқариши аламли… азоб… гоҳида руҳий таушкунликларга ҳам сабаб бўлади…

Орамизда меҳр-оқибатнинг баъзида кўтарилиб бораётгани аччиқ ҳақиқат… буни тан олиш керак…

Қани энди бу ёзишмалар билан зиғирдек бўлса-да кимдадир меҳр кўзини оча олсак қалбида…
Ёки ўзимиз кимнинг қалбига, дардига малҳам бўлол сак…

Меҳр енгилроқ қилиб айтадиган бўлсам — шифокор… У даволайди… у шифо беради мажруҳ дилларга ЮПАНЧ БЎЛАДИ, МАДАД БЕРАДИ, МАЛҲАМ БЎЛАДИ… У керак… Унга тўйдим, деган кимсани топиб бўлмайди.

у ҲАММАГА КЕРАК!!!
… бИЗ ЭСА УНИ АЯЙМИЗ… КАМАЙИБ ҚОЛАДИГАНДЕК… РАВО КЎРМАЙМИЗ… БИР-БИРИМИЗГА… АММО НИМАГА?!!!
avatar
Balku bu baxtdir…
Baxt nima o'zi? U qaerdan topiladi, qanday bo'ladi? Hech kim bilmaydi…
Baxt bu oyog'imiz ostida sochilib yotgan tuproqdek… Tuproqni qadrini bilgan uni avaylab bosadi. Baxtni qadrini bilmaymiz, shuning uchun uni osmonlardan qidiramiz. Oyog'ingiz ostidagi baxtni terib oling…

Kimgadir keraksizdirmiz, balki hech kimga kerak emasdirmiz. Men uchu buni ahamiyati yo'q. Negaki men kimgader kerakman. Mana shuni bilaman. Men kimgadir kerakligimni kimdir bilmasa ham.

Bir idorada navbatda turibmanu, bir onahon qiynalib zinadan tushmoqchi… Qo'lini menga uzatdi. Qo'lidan olib tushishiga yordamlashdim. Toki onaxon zinadan tushguncha meni navbatim o'tib ketib yana so'nggi ro'yxatdan joy oldim. Jaxlim chiqqani rost… Oniy yengillik, oniy jahl, oniy ongsizlik…
Lekin keyinroq (ungacha o'tgan muddat menga azob endi) men kimgadir kerakligimni, savob qanchalar go'zalligini tushundim. Lekin savobimni anglamay uni isrof qilganimdan qalbimda yana bir chandiq qoldi…

Agar dunyoda hech kimga kerak emas ekansiz, bu sizning aybingiz. Negaki, qachondir kimgadir kerak bo'lganingizda jahlingiz chiqqanidan keraksizsiz. Zero Alloh rahmdil, sizni kerak qilib gunohga qoldirgandan, keraksiz qilib gunohdan olib qochadi.

Oyog'ingiz ostida sochilib yotgan baxtni sidirib olingda, uni sizga kerak bo'lmagan insinlarga ulashing… Siz albatta ularga keraksiz…

Qalbingizda isyon ko'tarildimi? So'zlarim, fikrim yoqmadimi? Xato qildimmi? Demak menga siz keraksiz. Meni o'rgatish uchun, tarbiyalash uchun, o'rnak bo'lish uchun keraksiz.
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.