топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+23.02
avatar

Кўнгил битиклари

Батафсил

Тавалло

Кўнгил битиклари

Ҳар жонни асрасин Ўз паноҳида,


Қоқилмай яшасин ҳар битта инсон.


Қувончдан куйласин, кўз қароғида


Порласин бахт учун минг битта имкон.


 


Ғурурга тўлдирсин оналар кўксин


Дилбанди эришган бахт-саодати.


Оталар қаддини тоғдек тик тутсин


Мард, танти фарзандлар шахд-шижоати.


 


Ҳар ким ҳам меҳрдан топсин ҳаловат,


Муҳаббат борлиғин айласин сармаст.


Жигар-дўст, ёронлар бўлсин саломат,


Тилидан тушмасин шукр ҳар нафас.


 


Тинчликда бардавом бўлсин умримиз,


Ҳеч завол кўрмайлик, бўлиб соғ-омон.


Келажак – интиқдир, равон йўлимиз


Элитсин бизларни бахт қасри томон.


 


© Дилшод Абдуазизов,


2014 йил 15 март.

"Саратонда соябонинг бўлайин"..

Кўнгил битиклари


КАМТАРИН, САМИМИЙ ва ЭЛ СУЙГАН САНЪАТКОР МАҲМУД НАМОЗОВ ҳақида қисқагина..


Хизматимиз юзасидан юртимизнинг бир қатор таниқли, ҳозирги замонамиз қахрамонлари билан, шу жумладан олим, ёзувчи, шоир ва санъат аҳли билан доимий анъанавий тарзда адабий учрашувлар, давра суҳбатлари, бадиий кечалар ташкил қилиб келяпмиз..


Мана шу учрашувларда севимли инсонларимизнинг биз билмаган томонлари, янги-янги қирралари очилиб боравераркан.


Узоққа бормасдан кечагина Ҳазрат Навоий таваллудларига бағишланган ижодий кечада холис хизмат қилган самимий инсон, халқона ва бахшиёна қўшиқларни моҳирона куйловчи, севимли санъаткоримиз Ўзбекистон Халқ артисти МАҲМУД НАМОЗОВ ҳақида икки оғизгина фикр айтмоқчийдим..


Тўғри, Алишер Навоий бобомиз у-бизники, халқники. Унинг тўйида хизмат қилиш барчамизнинг бурчимиз. Чунки ул зотдан қолган шундай улкан хазина ҳам бизники ва биз учун, авлодлар учун. У шундай бир бутун уммон-ки, бутун халқ ундан челаклаб ташиб ичганида ҳам тугамайди.


 


«Санъат -халқ мулки» дейишади. Бу гапим қанчалик тўғри келаркин билмадим-ку, Халқниннг кўнглига ўзининг халқона ва лирик қўшиқлари билан кириб келиб, қалб тўридан жой олган Маҳмуд Намозов ҳам бизники, халқники, мухлислариники.


 



Болалик соғинчи

Кўнгил битиклари


Бошим қўйиб онам бағрига,


Ором олиб ётгим келади.


Тушимдамас, ўнгимда бир бор


Болаликка қайтгим келади.


 


Ялангоёқ чопиб тупроқда,


Дунёларни қани унутсам.


Шамолларга тенглашиб, мовий


Кўкда варрак мисоли учсам.



Қоғоз ва қалам

Кўнгил битиклари


Синдиринг қўлларим тутган қаламни,


Токи ўртамасин дилни ғам-андуҳ.


Ҳасратдан ёнмасин, эслаб аламни


Надомат чекмасин, бўзламасин руҳ.


Оппоқ қоғоз бағрин доғ этмасин-чун


Синдиринг, қолмасин бир дона қалам.


Тўкилсин бағрида беркиниб турган


Зулматга кўмирдек чўғ бўлган алам.


Майли, қолаверсин тахи бузилмай,


Ҳасратли ёзувлар эзмасин юзин.


Тирнамасин бағрин қаламнинг тиғи,


Оппоқ чеҳрасига босмасин изин.


Қалам тутган қадоқ қўлларга аста


Оппоқ қоғоз беринг, қаламни олиб.


Зора юракларга бахш этиб толеъ,


Ҳасратлар енгилса, нур бўлса ғолиб.

Қоғоз ва қалам

Кўнгил битиклари


Синдиринг қўлларим тутган қаламни,


Токи ўртамасин дилни ғам-андуҳ.


Ҳасратдан ёнмасин, эслаб аламни


Надомат чекмасин, бўзламасин руҳ.


Оппоқ қоғоз бағрин доғ этмасин-чун


Синдиринг, қолмасин бир дона қалам.


Тўкилсин бағрида беркиниб турган


Зулматга кўмирдек чўғ бўлган алам.


Майли, қолаверсин тахи бузилмай,


Ҳасратли ёзувлар эзмасин юзин.


Тирнамасин бағрин қаламнинг тиғи,


Оппоқ чеҳрасига босмасин изин.


Қалам тутган қадоқ қўлларга аста


Оппоқ қоғоз беринг, қаламни олиб.


Зора юракларга бахш этиб толеъ,


Ҳасратлар енгилса, нур бўлса ғолиб.

Куз бизнинг фаслимиз...

Кўнгил битиклари

 


Куз… Ҳазонлар… Ёмғир… Ҳаммаси бир-бирига боғлиқ. Ҳаммасида оҳанг бир хил. Ҳаммасидан маъюслик ҳиди келади.


У кузни ёқтирарди қачонлардир… Токи… Токи Уни учратмагунича. Кейин… Кейин яна ҳам ёқтириб қолди кузни. Ахир ўша куз учраштирди уларни. Ўша куз уларни юзлаштирди. Ўша куз юракларни боғлади, бир-бирига. Ўша куз...


 


* * *


— Сизда доривор ўтлар топиладими?


— Иш вақтимиз тугади. Дорихона ёпилди.


— Ия, яхши қиз, унақа деманг! Ишхонадан шошиб келяпман, улгурай деб!


— Айтдимку, иш вақтим тугади деб. Бошқа жойга борақолинг. Ҳозир дорихонани ёпмасам, автобусим кетиб қолади. Уйга кечикиб кетаман.


Не хочу

Кўнгил битиклари

Не хочу, не хочу я мечтать


Снова с мыслью, рисуя сюжет.


Как невольно пришлось мне страдать,


Вновь услышав грустный сонет.


 


И улыбкой задорной смеясь,


Не хочу говорить о любви.


А по улицам шумным резвясь,


Я подумаю лишь о пути!


 


Я приду поздно ночью домой


Аккуратно, с улыбкой в глазах,


Не смогу я найти там покой


И не стану показывать страх.


 


Кулиева Сона.


От 12.11.2012

Мы рождены для любви

Кўнгил битиклари

Мы рождены для любви,


Мы осознанно ищем ее.


Мы боимся в пути,


Вдруг пройти мимо нее.


 


Дождь идет. Он идет и идет


Так и мы все шагаем спеша.


И поняв, что любовь вдруг пройдет,


Мы идем, замерев, не дыша.


 


Я сижу и молчу. Не пишу.


И бежать мне не надо… увы,


Стало грустно, а я все молчу,


Я- рожденная для любви!


 


Кулиева Сона


Апрель 2011

Сўрама

Кўнгил битиклари

      Муҳташам бинонинг иккинчи қаватида жойлашган рестораннинг ойна томонидаги столдан жой олган икки ёшга бошқа мижозлар ҳавас билан қараб-қараб қўйишарди. Тонгнинг нурафшон нурларидек беғубор ва гўзал эди қиз. У қаршисида ўзига термулиб ўтирган йигитга жилмайиб боқар, нозик бармоқлари билан унга таомидан илинар, нималардир деб кулдиришга, кайфиятини кўтаришга уринарди.


-        Нега бугун уйқуга тўймаган айиқполвонга ўхшаб мудраб ўтирибсиз?


-        Уйқуга тўймадим-да.


-        Нега уйқуга тўймадингиз?


-        Ухлолмадим.


-        Нега ухлолмадингиз?


Кўзларимга азиз бўлдинг ота уйим..

Кўнгил битиклари


Қизболани ўз уйига меҳмон дерлар,


Соғинганда кўз ёшлари уммон дерлар.


«Палақмон тош» не бўлиши гумон дерлар


Кўзларимга азиз бўлдинг Ота уйим..


 


Қанотим йўқ соғинганда боролмайман,


Вақти-бевақт ўз «эгам»дан сўролмайман,


Тақдир-ҳақдир ўзга йўлдан юролмайман,


Кўзларимга азиз бўлдинг Ота уйим..


 


Ота уйим, бўстон уйим, райҳон уйим,


Йўлаги тор, менчун катта сайҳон уйим,


Оймомага ёндош бўлган айвон уйим,


Кўзларимга суюк бўлдинг Ота уйим..


 


Ота уйим, Она уйим, қизлик уйим..


Болалигим қолган тилло излик уйим..


Деворлари мендек оппоқ юзлик уйим,


Қадрдоним Ота уйим, Она уйим..


(с)


 

Дарвоза

Кўнгил битиклари

Ҳар хонада дарвоза бор, эшик бор.


Билмоқ лозим ҳикматини шубҳасиз:


Кутиб турмоқ керакдир қоқиб уч бор


Эшик зулфин, кирмай ҳеч бир изнсиз.


Суннат эрур, амал қилмоқ вожибдир,


Ўзин мўмин деб билгувчи инсонга.


Шундай экан, ақал бир бора қоқинг,


Кирмоқ истар экансиз кўнгил-жонга!


 


© Дилшод Абдуазизов, 2013 йил

Яхшиям сиз борсиз, яхшиям ...

Кўнгил битиклари


 


Кўзёшдан яралган дунёда,


Дард билан ўралган дунёда,


Минг шукр, ўнгиммас, рўёда-


Яхшиям сиз борсиз,


Яхшиям…


 


Гард босган кўнглимнинг бўстони,


Дилимнинг ечилмас чистони,


Минг йил зор кутилган достони-


Яхшиям сиз борсиз,


Яхшиям…