топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ўзбекистонда ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифи тоифаларга ажратилди

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат
 

Ўзбекистонда ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифи тоифаларга ажратилди
Оммавий томошабоп тадбирларда тегишли ёш тоифаларидаги болаларнинг иштирок этишига йўл қўйилмаслиги ёки иштирок этиши чекланиши тўғрисида овозли хабар эълон қилинади.
 
Ўзбекистонда ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифи: мавзуси, жанри, мазмуни ва бадиий безагига кўра тоифаларга ажратилди.
 
Улар қуйидагича:  
  ;
  • 7 ёшга тўлмаган болалар учун ахборот маҳсулоти (ушбу ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифаси белгиси “0+” ёзувини акс эттириши керак); 
 
  • 7 ёшга тўлган болалар учун ахборот маҳсулоти (ушбу ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифаси белгиси “7+” ёзувини акс эттириши керак); 
 
  • 12 ёшга тўлган болалар учун ахборот маҳсулоти (ушбу ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифаси белгиси “12+” ёзувини акс эттириши керак); 
 
  • 16 ёшга тўлган болалар учун ахборот маҳсулоти (ушбу ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифаси белгиси “16+” ёзувини акс эттириши керак); 
 
  • болалар учун тақиқланган ахборот маҳсулоти (ушбу ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифаси белгиси “18+” ёзувини акс эттириши керак). 
 
Болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотни ўз ичига олган ахборот маҳсулотини томошабоп тадбир орқали намойиш этишда, яъни асосан кинотеатрларда томошабоп тадбир бошланишидан олдин ушбу тадбирда тегишли ёш тоифаларидаги болаларнинг иштирок этишига йўл қўйилмаслиги ҳақида ёки иштирок этиши чекланиши тўғрисида овозли хабар эълон қилиниши лозим.

Болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан болаларни ҳимоя қилишни таъминлашнинг маъмурий ва ташкилий чора-тадбирларини, дастурий-аппарат ва техника воситаларини қўлламай туриб, ушбу ахборотнинг жамоат жойларида айланишига йўл қўйилмайди. 

Жамоат жойларида болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотни ўз ичига олган босма маҳсулот тарзидаги ахборот маҳсулотини фақат ёпиқ тарзда тарқатиш тақиқланади. 
 
Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 8 сентябрь куни имзоланган “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунда ўз аксини топган.
 
Мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради. 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.