топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Табассум-қаришга қарши даво

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат
Оҳангарон туманида Тут қишлоғи Чотқол тоғ этагида истиқомат қилувчи 105 ёшлик Ҳамид отадан узоқ умр кўриш сирлари ҳақида сўраганимда жуда оддий сўзларни айтди: “ Яхши нарсаларни ўйлаш, ҳар куни ўз устида ишлаш, тўғри овқатланиш, доимо ҳаракатда бўлиш, камроқ асабийлашиш, энг муҳими хурсанд бўлиб яшаш – асрга татигулик ҳаётнинг гаровидир. Ана шундагина кексайиш нималигини билмайди киши.
Ҳақиқатдан руҳан кучли инсонлар қалби йиғлаб турса ҳам, сиртига чиқармайди, кулиб туради. Ҳар қандай муаммони ҳам табассум билан енгишга уринади. Ахир табассум – минг доридан устун туради. Ҳеч аҳамият берганмисиз, бу тоифа ( кўп табассум қилувчи) инсонлар тенгдошларига нисбатан анчайин ёш кўринади. Тетик ва бақувват бўлади. Хўш нега шундай? Ўйлаб кўрганмисиз? Соғлиғини мунтазам назорат қилади, дейсизми? Бўлиши мумкин. Бироқ асосий сабаб бу эмас. Кўзларида умид, интилиш ва мақсад сари дадил одимлаш учқунлари порлаб турган инсонлар табиатан некбин( оптимист) бўлади. Кўтаринки кайфият эса иммунитетни чиниқтиради. Руҳиятни соғломлаштиради.
Суқротнинг шундай сўзлари бор: “ Яхши кайфият дори-дармондан ҳам афзал бўлиб, жисмоний ва руҳий зўриқишдан халос этади”. 
122 ёшни қарши олган Чжень Ка-Тэн табассум қилишни қаримасликнинг энг яхши давоси деб билади. Умри давомида ҳеч нимадан нолимаган бу инсон танасидаги оғриқларни яхши ўй-фикрлар билан енгишни ўрганган. “ Бошингиз оғрий бошлаганини сезяпсизми ҳаётингизда рўй берган энг яхши воқеалар ҳақида ўйланг “, дея маслахат беради. Сабаби қувончли дамларни эслаш организмдаги ҳар қандай оғриқли кечинмалардан халос бўлишга ёрдам беради.
Ҳамид отада “ Кулганда, тишларингиз кўриниб турмаса, ҳисобмас, демак, чин дилдан хурсанд бўлмаяпсиз”, деган қараш бор. Инсон ҳазилғмутойибани ҳам хуш кўриши лозим. Табассум муолажасини тушлик ва кечки овқатдан кейин амалга ошириш жуда фойдали. Ушбу муолажа натижасида овқат ҳазм бўлиши яхшиланиб, қон босими меъёрлашади, энг муҳими умрингиз узаяди.
                                                           Дилноза ЖЎРАЕВА

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.