топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Огоҳлик

Фикр, ғоя ва маърифат
Огоҳлик дунёда, ён — атрофда бўлаётган ўзгаришлардан одамлар ва уларнинг орзу ниятларидан бохабар бўлиб яшашдир.

Мафкуравий иммунитет тизими ўз ичига нималарни олади?

Мафкуравий иммунитет тизими уз ичига, билимларни олади. Аммо билимлар кўп. (Масалан, буюк давлатчилик шовинизми, коммунистик мафкура ҳам билимларга таянади). Бироқ мафкуравий тизимдаги билимлар:

Биринчидан, объектив бўлиши, борлиқни тўғри акс эттириши;

Иккинчидан, инсон маънавиятининг бойлигига, жамият тараққиётига хизмат қилиши лозим.

Мафкуравий тизимнинг иккинчи асосий қисми — қадриятлар тизимидир. Шахс, миллат ёки давлатнинг қадриятлар тизими мафкуравий имкониятларни белгилаб беради. Бундай мафкуравий иммунитет тизимини шакллантиришда мафкуравий профилактиканинг ўрни катта.

Мафкуравий профилактика ўз моҳиятига кўра ёт ғояларнинг кириб келишининг олдини олиш ва уларни йўқотишга қаратилган чора — тадбирлар йиғиндисини ўз ичига олади. Мафкуравий профилактика хилма — хил шаклларда, ижтимоий институтлар томонидан амалга ошириладиган ғоявий, тарбиявий, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий ишлар мажмуини, бир сўз билан айтилганда, бу соҳада тўғри ташкил этилган таълим тарбия тизимини қамраб олади.

Саволга хулоса қилиб шуни айтсак бўладики,

Биринчидан, мафкуравий иммунитетни шакллантириш, шакллантириб бориш зарур.

Иккинчидан, мафкуравий иммунитет ҳар бир авлод учун ўзига хос хусусиятга эга бўлади.

Учинчидан, мафкуравий иммунитет тизими шакллангандагина мафкуравий дахлсизликни таъминлаш мумкин.

Тўртиндан, мафкуравий иммунитет халқимизни ёт ва зарарли ғоялар хуружларидан асрайди.

Бешинчидан, юртимиздаги ёш авлодни соғлом маънавиятли ва баркамол қилиб ўстиришда мафкуравий иммунитет ва мафкуравий профилактика ўтказишнинг аҳамияти катта.


93.Мустақил Узбекистон тараққиётига хавф солаётган мафкуравий таҳдидлар.

2004 йилнинг 29-30 март, 1 — апрель кунлари мамлакатимизда содир этилган террорчилик ҳаракатларининг, 2005 йилнинг 13 май куни Андижонда содир этилган террористик актларининг бевосита мамлакатимиз хавфсизлигига таҳдид эканлигини атрофлича очиб бериш зарур. Мамлакатимиз раҳбари биз юқорида тилга олган фундаментал асарининг биринчи бобида минтақавий можаролар таҳдиди, диний экстремизм ва фундаментализм таҳдиди, буюк давлатчилик шовинизми ва агрессив миллатчилик таҳдиди каби ҳавфсизликка таҳдидлар ҳақида фикр юритиб, уларнинг ижтимоий – сиёсий, иқтисодий — маънавий илдизларини илмий жиҳатдан биринчи бор ҳар томонлама теран очиб берган.

Минтақавий можаролар хавфсизликка таҳдид солаётган жиддий хавф хатарлардан биридир. Бу хақда Юртбошимиз шундай дейди: «Дунёда янги тартибларни шакллантириш жараёни минтақалар даражасидаги, минтақалар ичидаги эскидан сақланиб келаётган, зимдан тутаб ётган, ҳар ҳил тарихий, этник, сиёсий, диний ва бошқа сабабларга эга бўлган можароларнинг кескинлашуви билан бирга юз беради (Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Т.: «Ўзбекистон», 1997, 19- бет). Юртбошимиз ушбу асарида минтақавий можаролар «Ўзбекистоннинг хавфсизлигига яққол таҳдид солаётганлигини аниқ далиллар асосида очиб берганки, бугунги кунда халқимиз бундай таҳдидларни сезиб, кўриб турибди. Фикримизга Тошкент вилояти ва Бухоро вилоятининг Ромитан туманларида 2004 йил 29-30 март, 1-апрел кунлари, 2005 йилнинг 13 май куни Андижон шаҳрида бўлиб ўтган мудҳиш воқеалар мисол бўла олади. Президент Ислом Каримов «Ватанимизнинг тинчлиги ва хавфсизлиги ўз куч-қудратимизга, халқимизнинг ҳамжиҳатлиги ва букилмас иродасига боғлиқ», «Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди» каби асарларида Тошкент, Бухоро вилоятидаги террорчилик ва диний экстремистик ҳаракатлар ҳақида батафсил маълумот беради. Бундай ёвуз ниятли кимсалар ҳақида юртбошимиз шундай дейди: «Барчамизга аён бўлиши керакки, ғанимларимизнинг асосий нияти–Ўзбекистонда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни жамиятимиздаги бунёдкорлик муҳитини бугун биз барпо этаётган фаровон ва осуда ҳаётни бузиш тобора кучга кираётган давлатимизни ағдариш, танлаган йўлимиздан кайтаришдир. Одамларимизнинг юрагига вахима ва қурқув солиш ҳисобидан уларнинг эртанги кунга булган ишончини йўқотиш, бир-бирига қарши қўйиш, юртимизда, минтақамизда ўз манфаати, ўз сиёсатини ўтказищдан иборат» (Каримов И.А Ватанимиз тинчлиги ва хавфсизлиги ўз куч — қудратимизга, халқимизнинг ҳамжиҳатлиги ва букилмас иродасига боғлиқ. Т. Ўзбекистон, 2005, 9-бет).

Хизбут-тахрир, Акромийлар, Ислом лашкарлари, Ўзбекистон ислом ҳаракати каби ёт ва зарарли ғоя тарафдорлари Ўзбекистонда бузғунчилик ишларини амалга оширишга уринмокдалар.

Бироқ мустақиллик йўлидан шахдам қадам ташлаб бораётган халқимиз бузғунчи ва вайронкор ғоя тарафдорларининг ғаразли ниятларини фош қилиб, тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун дадил кураш олиб бораяптилар.

Саволга хулоса қилиб шуни айтсак бўладики:

Биринчидан, Ўзбекистон мустақиллиги ва хавфсизлигига қаратилган мафкуравий таҳдид мамлакатимизда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларга, халқимиз тинчлиги ва осойишталигига қарши қаратилгандир.

Иккинчидан, ислом фундаменталистлари ақидапарастликни ёйиш орқали инсонларда ислоҳотларга бўлган ишончни йўқотишга, миллий тотувликни бузишга уринмоқдалар. Аммо уларнинг бу қабиҳ ниятлари ҳеч қачон амалга ошмайди.


94. Миллий истиқлол ғояси ва мафкурасининг халқларни бирлаштириб турувчи куч-қувват манбаи ва фаровон турмушга эришишдаги аҳамияти.


Миллий истиқлол ғояси ва мафкурасининг халқларни бирлаштириб турувчи куч-қувват манбаи ва фаровон турмушга эришишдаги аҳамияти қуйидаги оммиллар асосида амалга ошади.

Миллий истиқлол ғояси ва мафкурасини ишонч эътиқодга айланиш шарт-шароитлари

Биринчидан – миллий мафкура ўзлигимизни, муқаддас анъаналаримизни ва халқимизнинг кўп асрлар давомида шаклланган эзгу орзуларини жамиятимиз олдида турган бугунги олий мақсад ва вазифаларини қамраб олиши шарт;

Иккинчидан – мамлакатимиздаги инсонларнинг барчасини ягона миллий байроқ остида бирлаштирадиган, халқимиз ва давлатимизнинг даҳлсизлигини ифодалайдиган, эл-юртимизни энг буюк мақсадлар сари чорлайдиган ягона ғоя-мафкура бўлиши керак.

Учинчидан – миллий мафкурамиз ҳар қандай миллатчилик ва шунга ўхшаш унсурлардан бошқа элат ва миллатларни менсимаслик, уларни камситиш кайфияти ва қарашларидан мутлоқо холи бўлиб, қўшни давлат ва халқлар умуман жаҳон ҳамжамиятида, халқаро майдонда ўзимизга муносиб ҳурмат иззат қозонишда пойдевор ва раҳнамо бўлиши даркор;

Тўртинчидан – миллий ғоя ва мафкура биринчи навбатда ёш авлодимизни ватанпарварлик эл-юртга садоқат руҳида тарбиялаш уларнинг қалбига инсонпарварлик ва одамийлик фазилатларини пайванд қилишдек олижаноб ишларимизда мададкор бўлиши зарур.

Бешинчидан – Ватанимизнинг шонли ўтмиши ва буюк келажагини узвий боғлаб туришга, шу билан бирга жаҳон ва замоннинг умумбашарий ютуқларига эришмоққа йўл очиб берадиган ва шу мақсадларга муттасил даъват қиладиган ғоя бўлиши керак.

(И.Каримов. Миллий истиқлол мафкураси-халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир, Т. “Ўзбекистон” 2000).

Миллий истиқлол ғоясини халқ ишонч ва эътиқодига айлантириш вазифалари

― Миллий истиқлол ғояси ва мафкураси жаҳондаги

ривожланган давлатларнинг тарихий тажрибаларини

манфаатлар муштараклигини услублари, йўллари,

воситаларини ўрганишга кўмаклашади

― Миллий истиқлол ғояси ва мафкураси мамлакатимизда

яшаётган барча миллатларни шу ғоя ва мафкура атрофида

бирлаштириб уларнинг ишонч эътиқодидан жой олишига

ёрдам беради

― Миллий истиқлол ғоясининг энг муҳим вазифаси ҳукмрон

сиёсий мафкураси тазйиқининг кишилар онгида ҳадик,

шубҳа тарзида сақланиб қолишини сиқиб чиқариш

― Кишиларнинг боқимандалик кайфиятини батамом йўқотиш.

Ана шу асоратлардан қутулиш миллий ғояга ишонч ва

эътиқодни мустаҳкамлайди.

― Миллий истиқлол ғояси ва мафкурасини шакллантиришнинг

муҳим вазифаси қурилаётган жамиятнинг муносиб ғоявий

мафкуравий заминини яратишдир.

― Тарихий тажрибалардан сабоқ олиш, ундан хулосалар чиқариш, миллий ғояни жамият мафкураси сифатида халқ ишончи ва эътиқодига айлантириш.

Президент Ислом Каримов Миллий истиқлол ғояси ва мафкурасини шакллантиришнинг долзарб сабаблари ҳақида

Биринчидан – ҳар қандай инсон мурод-мақсадсиз яшай олмайди

токи ҳаёт мавжуд экан улар ўз тараққиёт йўлини

эртанги кун уфқларини ўзларининг милий онги,

миллий мафкураси орқали белгилаб олади;


Иккичидан – миллий истиқлол ғояси ва мафкураси жамиятнинг

манфаатларини орзу интилишлари билан

ўлчанадиган, унинг халқ табиатига турмуш ва

тафаккур тарзига, қай даражада мос бўлиши билан

белгиланади;


Учинчидан – қаерда мафкуравий бўшлиқ вужудга келса, ўша

жойда бегона мафкура ҳукмронлик қилиши тайин;

Тўртинчидан – Ҳозирги замондаги энг катта хавф кишиларнинг

онги ва қалбини эгаллаш учун узлуксиз давом

этаётган мафкуравий крашдир.


(Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва

буюк келажакка ишончдир. Т. “Ўзбекистон 2000”).

Миллий истиқлол ғояси ва мафкурасини халқ ишончи ва эътиқодига айлантириш мезонлари

― миллатнинг ўзлигини, жаҳон умумий тарихий тараққиётига

мансублигини англаши, айни тарихий жараёнга қўшаётган

ҳиссини эътироф қилиниши;


― миллатнинг ижтимоий – сиёсий, ғоявий – мафкуравий

мустақиллиги ва уни мустаҳкамлаш имкониятларининг

яратилиши. Ватанга садоқати;


― жаҳон ҳамжамиятидаги мавқенинг мустаҳкамланиши,

ўзига хос ва мос нуфузга эга бўлиши;

― миллий тараққиётнинг истиқболларини белгилайдиган

фаолият стратегиясини ишлаб –чиқиши ва уни амалга

оширишнинг тактикасини белгилашда миллий – маънавий

қадриятларга ва умуминсоний маданиятнинг уйғунлигига

миллий истиқлол ғоясининг негизлари сифатида қараш

зарурлигини ҳисобга олиш.


95. Миллий узликни англаш тушунчаси.

Инсониятнинг тарихий тараққиёти ўз-ўзини англаш, энг аввало инсоний моҳиятини, маънавий воқейлик, шаън, қадр-қиммат, обрў – эътибор, ор – номус орқали намоён бўлишини кўрсатади. Ҳаётнинг маъно-мазмуни мақсадини тушуниб етиш ўзликни англашдан бошланади. Миллий ғояда унинг асослари мужассам бўлганлиги учун ҳам ўзликни англашга хизмат қилади. Шунинг учун ҳам миллий истиқлол ғояси ва миллий ўзликни англаш бир-бири билан узвий боғлиқдир. Президент Ислом Каримов бу ҳақда шундай дейди:

“Ўзликни англаш деганда мен тарихий хотирани тиклаш, насл – насабимиз ким эканини, кимларнинг вориси эканлигимизни англаб етишни, шундан келиб чиқиб, ўзимизга хос ва мос жамият барпо этишни тушунаман”.

Миллий ўзликни англаш тушунчаси

Ҳар бир миллат ва элат вакилининг ўзининг ҳақиқий мавжуд субъект муайян моддий ва маънавий бойликларни ифодаловчи эканлиги, ягона тил, урф – одатлар, анъана ва қадриятлар, муайян давлатга мансублигини, манфаатлар ва эҳтиёжлар умумийлигини тушуниб етишга миллий ўзликни англаш дейилади.

Миллий истиқлол ғояси – миллий ўзликни тарбиялаш, қадрлаш, сақлаб қолиш омили

― Ватан ва халққа меҳр – муҳаббат;


― миллий – маънавий қадриятларни авайлаб асраш, янада

бойитиш ва ривожлантириш;

― миллий ўзликни англашнинг ўзига хос ва ўзига мос

жамият барпо этиш билан боғлиқлиги;


― миллий истиқлол ғоясининг шахснинг ўзини ўзи

англашдаги, ўзига хос фазилатларни шакллантиришдаги

ўрни;

― маънавий қадриятларнинг ҳозирги дунё ахборот

цивилизацияси қадриятларига мослашиши;

― инсон ҳуқуқларига риоя қилиш, тадбиркорлик

эркинлиги сўз эркинлиги матбуот эркинлиги каби

демократик қадриятларнинг миллий ўзликни англашдаги

аҳамияти;


― фуқаролар айниқса ёшларни қотиб қолган эски

ақидалардан воз кечиш ёт ва зарарли ғоялар таъсирига

тушиб қолмаслик руҳида тарбиялашда миллий ўзликни

англашнинг ўрни.


96.Миллий истиқлол ғоясининг миллий маънавий қадриятлар билан боғлиқлиги.

Ҳар қандай ижтимоий ҳодисанинг шу жумладан миллий истиқлол ғоясини ва миллий маънавий қадриятларнинг моҳиятини очиб бериш учун қадрият тушунчаси, миллий маънавий қадриятлар тушунчаси, ғоялар ва меъёрлар моҳияти ва мазмунини тушуниб олишимизга тўғри келади. Ҳар бир халқнинг ўзи учун эъзозли, қимматли бўлган маънавий бойликлари бўлади. Булар асрлар давомида авлоддан авлодга ўтиб келган, ҳозирги кунда ҳам ўзининг аҳамияти ва қадрини йўқотмаган, шу халқнинг ифтихор манбаига айланган дурдоналардир.

Миллат ва халқнинг ўзига хос тарихий мероси санъати ва адабиёти билан бир қаторда, уларнинг урф – одат маросимлари маданий муносабат ва аҳлоқий фазилатлари ҳам маънавий қадриятлар тизимига киради.

Ушбу саволга жавоб беришда: “Миллий ғоя ва маънавий қадриятларнинг узвий боғлиқлиги”, “қадрият тушунчаси”, “Президент Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган миллий – маънавий қадриятларнинг асосий манбалари” каби кўргазмалар савол моҳияти ва мазмунини очиб берамиз. Миллий ғоя қадриятларни янада бойитиш, юқори босқичга кўтариш, одамлар онги ва қалбига миллий – маънавий қадриятларни сингдириш омили бўлиб хизмат қилади.


97.Мустақилликни янада мустаҳкамлаш, озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш-миллий истиқлол ғояси бош мақсади эканлиги.

Халқимиз асрлар давомида Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт орзусида яшаб келди. Бу ғоя халқимизни ўз мустақиллигидан жудо бўлган даврларда ҳам тарк этмади. Бугунги кунда Ўзбекистон халқининг миллий тараққиёт йўлидаги асосий мақсади – озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш бўлиб, бу ғоя миллатимизнинг азалий орзу – умидларини, интилишларини, бунёдкорлик фаолиятининг маъно – мазмунини ифодалайди.

Миллий истиқлол ғоясининг бош мақсади – озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш саволини изохлашда “Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш негизлари”, “Жамият барқарорлиги эркин ва фаровон ҳаёт қуриш омили”, “Президент Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган машаққатимизни барқарор ривожлантиришнинг асосий шартлари” каби кўргазмалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Миллий истиқлол ғояси Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш бош мақсади ҳисобланади. Озод Ватан –ўз тақдирини ўзи мустақил ҳал этиш ҳуқуқини тўла рўёбга чиқара олган миллатнинг яшаш макони бўлиб, жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнига нуфузига ва мавқеига эга бўлган мамлакатдир. Обод Ватан эса фуқаролари эркин ва озод яратувчилик фаолияти билан банд бўлган, тўла ижтимоий – сиёсий хавфсизликда фаровон ҳаёт қуриш иштиёқида яшаётган ҳудуддир.


Жамият барқарорлиги эркин ва фаровон

ҳаёт қуриш омили


― жамиятда ноқонуний зўрлик ва кучланиш

таҳдидининг бўлмаслиги;


― бир мунча узоқ вақт давомида бир ҳукуматнинг

амал қилиши, унинг ўзгарувчан шароитларга

самарали тарзда мослашувчанлиги;


― конституцион тартибнинг барқарорлиги;


― легитем ҳокимиятнинг барқарор мавжудлиги;


― сиёсий тизимда тузилмавий ўзгаришларни

бошқариш имкониятининг мавжудлиги;


― сиёсий кучлар мувозанати.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.