топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Миллий ғоя ва мафкуранинг шаклланиши

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат


Бугунги кунда миллий ғоя ва маънавият тарғиботи масаласи тобора долзарблашиб бормоқда. Негаки эндиликда ядро майдонларида эмас, балки мафкура майдонларида бўлаётган курашлар кўп нарсани ҳал қилмоқда.
Ҳозирда муайян сиёсий марказлар ўз мақсадларига эришиш учун аввало забт этмоқчи, ўз таъсир доирасига олмоқчи бўлган мамлакатлар аҳолисининг онгини ўзига қарам қилишга интилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас.
Шу боисдан мафкура дунёси ва кишилар маънавиятида бўшлиққа йўл қўйиб бўлмаслиги, шундай ҳолат юз берган тақдирда бўш қолган кишилар онгида халқимиз га мутлақо ёт ғоя ва маънавий тубанликлар ўрин эгаллаши шубҳасиздир.
Дарҳақиқат, ҳозирги замонда дунёнинг айрим ҳудудларида юз бераётган салбий ҳолатлар, ножўя хатти-ҳаракат ва ёвуз ишлар, аввало, кишилар онгида ғоявий бўшлиқни вужудга келганлиги туфайли содир бўлмоқда. Инсоният тараққиётига инсоният тарихи –ғоялар тарихидир” деган тамойил асосида назар солсак, ХХ асрда дунё давлатлари ғоя ва мафкурага муносабат масаласида уч хил йўлдан борганлиги маълум бўлади:
Биринчи йўл бу муайян ғоя ва мафкуранимутлақлаштирилган (идеологизациялашган) давлатлар йўлидир. Бунда бирон бир синф, партия ёки қатламга оид мафкура мутлақ ҳукмронлик даражасига кўтарилган, бошқа мафкура ва қарашларга йўл қўйилмаган. Ўзгача қарашдаги кишилар йўқ қилинган, уларга хос ғоя ва мафкуралар таъқиқланган. Собиқ Иттифоқ, баъзи социалистик лагер мамлакатлари ва фашизм ҳукмрон бўлган давлатлар айнан шу йўлдан борган давлатларга мисол бўлади.
Юқоридаги ҳолат ни халқлар ва давлатлар бошига ниҳоятда катта кулфатлар келтиргани, фашизм ва коммунизмнинг моҳиятан бир хил бўлсада, аммо бир-бирига қарама-қарши халқни ҳаётини бутунлай қамраб олгани, охир-оқибатда II жаҳон урушини келтирибчиқаргани сабабли Ғарбдаги кўпгина мамлакатлар мафкура масаласида бутунлай бошқача йўлдан боришга мажбур бўлди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.