топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Мафкура нима?

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат
Мафкура тушунчаси. Хар кандай назария ёки таълимот бир тизимга солинган ғоялар мажмуидан иборат бўлади. Дунёқарашнинг негизини ва муайян ишонч-эътикоднинг асосини хам ғоя ташкил этади. Одамлар, ижтимоий синф ва катламларнинг, миллат ва давлатламинг манфаатлари ва мақсадлари хам ғояларда ифода этилади.
Ўз олдига куйган мақсади, кандай жамият курмокчи экани, бунга кандай йуллар ва воситалар билан эришмокчи булаётгани хақидаги ғоялар тизими хар бир миллат, халк ва жамиятнинг миллий мафкурасининг асосини ташкил этади.

 
Мафкура — муайян ижтимоий гурух ва катламнинг, миллат ёки давлатнинг эхтиёжларини, мақсад ва интилишларини, ижтимоий-маънавий тамойилларини ифода этадиган ғоялаг, уларни амалга ошириш усул ва воситалари тизимидир.
Турли ижтимоий тўзумлар, жамиятдаги хар хил табака ва катламларнинг мафкураси турлича бўлиши табиий. бунинг асосида манфаатларнинг турличалиги, уларни кондириш имкониятлари ва услубларининг хар хиллиги ётади. Синфий кутблашув кучайган, синфий кураш авж олган (ёки сунъий равишда кескинлаштирилган) тўзумларда мафкура ута сиёсийлашади, ахолини ўзаро карама-қарши килиб куяди.
Ижтимоий хамкорликка асосланган, эркин демократик жамият барпо этишни кўзлаган давлатларда миллий мафкура ахолининг барча катламларини жипслаштиришга, умумманфаат ва ягона мақсад уулида бирлашишга чорлайди. Бундай мафкураларда зиддиятли жихатлар эмас, умуминсоний тамойиллар кучайиб боради.
Ўзбекистон халкининг миллий истиқлол мафкураси айнан жамиятни жипслаштиришга, буюк келажак йулида якдил харакат килишга, барпо этилаётган эркин фукаролик жамиятида хар бир юртдошимизнинг ўзига хос урни бўлишига эришишга сафарбар этади.
Президентимиз Ислом Каримов мафкурага шундай таъриф берган: «Одамларнинг минг йиллар давомида шаклланган дунёқарашига асосланган, айни вактда шу халк, шу миллатнинг келажагини кўзлаган ва унинг дунёдаги умини аник- равшан белгилаб беришга хизмат киладиган, кечаги ва эртанги куни уртасида ўзига хос куприк бўлишга кодир ғояни мен жамият мафкураси деб биламан». бинобарин, миллий мафкура хар кандай халкни халк, миллатни миллат киладиган, унинг йули ва мақсадларини аник-равшан чарогон этадиган маёкдир.
Инсоният тарихи мобайнида турли шаклдаги жуда куплаб мафкуралар яратилган, бехисоб ижтимоий-сиёсий кучлар ўз ғоялар ва таълимотлари билан майдонга чиккан, мақсад ва ниятларига этишмок учун харакат килган. биз хар кандай мафкурани ғоялартизими сифатида талкин килар эканмиз, шуни унутмаслик керакки, бирор бир-мафкуранинг мохиятини англаб этиш учун факат унинг таркибидаги ғояларни тахлил килишнинг ўзи этарли эмас. Утмишда турли кучлар ва гурухлар ўз гаразли ниятларига эришиш, асл мақсадларини яшириш учун юксак ва жозибали ғоялардан фойдаланган. Энг ёвўз боскинчи ва энг разил гурухлар хам ўз кирдикорларини эзгу ғояларбилан никоблашга уринган.
Демак, мафкуранинг мохияти факат унинг асосий ғоялари воситасида эмас, шу ғояларга эришиш усуллари ва воситалари, умумэътироф этилган тамойиллари, уламинг аксарият омма манфаатларига мослиги оркали хам намоён бўлади. Ўзининг мудхиш талаб-ехтиёжлари ва ёвўз ниятларини бошка халклар хисобига кондиришни кўзлаб харакат этувчи мафкуралар халокатга махкумдир.
 
 
 
Мафкуралар, маъно-мохиятига кура, фалсафий, дунёвий, диний ва бошка турли таълимотлар асосида яратилади. Хилма-хил ижтимоий-сиёсий кучлар ўз мафкураларини яратишда сиёсий ғояларбилан бирга, диний окимлар ва илм-фан ютукларига таянади, улардан назарий асос сифатида фойдаланади.
Мафкуранинг фалсафий илдизлари хақида фикр юритганда, унинг фалсафа илми хулосаларига асосланиши назарда тутилади. бунга Гарбдаги Уйгониш даврини хамда урта асрларда ўз миллий давлатчилигини тиклай бошлаган Эвропа халкларининг хар бири ўзига хос мафкурасини яратганини мисол келтириш мумкин.
Мазкур мафкуралар Рим империяси парчаланганидан кейин ўз давлатчилигига эга бўлган халкларнинг ўзига хос кадриятлари ва менталитети заминида вужудга келган миллий фалсафалари асосида шаклланди. Шу боис уша даврдаги италян, инглиз, францўз фалсафаси ўзи мансуб бўлган жамиятни бирлаштиришга хизмат килди. шу билан бирга, бу миллий мактаблар заминида вужудга келган фалсафий таълимотлар, маърифий карашлар инсоният маданияти хазинасига салмокли хисса бўлиб кушилди. Кант, Гегел, Фейербах каби мутафаккирлар номи билан шухрат топган немис фалсафаси хусусида хам шундай фикрни айтиш мумкин. Жумладан, хакикий миллий хусусиятларга эга бўлган Гегел фалсафаси австрия империясидан ажралиб, мустакиллик уулини тутган Прусс монархиясининг давлат мафкураси даражасига кутарилган эди.
Мафкуранинг дунёвий илдизлари маърифий дунёга хос сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий муносабатлар мажмуидан иборатдир. Инсоният асрлар мобайнида боскичма-боскич дунёвийлик сари интилиб келди. Умумеътироф этилган тамойиллар ва конун устуворлиги, сиёсий плюрализм, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик каби хусусиятлар дунёвий жамиятнинг асосини ташкил этади. бундай жамиятда инсоннинг хак-хукуклари ва эркинликлари, жумладан, виждон эркинлиги хам конун йули билан кафолатланади. ана шундай жамият мафкураси«Дунёвийлик — дахрийлик эмас» деган тамойил асосида ривожланади, яъни диннинг жамият хаётида тутган уми ва ахамиятини асло инкор этмайди.
Мафкуранинг диний илдлзлари деганда, у инсон онги ва рухияти билан ўзвий боглик экани ва шу боис унинг ғоявий илдизлари диний таълимотларга бориб такалиши тушунилади. яъни, купгина мафкураларда Авесто, Веда ва Упанишадлар,
«Забур», «Таврот», «Инжил» ва «Куръон» каби илохий китобларда зикр этилган эзгу ғоялар муайян даражада ўз ифодасини топганини курамиз.
Хитой халкининг тараққиёт йулини асослаб берган Кон-фу-ций ва Лао-цзининг таълимотлари хам диний карашларга асосланган эди. Бу таълимотлар асрлар мобайнида Хитой халкининг миллий мафкураси бўлиб келган.
Дунёвий ва диний ғоялар бир-бирини бойитиб борган шароитда тараққиёт юксак боскичга кутарилади. бунга башарият тарихида учмас из колдирган Имом бухорий ва Мусо Хоразмий, Имом Мотуридий ва абу Райхон беруний, Имом Газзолий ва абу Наср Форобий сингари буюк заковат сохиблари ёнма-ён яшаб фаолият курсатган давр ёркин мисол була олади.
бундай жараён бугунги дунёда амалиёт фалсафаси деб тан олинган прагматизм, хаёт фалсафаси бўлган экзистенциализм каби дунёвий ва диний ғоялардан озикланган таълимотлар мисолида хам кўзга ташланмокда.
Илмий кашфиётлар хам мафкура ривожига катта таъсир утказади. Замонавий фан ютуклари, жумладан, космонавтика, кибернетика сохасидаги оламшумул янгиликлар,
 
 
 
 
клонлаштириш, инсоннинг ген-насл харитасини аниклаш каби буюк кашфиётлар одамлар тасаввурини кескин ўзгартирмокда.
айни вактда юксак тараққиёт, глобаллашув жараёнлари, бир томондан, инсон акл-идрокининг имкониятларига, келажакка ишончни орттираётган булса, иккинчи томондан, Хиросима, Нагасаки, чернобил фожиалари, оммавий киргин куроллари, экологик халокатлар, маънавий таназзул каби умумбашарий муаммоларни хам келтириб чикармокда.
 
шундай экан, илм-фан ва маданият борасидаги ютуклардан окилона фойдаланиш учун хам жамиятга соғлом ғоя, соғлом мафкура керак. 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.