топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ёлғончилик улкан гуноҳдир

Фикр, ғоя ва маърифат
<span lang=«UZ-CYR» style=«font-size: 7.5pt; font-family: 'Arial','sans-serif'; mso-fareast-font-family: 'Times New Roman'; color: black; mso-ansi-language: UZ-CYR;» >                                                                            (Жума маърузасидан)
        Муқаддас динимизда инсонлар ҳақ-ҳуқуқларини поймол қиладиган гуноҳлар қаттиқ қораланади. Шулардан бири ёлғончиликдир.
     Ёлғон фақат ёлғончининг ўзига эмас ёки ёлғондан бевосита зарар топувчигагина эмас, балки бутун жамиятга, инсониятга зарар етказадиган катта маънавий жиноятдир. Шунинг учун ҳам Ислом динида бу разолатга нисбатан ўта муросасиз муносабатда бўлинган ва унга йўл қўймасликка ундалган. Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ёлғон имондан четлатувчидир”. (Имом Байҳақий)  
       Эҳтимол, биз барчамиз ўз ҳаётимизда ёлғон гап айтганмиз.  Аммо нима учун гоҳида ёлғон гапиришга мажбур бўламиз, ҳолбуким кўпинча бошқалар  гапиришидан хафа  бўламиз.
       Имом Аҳмад ибн Ҳанбал қуйидаги ҳадисни ривоят қилади: “Энг катта хиёнат — сенга ишонган биродарингга ёлғон гапиришингдир”. Дарҳақиқат, бир кишининг ёлғончилиги туфайли кўплаб бегуноҳ инсон жафо чекиши, оилалар пароканда бўлиши мумкин.
      Айрим вақтларда инсонлар ахмоқ ва заиф кўринмаслик учун ёлғон гапиришади. Жазо олиш қурқуви, обру ва эътиборни қулдан бой бериш ва ёки ўз ният ва мақсадларимизга ета олмаслигимиздан қўрқишимиз, буларнинг барчаси ёлғончиликнинг сабаблари саналади.  
       Қайд этиш жоизким, ёлғон гапириш тўғри гапириш қаршисида кўпроқ сайъ-ҳаракатни талаб этади. Ёлғончи инсон доимо қўрқув остида яшайди. Ҳақиқат юзака чиқишидан хавфсирайди. Ёлғоннинг фош этилишидан қўрқиш ҳам ёлғончи инсоннинг изтиробига яна изтироб қўшади. Ёлғон айтиш на фақат ижтимоий маданиятга қарши ҳатти-ҳаракат ҳисобланади, балким одатда ёлғончилар ўзлари ҳам жамиятга қарши бўлишади.
       Ёлғон инсоннинг ризқи қисқаришига олиб келади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак ҳадисларида: “Ота-онага яхшилик қилиш умрни зиёда қилади. Ёлғон ризқни қисқартиради. Дуо қазони қайтаради”, дедилар.
      Тиббиёт мутаҳассислари: “Ёлғонни ўзига одат қилган кишилар бошқаларга нисбатан камроқ умр кўришади, Чунки, улар доимо ёлғонлари ошкор бўлиб қолишдан хавфсирашади. Мана бу ҳолат одам организми фаолиятига  оғирлик қилади. Бундай қўрқиб яшаш инсон умрини охирини тезлаштиради”, деб таъкидлашади.
         Муқаддас Ислом дини  таълимотларида ёлғон энг катта гуноҳ, айб ва фасодликларнинг келиб чиқиш сабаби деб, таъкидланади. Бунга қўшимча ёлғон энг ёмон қабул қилиб бўлмайдиган ишлардан ҳисобланади.  Унга одатланиш эса ахлоқий разиллик ва катта гуноҳдир. Ёлғон инсонни дунё ва охиратда иллоҳий раҳматдан маҳрум этади.
         Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилтинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар банда ёлғон гапирса, ёлғонни сассиғидан фаришта ундан бир мил нарига узоқлашади”, дедилар”. (имом Муслим ривояти). Бошқа бир ҳадиси шарифда:
        “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга катта гуноҳлар ҳақида хабар берайми?”, деб уч марта сўрадилар. Биз: “Ҳа, айтинг, эй Аллоҳни расули”, дедик. Шунда у зот:  “Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш”, деб, суяниб турган эдилар, ўтириб олдилар. “Огоҳ бўлинглар, ёлғон сўз  ва ёлғон гувоҳлик бермоқ”, деб такрорлайвердилар. Биз ҳатто: “Қанийди сукут қилсалар”, деб айтдик”. (Муттафақун алайҳ).        
       Ёлғон борлик ва табиат қомусига хилоф бўлган иш саналади. Шунинг учун қаерда ёлғон ҳукумрон бўлса, табиий вазият бўзилади. Буюк муфассир алломлар ушбу мавзунинг таҳлили ҳақида шундай шарҳ-изоҳ беради: «Ёлғон агарчи яхши ўйлаб чиқарилган бўлсада, адолат ва ҳақиқатга устувор бўлган  борлик тизими билан мувофиқ келмайди ва боқий қолмайди. Ёлғончи охири шундай иш тутадиким ҳақиқат ошкор бўлади. Чунки, юз берган ҳар бир воқеа,  бир бирига боғлиқ бўлган ҳодиса ва сабабларнинг занжиридан вужудга келади ва ёлғончи барча ушбу сабабларнинг устидан ҳукумронлик қила олмайди. Ёлғон ҳақиқатга хилоф бўлиши сабабли охири дунёда мавжуд бўлган ҳақиқатнинг бир қисми билан тўғри келмайди. Натижада ёлғонлиги фош бўлади. Чунки, бутун  борлиқнинг тизими  ростлик ва садоқатга асосланган.  Ҳамда борлиқнинг барча рукнлари ҳақиқат асосида бир-бирига боғланади”.
       Аллоҳ таоло Зумар муборак сурасида шундай марҳамат қилади: “Огоҳ бўлингизким холис дин ёлғиз Аллоҳникидир. У зотдан ўзга дўстларни худо қилиб олган кимсалар:  „Биз (ўша худоларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз (дерлар). Албатта,  Аллоҳ  ( қёмат кунида) улар ихтилоф қилаётган нарсалар хусусида уларнинг ўртасида ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилма”. (Зумар, 3)
       Демак, Аллоҳдан қўрққан, унга бўйсунган, жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган кишида хиёнат, ёлғончилик бўлмаган киши мўминдир.
         Инсонлар учун энг ёмон сифатлардан бири – бу ёлғончиликдир. Ёлғончилик барча разолатларнинг боши, у ўз эгасининг ҳурмати ва обрўсини тўкади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло ёлғончи, йўлдан озган ва адашганларни Қуръони каримда қаттиқ огоҳлантирган.
      Халқимизда: “Бошингга қилич келса ҳам рост гапир”, деган нақл бор. Албатта, бу ҳикматларни ёш авлод онгига сингдириш лозимдир. Қолаверса, ёлғон сўзламасликда ота-оналарнинг ўзлари ибрат кўрсатиши керак. Баъзида фарзандларимиз олдида ёлғон ишлатамиз. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бир гўдак болага, мана буни ол, деса-ю ҳеч нарса бермаса, у одам ёлғончи бўлади”, дейдилар.
      Исломда ёлғон катта гуноҳ ҳисобланса-да, уч ҳолатда истисно тариқасида ёлғон ишлатишга рухсат берилган.
       Одамлар орасини ислоҳ қилиш. Мусулмонлар шахсий адоватлари сабаб бир-бирлари билан аразлашиб юришлари оқибатида турли кўнгилсиз воқеалар юзага келади. Бу каби ҳолатлар кузатилганда, уни бартараф қилиш мақсадида барча чораларни кўриш, ҳатто ёлғон гапиришга ҳам рухсат берилади. Чунки бунда ёлғон ишлатган киши фақат яхшиликни кўзлайди.
       Жанг майдонида ғалаба қилиш учун ёлғон ишлатса бўлади.. Одатда жангларда душман барча чорани, жумладан, ёлғонни ҳам ишга солади. Агар аскар мағлуб бўлса, унинг оиласи, қавму қариндошлари, ватандошлари ва она Ватани душман қўлида хор бўлади. Шу боис Ватанни асраш, кўпчилик манфаати учун ёлғон гапиришга динимиз рухсат берган.
       Оиланинг сақлаб қолиш учун ёлғон ишлатса бўлади. Жамият тараққиёти, келажак авлоднинг маънан етук инсон бўлиб вояга етишида оиланинг тинчлиги, мустаҳкамлиги муҳим ҳисобланади. Шу боис исломда муқаддас оиланинг тинчлигини сақлаб қолиш, аҳил-иноқликни таъминлаш мақсадида ёлғон гапиришга рухсат берилган.
     Матғозиев Салимжон
   “Аммор ибн Ёсир” жоме масжиди имом-хатиби.
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.