топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Барча таълим муассасаларида диний-маърифий суҳбатлар йўлга қўйилади

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат


Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатиблар янги ўқув йилидан бошлаб барча таълим муассасалари: умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта-махсус касб-ҳунар таълим муассасаларида ҳар ойда «Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида диний-маърифий мавзуларда учрашувлар ўтказадилар. Бу ҳақда vakillik.uz сайти хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, ёш авлодни соғлом эътиқод ва қатъиятли фикр эгалари этиб тарбиялаш, уларнинг дунёвий билимлари билан бир қаторда диний билимларини тўғри шакллантириб бориш бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифага айланган. Бу борадаги тарғибот тадбирларида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатиблар ҳам фаол иштирок этмоқдалар.
Ушбу учрашувлардан кўзланган асосий мақсад ўқувчи ёшларга мусаффо исломни етказиш, дунёдаги ягона нажот – илму-маърифатнинг инсониятга зарурати, ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, «оммавий маданият» кўринишидаги миллий ўзлигимиз, турмуш ва ҳаёт тарзимизга мутлақо зид бўлган кийиниш ва хулқ-атвор кўринишларидан қайтариш, ёшларга қаратилган турли таҳдидлар, диний ақидапарастликка йўналтирилган таълимотларидан огоҳ этишдир.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.