топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+79.47
avatar

Фикр, ғоя ва маърифат

Батафсил

Ijtimoiy tarmoqdagi taxdidlar yohud o‘rgimchak to‘ri

Маданият ва маърифат
Din nomi bilan ish yuritayotgan g‘arazli kimsalar yoshlarni o‘z tuzoqlariga ilintirishda internetdan ustalik bilan foydalanmoqda. O‘zlarini “yaqin do‘st” yoki “xidoyatga chorlovchi” sifatida tanitib, yoshlarni to‘g‘ri yo‘ldan chalg‘itmoqda.
Hozirgi kunda Xitoyda 500 milliondan, Rossiyada 50 milliondan, O‘zbekistonda 10.2 milliondan ortiq internetdan foydanuvchi ro‘yxatga olingan. Endilikda ijobiy yoki salbiy mazmundagi axborotlarning global tarmoqqa chiqishi uchun bir soniya kifoya.
 
 

Aqidaparastlarning puch da’volari

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат
Mustaqillik sharofati bilan  yurtimizda diniy va milliy qadriyatimiz yanada rivojlandi. Diyorimizda musulmonlarning asariy orzu umidlari ro‘yobga chiqa boshladi. Masjid va madrasalar faoliyati rivoj topdi. Bir so‘z bilan aytganda mamlakatimiz moddiy va ma’naviy jihatdan kun sayin taraqqiy etmoqda. Biroq, sog‘lom e’tiqod qiluvchilar qatorida afsuski, dinni o‘z manfaatlari yo‘lida o‘zlari uchun asos qilib olgan va aqidaparastlik kasalligiga chalingan turli terroristik va ekstremistik guruhlar va tashkilotlar paydo bo‘layotgani achinarlik xoldir. Ayniqsa, chet ellarda bo‘lgani kabi bizning mamlakatimizda ham turli g‘oyaviy zidlik, buzg‘unchilik, aqidaparast va mutaassib oqimlarining botil aqidalariga ergashib

Ёшларни “оммавий маданият” таъсиридан асрайлик!

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат
Картинки по запросу оммавий маданият
Бугунги кунда биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади. Агар биз бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин. Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ. Ўсиб келаётган авлод бугунги эзгулик йўлидаги бунёдкорлик ишларининг давомчисидир. Миллий

Milliy o‘zlikni anglashda tinchlik tamoyilining ahamiyati

Маданият ва маърифат
Tarixdan ma’lumki, diyorimizda ilm-fan va ma’rifat rivojiga katta imkoniyat yaratish orqali uning rivojlanishiga sabab bo‘lgan yirik saltanatlarni boshqargan Amir Temur va uning avlodlaridan Zahiriddin Muhammad Bobur kabi davlat boshliqlari hukmronlik qilganlar. Aynan shu vatandoshlarimizdan bo‘lgan davlat boshliqlarining tashqi va ichki siyosati bobidagi faoliyati boy tarixga egaki, bu ham jahon ahlining e’tiboridan chetda qolgan emas. Tarix faqat o‘zaro urushlar, bir davlatning ikkinchi davlat ustidan g‘olib chiqishi va mag‘lub bo‘lishi, davlatlarning yemirilishi, u yoki bu mamlakat aholisining boshdan kechirgan azob-uqubatlarinigina emas, balki yarashuvchilik va bunyodkorlik jarayonlari, davlatlar o‘rtasida o‘rnatilgan

Медиа ва медиасаводхонлик тушунчалари ҳақида

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат
МЕДИАПЕДАГОГИКА ИЖТИМОИЙ МОДЕРНИЗАЦИЯНИНГ АСОСИ СИФАТИДА
2017-02-01 222 marta o'qildi

Инсон биологик ва ижтимоий мавжудот. XX — XXI асрларда ахборотнинг мисли кўрилмаган даражада ортиши, инсон айнан ана шу ахборот уммонида чўкиш хавфи пайдо бўлганда айнан ёрдамга медиатаълимнинг келиши бежиз эмас. Аслида медиатаълим, медиасаводхонлик

Ўзбекистондаги бугунги медиатаълим муаммолари ва ривожланиш тенденциялари

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат
Мақолада Ўзбекистондаги бугунги медиатаълим муаммолари ва ривожланиш тенденциялари ўрганилмоқда. Миллий медиапедагогика тараққиётининг ўзига хосликлари ва уни Республикамиз таълим тизимига татбиқ қилиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда. Муаллиф дунёнинг етакчи давлатлари оммавий ахборот воситалари амалиётини қиёсий таҳлил қилган ҳолда, мамлакатимизда ўсиб келаётган авлоднинг ахборий саводхонлиги ҳамда медиамаданиятини шакллантиришда медиатаълимдан фойдаланиш истиқболларини тадқиқ этган.

Ахлоқий ва ҳуқуқий маданият уйғунлиги-фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг асоси

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат
 Концепцияда шундай дейилади: “Мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги босқичдаги энг муҳим йўналишлардан бири бу – қонун устиворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштиришдан иборатдир.

Бир сўз билан айтганда, юртимизда ҳуқуқий давлат асосларини янада такомиллаштириш ва аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш биз учун ҳал қилувчи вазифа бўлиб қолмоқда”.

Уйғунлик масаласи жамият тараққиётининг барча даврларида файласуфлар, нафосатшунослар, ҳуқуқшуносларнинг доимо диққат марказида бўлиб келган. Фалсафий — ахлоқий, сиёсий ва ҳуқуқий адабиётларда кўрсатилгандек, Афлотун, Арасту, Цицерон, Гегель, Ж. Локк, Ж.Ж. Руссо, И.Кант, Т. Гоббс, Ш.Л.

Миллий давлатчилик ғояси

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат
Кўҳна Турон ўз бошидан кечирган буюк тарихий воқеалар ичида амир Темурнинг бунёдкорлик ғоялари ва амалий фаолияти катта ахамиятга эга. У гарчи фотихлар каторидан урин олиб, бехисоб жангу жадалларни бошидан кечирган булсада, асосий мақсади бунёдкорлик ва яратувчилик бўлган. Жумладан, и «Темур тўзуклари»да: «агар фукародан бирининг уй-иморати бўзилиб, тўзатишга курби этмаса, керакли ускуналарни этказиб бериб, унга ёрдам берилсин», деб курсатма беради. шу уринда, юртбошимизнинг амирТемур ўз давлатини акл-заковат ва хукукий азоз билан идора этган, десак, адолатдан бўлади, деган фикрлари ниҳоятда ўринлидир.

Мафкура нима?

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат
Мафкура тушунчаси. Хар кандай назария ёки таълимот бир тизимга солинган ғоялар мажмуидан иборат бўлади. Дунёқарашнинг негизини ва муайян ишонч-эътикоднинг асосини хам ғоя ташкил этади. Одамлар, ижтимоий синф ва катламларнинг, миллат ва давлатламинг манфаатлари ва мақсадлари хам ғояларда ифода этилади.
Ўз олдига куйган мақсади, кандай жамият курмокчи экани, бунга кандай йуллар ва воситалар билан эришмокчи булаётгани хақидаги ғоялар тизими хар бир миллат, халк ва жамиятнинг миллий мафкурасининг асосини ташкил этади.

Ўзбекистонда ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифи тоифаларга ажратилди

Маданият ва маърифат
 

Ўзбекистонда ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифи тоифаларга ажратилди
Оммавий томошабоп тадбирларда тегишли ёш тоифаларидаги болаларнинг иштирок этишига йўл қўйилмаслиги ёки иштирок этиши чекланиши тўғрисида овозли хабар эълон қилинади.
 
Ўзбекистонда ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифи: мавзуси, жанри, мазмуни ва бадиий безагига кўра тоифаларга ажратилди.
 
Улар қуйидагича:  
 

Барча таълим муассасаларида диний-маърифий суҳбатлар йўлга қўйилади

Маданият ва маърифат


Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатиблар янги ўқув йилидан бошлаб барча таълим муассасалари: умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта-махсус касб-ҳунар таълим муассасаларида ҳар ойда «Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида диний-маърифий мавзуларда учрашувлар ўтказадилар. Бу ҳақда vakillik.uz сайти хабар бермоқда.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан халқимизнинг диний саводхонлигини оширишга оид қарор имзоланди

Маданият ва маърифат


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов «Ўзбекистон» телерадиоканалининг «Ҳидоят сари» студияси ва Тошкент Ислом университети «Зиё медиа маркази» фаолиятини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида«ги қарорни имзолади. Ушбу қарор lex.uz сайтида эълон қилинган.
Мамлакатимизда ислом маданияти,

“Буюк келажакка қатий ишонч билан” очиқ мулоқат

Маданият ва маърифат
Ўзбекистон Республикаси Прездентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид далвлат сиёсати самарадолигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида” ги ПФ-5106 сонли  фармонини ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири-Ўзбекистон Давлат Консерваторияси ректори Б.Сайфуллаев
Барча 6та расмни кўрсатиш →

Табассум-қаришга қарши даво

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат
Оҳангарон туманида Тут қишлоғи Чотқол тоғ этагида истиқомат қилувчи 105 ёшлик Ҳамид отадан узоқ умр кўриш сирлари ҳақида сўраганимда жуда оддий сўзларни айтди: “ Яхши нарсаларни ўйлаш, ҳар куни ўз устида ишлаш, тўғри овқатланиш, доимо ҳаракатда бўлиш, камроқ асабийлашиш, энг муҳими хурсанд бўлиб яшаш – асрга татигулик ҳаётнинг гаровидир. Ана шундагина кексайиш нималигини билмайди киши.

Маънавий уйғоқлик ифодаси

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 15 июнь куни пойтахтимизда бўлиб ўтган «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби» мавзуидаги анжуманда сўзлаган нутқида диний-маърифий соҳада ечимини кутаётган масалалар танқидий таҳлил қилиниб, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди. Ушбу анжуманда халқимизни, айниқса, ёшларни турли бузғунчи ғоялардан асраш, муқаддас динимиз тарихи, буюк алломалар, азиз-авлиёларимиз меросини ўрганиш ва тарғиб этиш, диний таълим тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, улуғ аждодларимиз зиёратгоҳларини ободонлаштириш бўйича бошланган ишлар изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Байрам шукуҳи тинчлик билан

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат
Фидойи фарзандлари бисёр элу юртгина нафақат мустақил, балки жаҳон айвонида ўз мустаҳкам ўрнига эга давлатга айланади. Буни Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши ва мустақил давлат сифатида тараққий этиб, дунёга танилиши билан боғлиқ шонли тарихи мисолида кўриш мумкин.

Энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллигимизнинг 26 йиллик тўйи билан боғлиқ тадбирлар «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остида ўтказилаётгани бежиз эмас. Зеро, бугунги кун, давр ҳар биримиздан ватанпарварликни, фидойиликни талаб этмоқда. Айниқса, юрт осойишталиги посбонларининг бу борадаги масъулияти янада юксак. Хусусан, ички ишлар органлари зиммасига байрамни тинч-осойишта ўтказиш, халқимизнинг кўнгилдагидек шоду хуррамлик қилиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш топширилган.

Огоҳ бўлайлик

Маданият ва маърифат
 
Аллоҳга ҳамдлар бўлсинким, мустақил Ўзбекистонимиз кундан-кунга чирой  очиб бормоқда. Юртимизнинг турли жабҳаларда ривожланиш жараёни жуда тез суратда кечаётганлиги кишини қувонтиради. Бугунги кунда халқимизнинг неча асрлик орзулари рўёбга чиқди. Ўзбекистон Республикасининг илк Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни “Ўзбек халқи

Исломда экология масалалари

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат
 
Аллоҳ таоло бу дунёни чексиз ҳикматларга тўла ҳолда яратган. Атрофимизни ўраб турган барча нарсалар, гўзал табиат чин мўминлар учун катта ибрат ва Аллоҳнинг қудратига мисолдир. Ҳар куни умр дафтаримиздан янги бир саҳифа очилгани каби атрофимиздаги оламнинг ҳам сурати ҳар куни янгиланади ва энг қизиғи шундаки бу янгиланишлар асло бир-бирини такрорламайди. Кеча ва кундуз доим алмашиб туради. Бири узайса, иккинчиси қисқаради. Биз уларни бошимиздан ўтказиб, умримизнинг ҳисобини шу кеча ва кундузлар билан ўлчаймиз. Шу алмашиш жараёнида фасллар ҳам янгиланади. Қиш фаслида гўё оппоқ кафанга ўрангандек қор остида ётган ўлик ерни баҳор фаслида Аллоҳ таоло қайта тирилтиради. Агар Аллоҳ кеча ва кундузни айлантирмаса, осмондан сувларни тушириб ерни тирилтирмаса, ер юзида ҳаёт бўлиши мумкин

Комиллик мақоми

Маданият ва маърифат
Камол эт касбким, олам уйидин
Сенга фарз ўлмағай ғамнок чиқмақ.
Жаҳондин натамом ўтмак биайниҳ
Эрур ҳаммомдин нопок чиқмак.
 
Бир қарашда ушбу қитъанинг мазмун-моҳиятини тушунишда мураккаблик йўқдек. Зоҳиран олганда, Алишер Навоий панд-насиҳат қилиб, бу дунёда яшашдан мақсад комилликка интилиш ва чин инсоний хулқ-атворни шакллантиришни