топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+79.47
avatar

Фикр, ғоя ва маърифат

Батафсил

Огоҳ бўлайлик

Маданият ва маърифат
 
Аллоҳга ҳамдлар бўлсинким, мустақил Ўзбекистонимиз кундан-кунга чирой  очиб бормоқда. Юртимизнинг турли жабҳаларда ривожланиш жараёни жуда тез суратда кечаётганлиги кишини қувонтиради. Бугунги кунда халқимизнинг неча асрлик орзулари рўёбга чиқди. Ўзбекистон Республикасининг илк Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни “Ўзбек халқи

Исломда экология масалалари

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат
 
Аллоҳ таоло бу дунёни чексиз ҳикматларга тўла ҳолда яратган. Атрофимизни ўраб турган барча нарсалар, гўзал табиат чин мўминлар учун катта ибрат ва Аллоҳнинг қудратига мисолдир. Ҳар куни умр дафтаримиздан янги бир саҳифа очилгани каби атрофимиздаги оламнинг ҳам сурати ҳар куни янгиланади ва энг қизиғи шундаки бу янгиланишлар асло бир-бирини такрорламайди. Кеча ва кундуз доим алмашиб туради. Бири узайса, иккинчиси қисқаради. Биз уларни бошимиздан ўтказиб, умримизнинг ҳисобини шу кеча ва кундузлар билан ўлчаймиз. Шу алмашиш жараёнида фасллар ҳам янгиланади. Қиш фаслида гўё оппоқ кафанга ўрангандек қор остида ётган ўлик ерни баҳор фаслида Аллоҳ таоло қайта тирилтиради. Агар Аллоҳ кеча ва кундузни айлантирмаса, осмондан сувларни тушириб ерни тирилтирмаса, ер юзида ҳаёт бўлиши мумкин

Комиллик мақоми

Маданият ва маърифат
Камол эт касбким, олам уйидин
Сенга фарз ўлмағай ғамнок чиқмақ.
Жаҳондин натамом ўтмак биайниҳ
Эрур ҳаммомдин нопок чиқмак.
 
Бир қарашда ушбу қитъанинг мазмун-моҳиятини тушунишда мураккаблик йўқдек. Зоҳиран олганда, Алишер Навоий панд-насиҳат қилиб, бу дунёда яшашдан мақсад комилликка интилиш ва чин инсоний хулқ-атворни шакллантиришни

Diniy mutaassib guruhlarga qarshi kurashda islom manbalarining o‘rni

Маданият ва маърифат
 
Qur’oni karim va hadisi shariflar kishilarni insonparvarlik, vatanparvarlik, bunyodkorlik kabi ezgulikka, insoniyatga zarar keltiruvchi har qanday illat va salbiy holatlardan uzoqlashishga chaqirishga qaratilgan. Ammo diniy qadriyatlardan o‘z g‘arazli maqsadlarini amalga oshirishni ko‘zlagan ayrim guruhlar ushbu

Одам савдосига қарши биргаликда курашамиз

Маданият ва маърифат
 
Ўзбекистон Республикасининг «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни ва Биринчи Президентимизнинг 2008 йил 8 июлдаги “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда одам савдосига қарши курашишда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётир. 

Давлат

Одам савдосидан қанчалик огоҳсиз?

Фикр, ғоя ва маърифат
Одам савдоси жинояти оқибатларини англаш учун ўзингизни ўзганинг қўлида тутқин ҳолда, оғир меҳнат гирдобида тасаввур қилинг. Инсон учун бундан оғир таҳқирлаш бўлмаса керак.
Инсоннинг эркинлигини, ҳуқуқларини поймол қилишга қаратилган бу жиноят шунинг учун ҳам дунё жамоатчилиги томонидан кескин қораланади. Одам савдосига қарши курашишга оид халқаро ҳаракат такомиллашиб бормоқда. БМТ томонидан 2013 йилда 30 июль –Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни сифатида белгилангани бунда муҳим омил бўлди.

Терроризмга қарши курашда хотин-қизларнинг ўрни

Бугун биз бошимиздан кечираётган, тез ўзгариб бораётган глобаллашув замонида сизларнинг ҳеч кимдан кам бўлмасдан, ҳаётимизнинг ҳал қилувчи устувор йўналишларида, замон талаблари билан ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб, улкан ютуқларга эришаётганингизни биз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз[1].

 
Ўзбекистон мустақилликка эришган илк

Онгда – имон, дилда – эътиқод устувор бўлсин

Фикр, ғоя ва маърифат
Шу йил 15 июнь куни Тошкент шаҳрида «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби» мавзусида ўтказилган анжуман ва унда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сўзлаган нутқи мамлакатимиз сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-маданий ҳамда маънавий-маърифий ҳаётида муҳим воқеа бўлди.

“Готлар” субмаданиятининг ёшлар онгига салбий таъсири

“Готлар” субмаданиятининг ёшлар онгига салбий таъсири
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 130дан ортиқ миллат ва элат ҳамда 16 диний конфессия вакиллари ўзаро бағрикенглик асосида тинч-тотув истиқомат қилмоқдалар.
Маълумки, бугунги кунда дунёда кўплаб ижтимоий ташкилотлар, ҳаракатлар, оқимлар мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси ҳам инсоният манфаатига хизмат қилмайди. Минг афсуски, баъзи оқимлар ўз дунёқарашига эга бўлмаган ёшлар орасида ноанъанавий фикрлаш, яшаш тарзини тарғиб қилмоқда.

Diniy-ekstremistik va destruktiv g‘oyalarga qarshi kurash hamda bu boradagi ishlar samaradorligini oshirish omillari

Tarixdan ma’lumki, muayyan kuchlar va shaxslar dinni asos qilib, o‘zaro qonli urushlarga da’vat etganlar. Buning fojiali oqibatlari esa barchaga ma’lum. Afsuski, bunday urinishlar hozir ham yo‘q emas. Ammo qurol emas, undan foydalanadigan inson o‘q otishini, dinlar emas, odamlar o‘zaro urushishini yodda tutish zarur. Hatto “dinni tarqatish shiori” ostida olib borilgan urushlarda ham din emas, balki ana shu shiorning amalga oshiruvchisi bo‘lgan insonlar aybdor ekani aniq. Zero, din doimo insoniyatni taraqqiyot sari chorlab kelgan.

Ҳувайдо ижодига бир назар


Бу кўҳна Турон диёри не-не истеъдод эгаларига бешик бўлган. Шундай ижодкорлардан бири Хўжаназар Ҳувайдо Ўш шаҳрида дунёга келган. Ҳувайдои Чимёний номи билан машҳур ғазаллар битган.

Мадраса таълимини тўла эгаллагач, Чимёнда мактабдорлик, шунингдек, косиблик билан шуғулланган. «Фироқ» радифли ғазалининг таҳлили билан танишсангиз, ёр ҳажрида азобланаётган ошиқнинг дил оҳлари қалбингизни чертиши тайин.

O'zDK

O‘zbekiston davlat konservatoriyasida «Kamolot» YIH BT tashabbusi bilan o‘tkazilgan tadbirlar hamda «Kamolot kubogi» futbol musobaqasi, «Tafakkur sinovlari» ko‘rik tanlovlarida faol ishtirok etib faxrli o‘rinlarni egallagan talaba yoshlarni taqdirlash marosimi bo‘lib o‘tdi.
Барча 2та расмни кўрсатиш →

Маррани баланд олган авлод

Фикр, ғоя ва маърифат
 Бу йил мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритганига 25 йил бўлди. Ўтган йилларга назар солсак, кўплаб соҳалар қатори таълим-тарбия соҳасида ҳам улкан ютуқларга эришганимизга гувоҳ бўлиш мумкин. Бугун юртимизнинг қайси гўшасига бормайлик, замонавий таълим масканларига, муҳташам спорт иншоотларига кўзимиз тушади. Бу биноларда илм-фан асосларини пухта эгаллаб, ақлан ва жисмонан баркамол бўлиб улғаяётган ўғил-қизларни кўрганимизда истиқлолнинг илк йилларидан бошланган кенг қамровли ислоҳотлар моҳиятини янада теранроқ англаймиз.

Ахборот хуружлари

Танганинг икки томони бўлганидек, интернетнинг ҳам ижобий ва салбий жиҳатлари бор. Кўпчилик интернет имкониятларидан оқилона фойдаланаётган бўлса, айрим манфур кимсалар эса ушбу “ўргимчак тўри” орқали ўзларининг қабиҳ режаларини амалга оширишга уринишмоқда. Инсон руҳий дунёсини издан чиқаришга қаратилган ушбу таҳдидлар одатда жозибали

Интернетнинг салбий ва ижобий томонлари


ΧΧΙ аср замонадош ёшлар ҳаётига сезиларли ўзгаришлар кириб келди. Ўтган аср болалари мактаб, турли тўгараклар ва спорт марказларига чопган ҳамда вақтини шу каби машғулотлар билан мазмунли ўтказган бўлса, бугунги ёшларнинг қизиқиши бошқача. Энди уларнинг кўпчилиги интернет кафелари, техника воситалари сотиладиган жойлар, компъютер ўйинлари марказларига интилмоқдалар. Улар интернет тармоғига уланиш, янги ахборотларни олиш ва ўзаро дисклар, флешкалар, ахборотларни сақлаш, ташиш воситаларидан имкон борича тез фойдаланишга ҳамда қизиқиши доирасидаги дўстлари билан янгиликларни ўртоқлашишга шошилмоқда.

Ақлли телефонларнинг ақлсиз хунарлари


Ақли заифлик вируси хар бир хонадонда бор
Ақлан заифлик вирусини юқтирувчи мослама деярли ҳар бир хонадонда бор. Унинг оқибатлари европа АҚШ давлатларида бўй кўрсата бошлаганига анча бўлди. Дўкондан фалон сўмга уни сотиб олиб оила аъзоларимиз ва айниқса болаларимизни захарлаяпмиз. Гап нима хақида кетаётганини англагандирсиз ақлли телефонлар, телевизор, планшет ва бошқа рақамли техника воситалари уйимиздаги душманлардир. Мутахассислар Европада 2007 йилдан буён болаларда диққатни жамлаш, хотиранинг сусайиши, ўз-ўзини бошқаришнинг сустлиги ва ўта тушкунлик аломатлари кучайиб бораётганини пайқадилар. Бундай ўзгаришлар болаларда айнан техника  воситалари оқибатида рўй бераётганини қайд этдилар. Мутахассислар бу ўзгариш худди бош мияда кучли жароҳат мия чайқалиши рўй берганидек таъсир